Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Олий таълим муассасалари ҳарбий кафедраларида якуний имтиҳонлар қандай ўтказилади

05.07.2018

Читать на русском языке

Июнь-июль ойларида олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида якуний давлат аттестацияси ўтказилади. Уни ташкил қилиш тартиби Йўриқнома (рўйхат рақами 3025, 26.06.2018 й.) билан тасдиқланди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Маълумот учун. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари – булар резерв ва захирадаги офицерларни тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва олий таълим муассасалари курслари. Қабул қилиш тартиби ва танлов шартлари ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.



Якуний аттестация ҳарбий тайёргарликни ўтаб бўлган талабалар орасида ўтказилади:

  • ҳарбий таълим факультетларида «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича;
  • тиббий ОТМ ҳарбий кафедраларида;
  • қолган ОТМ ҳарбий кафедраларида.

 

Ҳарбий тайёргарлик курслари ва ўқув йиғинларидан ўтиб бўлган, назоратнинг барча турларини муваффақиятли топширган талабалар аттестацияга қўйилади.

 

Имтиҳонлар ҳар бир ОТМда ташкил этиладиган аттестация комиссиялари томонидан қабул қилинади. Комиссия Мудофаа вазирлиги масъул ходимлари, ҳарбий факультет ёки ҳарбий кафедра бошлиғи, унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари профессор-ўқитувчиларидан таркиб топади.


Аттестация июнь-июль ойларида ўтказилади ва 2-босқичдан иборат бўлади: жисмоний (1) ва ҳарбий-махсус тайёргарлик (2) даражаларини баҳолаш.

 

Жисмоний тайёргарлик синовларида талаба куч, тезлик ва чидамлилик машқлари бўйича текширувдан ўтади. Бунинг учун қуйидаги машқлар бажарилиши назарда тутилган:

  • йигитлар учун: турникда тортилиш, 100 ва 3000 метрга югуриш;
  • қизлар учун: куч ишлатиладиган машқлар комплекси, 100 ва 1000 метрга югуриш.  


Ҳарбий-махсус тайёргарлик бўйича аттестация  оғзаки имтиҳон кўринишида ўтказилади. Талаба билетдаги 5 та саволга жавоб бериши керак, улардан 40%дан кам бўлмагани амалий саволлар ҳисобланади.

Машқлар бажаришга қўйиладиган талаблар ва баҳолаш мезонлари методикалар билан тасдиқланган.

Иккала босқич якунлари бўйича тўпланган баллар жамланади ва ўртача арифметик баллар чиқарилади.

Аттестациядан ўтган талабаларга бакалавриатни муваффақиятли якунлаганларидан кейин  резервдаги ва захирадаги «лейтенант» ҳарбий унвони берилади ва улар ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилади ёки резерв ёхуд захирага ўтказилади.

 

Аттестациядан ўтмаган талабалар олий таълим муассасасини тамомлаганларидан кейин муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақириладилар.  


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах