
Хорижий инвесторларга 18 минг гектар суғориладиган ер ажратилади
Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ПҚ–3279-сон «Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

Текширинг, ташкилотингиз танланма кузатувга киритилганми?
Танланма кузатувга киритилган кичик корхоналар ва микрофирмалар тегишли анкета бланкаларини (ҳажмларга эга бўлган кичик корхоналар ва микрофирмалар учун 1-КВ, янгидан ташкил этилганлар учун 2-КВ, ўтган йили тушумга эга бўлмаганлар учун 3-КВ) тўлдиришлари ва электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда статистика органларига тақдим этишлари лозим

Олмалиқ КМКнинг янги вазифалари белгиланди
Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ПҚ–3280-сон «Олмалиқ КМК» АЖ бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

Ўзбекистонда хусусий болалар боғчалари ва мактаблар жадал ташкил этилади
Президентнинг 14.09.2017 йилдаги ПҚ-3276-сон “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди
Президентнинг 30.08.2017 йилдаги ПҚ–3249-сон қарори билан 2017—2019 йилларда давлат карантин хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди

Пахта ҳосилининг ярми – давлат эҳтиёжлари учун
Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ПҚ–3281-сон «2018 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори давлат раҳбари сайтида жойлаштирилди

Купонни чоп этинг ва тестларни харид қилишда чегирмага эга бўлинг
Ўқув йилининг бошланиши билан абитуриентларни кириш имтиҳонларига тайёрлаш палласи бошланди. Шу муносабат билан Abitur.uz акция ўтказишга қарор қилди, унда иштирокчилар электрон тестларни чегирма билан сотиб олишлари мумкин

Йирик солиқ тўловчилар кодексда акс эттирилади
Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ўз ичига олган иккита лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби белгиланди
Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда – ДСҚ) қарори (рўйхат рақами 2926, 2017 йил 5 сентябрь) билан Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Кимларга нақд хорижий валюта берилади?
Марказий банк Бошқаруви қарори билан Ваколатли банклар томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш тартибига тузатишлар киритилди

Маданий бойликларни тадқиқ этиш мувофиқлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.09.2017 йилдаги 700-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази тўғрисида низом ҳамда Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди

1 октябрдан импорт бўйича ставкаларни тўлиқ кўриб чиқиш кутилмоқда
Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Президент қарори лойиҳаси импорт божхона божи ва олиб келинадиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғининг янги ставкаларини ўз ичига олади. Улар тахминан 2017 йил 1 октябрдан жорий этилади

“Менинг шаҳрим” энди Telegram да
Яқин орадаги дорихона, банк бўлими ёки автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига қандай боришни билмайсизми? “Менинг шаҳрим” лойиҳасининг Telegram чат-боти шаҳар транспортидан фойдаланган ҳолда мақбул йўналишни беради ёки изланаётган объект қаерда жойлашганини кўрсатиб беради

Маҳсулот ишлаб чиқарувчи унинг мувофиқлигини декларациялаши шарт
«Ўзстандарт» агентлиги Бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 1465-3, 2017 йил 4 сентябрь) билан Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

ННТ давлат органларидан ижтимоий буюртмаларни бевосита олади
14.09.2017 йилдаги ЎРҚ-446-сон Қонун билан «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонунларга қўшимчалар киритилди

Болалар ёнғин хавфсизлигига ўқитилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2.09.2017 йилдаги 688-сон “Ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

Кредит ташкилотлари алоҳида мижозларни кучайтирилган тарзда текширади
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари янги таҳрирда тасдиқланди (рўйхат рақами – 2925, 2017 йил 4 сентябрь)

Ҳали улгуришингиз мумкин – 10 кун қолди!
«Энг яхши аудитор – 2017», «Энг яхши бухгалтер – 2017» ва «Энг яхши ички аудитор – 2017» республика танловларининг биринчи босқичи ниҳоясига етмоқда

Жамоат ишларига ҳақ тўлаш – ЖШДС ва ЯИТсиз
Президентнинг 12.09.2017 йилдаги ПҚ–3268-сон «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди

50 тоннагача бўлган автокранларга имтиёзлар татбиқ этилмайди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами 2436-7, 4 сентябрь 2017 йил)

Суюлтирилган газ аҳолига ягона нарх бўйича сотилади
Президентнинг 4.09.2017 йилдаги ПҚ–3253-сон «Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг таянч тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

Фармацевтика ЭИЗларга сув, газ ва электр тортиб келинади
Вазирлар Маҳкамасининг 2.09.2017 йилдаги 691-сон қарори билан 2017 — 2019 йилларда «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» ЭИЗ ҳудудларида транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш дастури маъқулланди

Фермер хўжалигининг кредит пакети 3 кунда кўриб чиқилади
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1345-4, 2017 йил 6 сентябрь) билан Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларининг ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

“Мақомга” эга авторақам: биржа орқали ёки ариза бўйича
Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2017 йилдаги 683-сон “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

Жиззах политехника институтида архитектура ва қурилиш факультети ташкил этилди
2017 йил 5 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах политехника институтининг архитектура ва қурилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 699-сон қарори қабул қилинди

Хорижий мутахассислар талабалар учун онлайн маҳорат дарслари ўтказади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 697-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Талабалар илмий-маърифий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди

Қозоғистон Президенти «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди
Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ПФ-5192-сон “Қозоғистон Республикаси Президенти Назарбоев Нурсултон Абишевични «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди

Суд бошқарувчиси кредиторлар олдида ҳисобот беради
“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тегишли тузатишларни ўз ичига олган 14.09.2017 йилдаги ЎРҚ-446-сон Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Тўрт ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул параметрлари белгиланди
Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда республикада фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 320 та давлат гранти ажратилади.

Мактаб битирувчиларига касб-ҳунар таълими тўғрисида сертификат берилади
Амалий имтиҳон касб-ҳунар таълими ўқув дастури асосида ўтказилади, амалий топшириқни бажариш учун икки соатгача вақт ажратилади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш тизимига халқаро стандартлар жорий этилмоқда
Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда ишлаб чиқариш муҳити тўғрисидаги 155-сонли Конвенцияси қоидалари миллий қонунчиликка жорий (имплементация) қилинмоқда.

Зўравонликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди
Ҳокимликларда оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозими жорий этилди.

Сабзавот ва мойли экинларни ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш кўпаяди
Юқори ҳосилли навларни экиш, ресурсларни тежайдиган технологияларни қўллаш, жумладан ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш, шунингдек, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш ҳисобига юқори ҳосил олиш режалаштирилмоқда.

Барча туман ва шаҳарларда эрта ривожланиш марказлари бўлади
Уларнинг асосий вазифалари – болаларга мактабгача таълим хизматларидан фойдаланишда тенг имкониятлар яратиш, болани жамиятга мослаштириш ва таълимни давом эттириш ва бошқалар.

Ипотека кредитлари тақдим этиш тартиби такомиллаштирилди
Марказий банк бошқаруви томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар ипотека кредити ажратишда ошкораликни таъминлашга қаратилган.

Жазони ўтаган шахсларга нафақа тўланади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан жазони ўтаб чиққан шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдорида бир марталик нафақа тўлаш белгиланди.

Меҳнат меъёрлари қандай белгиланади
Меҳнат меъёрларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
Янги сонларда ўқинг

- Давлат органлари ҳудудларидан мавсумий савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш фаолияти учун фойдаланиш мумкин бўлади
- Харидор товар билан кетган, лекин пул ўтмаганда нима қилиш керак
- Даволаниш учун ёрдам қандай кўрсатилади
- Моддий наф тарзидаги қандай даромадлар жами даромадга киритилади
- Корхона ўз ошхонасида овқатланишни ташкил қилганда ҚҚС