
Давлат бошқаруви академиясида йилига 160 нафар тингловчи қайта тайёрланади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон Қарори билан бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида қатор ҳужжатлар тасдиқланди

2018 йилдан ҳайвонни сотиб олганда ветеринарда ҳисобга олиш мажбурий бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон Қарори билан Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Кўприклардан фойдаланиш учун масъуллар белгиланди
Президентнинг 4.10.2017 йилдаги ПҚ-3309 «Автомобиль йўллари кўприклари, йўл ўтказгичлар, ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Йўл белгиларини хатлаш йил охиригача тугатилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2017 йилдаги 784-сон қарори билан Uzavtoyo'lbelgi» ДУКнинг асосий вазифалари белгиланди ва корхонанинг бошқарув аппарати тузилмаси тасдиқланди

Меҳнат соҳасига парламент назорати жорий этилмоқда
Сенат 4.10.2017 йилда “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди

ТИФ МБ устав жамғармаси кўпайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2017 йилдаги 776-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг уставига тузатишлар киритилди

Техник мойларнинг хавфсизлик мезонлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2017 йилдаги 783-сон қарори билан Мойлаш материаллари, техник мойлар ва техник суюқликларга талаблар тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди

Қандай тиббиёт буюмларига ҚҚС бўйича имтиёз татбиқ этилмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2017 йилдаги 752-сон қарори билан тайёр дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишни тартибга солиш билан боғлиқ Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Шифокорлар прописка бўйича қишлоқ жойларга тақсимланади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2017 йилдаги 769-сон «Тиббиёт кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Қимматбаҳо металлар заргарларга банк орқали сотилади
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2017 йилдаги 778-сон қарори билан Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни реализация қилиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Намуна кўрсатган ёш оилаларга ипотека қандай шартлар билан берилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2017 йилдаги 753-сон «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди

Автомобилда юкларни шаҳарда ва шаҳар атрофида ташишлар учун лицензиялар бирлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 йилдаги 739-сон қарори билан Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди

Фарғона водийсидаги чучук сув захиралари қайта баҳоланади
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2017 йилдаги 779-сон қарори билан 2017-2022 йилларда ер ости чучук сув захираларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига Фарғона водийси аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди

Мусодара қилинган жиноят қуроллари қайтариладими?
Парламентда жиноятда иштирок этмаган шахсларга тегишли жиноят қуролларини мусодара қилишни бекор қилиш тўғрисида Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан муҳокама якунланди. Биз мазкур қонун қабул қилинишининг мол-мулкидан мосуво бўлган собиқ мулкдорлар учун оқибатларини таҳлил қилишга уриниб кўрдик

Кўрсаткичлари паст нотариусларга устамалар сақлаб қолинади
Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2168-3, 2017 йил 3 октябрь) билан Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

ФВВ текширувларни қандай ўтказади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2017 йилдаги 744-сон қарори билан Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ўзбек-қирғиз Давлат чегараси тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди
“Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзбек-қирғиз Давлат чегараси тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун эълон қилинди

Атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарилишига нисбатан талаблар кучайтирилади
Ушбу шарҳда – “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири юзасидан депутатлар изоҳлари

Дорихоналар ижтимоий аҳамиятга эга дориларнинг муомалада бўлиши тўғрисида ҳисобот беради
Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 йилдаги 741-сон қарори билан Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

ЯИДХПда қандай давлат хизматларини жорий этишни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳал қилади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2017 йилдаги 728-сон «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

«Воз кечилган» товарлар кимга берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 йилдаги 742-сон қарори билан Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Мобиль қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш таклиф қилинмоқда
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Мобиль қурилмаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва ҳисобга олиш тизимини тартибга солишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди

Терма жамоаларнинг аъзолари спорт мактаблари штатига киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 733-сон Қарори билан белгиланишича, 2018 йил 1 январдан бошлаб Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари штатлар жадвалига “спортчи” лавозими киритилади

Қарз учун қамашадими?
Мазкур материал қарзларни тўлашдан бўйин товлашнинг юридик жиҳатларига бағишланган материаллар туркумининг дастлабкиси. Унда шартнома мажбуриятларини бажармаслик ва фирибгарлик ўртасидаги фарқ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга уларни фарқлашда ёрдам берувчи аломатлар ёритилган

Маҳаллийлаштириш дастури кенгайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2017 йилдаги 732-сон қарори билан 2017 — 2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритилди

Кураш бўйича чемпионлар олий таълим муассасаларига имтиёзли шартларда қабул қилинади
Президентнинг 2.10.2017 йилдаги ПҚ–3306-сон қарори “Кураш” миллий спорт турини ривожлантиришга қаратилган

ИИО ходимлари намунали кўрсаткичлар учун мукофотланади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2017 йилдаги 727-сон қарори билан ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш ҳамда оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари тўлаш тартиби белгиланди

Махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ қандай ўталади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 734-сон Қарори билан Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги низом тасдиқланди

Янги нодавлат олий таълим муассасалари учун қўшимча талаблар белгиланди
Масалан, дастлабки устав капитали моддий-техника базаси ва дастурий таъминотни ўз ичига олган ҳолда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши керак.

Тасвирий ва амалий санъат соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
Бадиий кўргазмалар дирекциясининг кўргазма зали реконструкция қилинади, замонавий галерея биноси қурилади, Ёш рассомлар маркази ишга туширилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади
Тижорат банклари балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик каби йўналишларда кооперация асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиялаштиради.

Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Кўчмас мулкни оммаавий баҳолаш 2025-2026 йилларда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида, 2026-2027 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йил ва ундан кейинги йилларда қолган ҳудудларда ўтказилади.

Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олиш шаффоф бўлади
Бунинг учун туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёргарлигини баҳолаш учун танлаб олиш комиссияси тузилади.

Ўйин ташкилотчиларининг мажбуриятлари белгиланди
Тегишли ҳужжатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруқлари билан тасдиқланган.

Шоличилик соҳасида бир нечта давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Улар орасида Жанубий Корея, Филиппин, Миср ва Непал мавжуд.

"Яшил" ташаббуслар қандай қўллаб-қувватланади
Президент ЎРҚ-1073-сон "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Ўзбекистоннинг иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга қўшадиган ҳиссаси ортади
Президент фармони билан 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот бирлигида иссиқхона газлари эмиссиясини 2010 йилдаги кўрсаткичларга нисбатан 35 фоизга камайтириш режалаштирилган.
Янги сонларда ўқинг

- Ипотека кредитлари тақдим этиш тартиби такомиллаштирилди
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДС қандай солинади
- Импорт қилинган асосий воситаларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
- «Мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»