Рецептсиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати қисқартирилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан (Адлия вазирлиги томонидан 11.05.2015 й.да 2671-сон билан рўйхатга олинган) шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситалари Рўйхати тасдиқланди
Тадбиркорлар учун давлат хизматлари “бир дарчада” амалга оширилади
Президентнинг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони билан тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини ташкил этиш тасдиқланди.
Бизнесменларга суд ҳимоясининг қўшимча кафолатлари тақдим этилди
Президентнинг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони билан тадбиркорлик субъектларига уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини хўжалик судларида ҳимоя қилиш билан боғлиқ қўшимча кафолатлар тақдим қилинди.
«Менинг шаҳрим» абитуриент ва бизнесмен учун
«Норма» профессионал ривожланиш марказида «Менинг шаҳрим» сериясидаги маҳсулотлар ва мазкур лойиҳанинг янгиликлари ҳамда унинг келгуси режаларига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди.
«Norma» нашриётининг янги маҳсулотлари сотувда
2015 йил апрель ойида «Norma» Иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти «Солиқ қонунчилигида янги. 2015 йил» ва «Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунига шарҳлар» деб номланадиган иккита китоб чиқарди.
Электрон тестларни Click орқали харид қилиш имконияти
«Менинг шаҳрим. Таълим» сериясидаги дастурий маҳсулотларни энди уйдан чиқмасдан, Click.uz тўлов тизимидан фойдаланган ҳолда харид қилиш мумкин.
Электрон тестларни Click орқали харид қилиш имконияти
«Менинг шаҳрим. Таълим» сериясидаги дастурий маҳсулотларни энди уйдан чиқмасдан, Click.uz тўлов тизимидан фойдаланган ҳолда харид қилиш мумкин.
Эзгу анъаналарни тиклаб
Норма компанияси ўз муштарийлари ва мижозларига навбатдаги бонусни тақдим этади
“Менинг шаҳрим. Таълим” сериясидаги дискларни қаердан харид қилиш мумкин?
Фойдаланувчилар учун қулайлик бўлиши учун “Менинг шаҳрим” лойиҳаси лицейлар/коллежларга, шунингдек
«Norma» дастурида янги имкониятлар! Синаб кўринг – сизга маъқул бўлади...
Яқин кунларда фойдаланувчилар бир қатор муҳим янгиликлар билан тўлдирилган Норма тизимларининг янгиланган дастурий қобиғини оладилар.
Абитуриентлар учун тестлар: улгуржи ва чакана усулда
Фойдаланувчиларда «Менинг шаҳрим. Таълим» сериясидаги анъанавий дисклар билан бир қаторда маълум фанлар бўйича тестларни танлаш асосда сотиб олиш имконияти ҳам пайдо бўлди.
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги бўлимида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари ҳар йили тўлов-контракт қийматининг 30 фоизи миқдорида чегирма олишлари мумкин бўлади. Уни расмийлаштириш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза бериш кифоя.
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул
Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланди.
Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак
2026 йил 1 декабрдан бошлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш «Xavfsiz mehnat» тизими орқали сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилади. Янги қоидалар, шунингдек, ходимларнинг соғлиғига етказилган зарарни махсус текшириш ва қоплаш тартибини белгилайди.
Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда
Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унинг вазифаларига кириш ва малака имтиҳонларини ўтказиш, миллий сертификатлар бериш, тест тизимини ишлаб чиқиш, таълим тўғрисидаги хорижий ҳужжатларни тан олиш ва таълим муассасаларининг расмий ҳужжатларини апостиллаш киради.
Бандлик ва ишсизликни ҳисобга олиш тартиби ўзгармоқда
Меҳнат ресурслари, бандлик ва ишсизлик тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди. Ишловчилар, ўзини ўзи банд қилганлар, ишсизлар ва аҳолининг бошқа тоифалари тўғрисидаги маълумотлар турли идораларнинг маълумотлар базаларидан тўпланади ва «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро платформаси орқали узатилади.
Кўп қаватли уйлар қурилиши устидан назорат кучайтирилди
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияларнинг рухсати талаб этилади. Бундай рухсатномасиз кўп қаватли уйларни қайта қурганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилди.
Пенсия тизими янги рақамли форматга ўтказилади
2027 йил 1 январдан бошлаб Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни қабул қилишни тўхтатади, «Менинг пенсиям» хизмати орқали эса келажакдаги пенсия миқдорини ҳисоблаш ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлади.




