Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак вернуть деньги, перечисленные по ошибке не на тот счет Как облагаются налогами денежные переводы из-за рубежаКак организовать работу, чтобы оформление ЭСФ на маркированный товар не стало источником проблем

Қонунчиликдаги янгиликлар

Хусусий пансионатлар қандай хизматлар кўрсатиши мумкин

Хусусий пансионатлар қандай хизматлар кўрсатиши мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 апрелда 2777-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионатлари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг намунавий рўйхати тасдиқланди

Принципалнинг кредитга лаёқатлилиги таснифни ўзгартирди

Принципалнинг кредитга лаёқатлилиги таснифни ўзгартирди

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 13 апрелда 2364-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Божхона учун ҳужжатлар ва ҳисоботларнинг янги шакллари тасдиқланди

Божхона учун ҳужжатлар ва ҳисоботларнинг янги шакллари тасдиқланди

Давлат божхона қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 апрелда 2778-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шакллари тасдиқланди

Уруш фахрийларига мукофот тўланади

Уруш фахрийларига мукофот тўланади

Президентнинг 18.04.2016 йилдаги Фармони билан 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига республика бюджети маблағлари ҳисобидан 800 минг сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди

БЮДни тўлдириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

БЮДни тўлдириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Давлат божхона қўмитасининг қарори (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди

Бюджет тизимига тўловларни тўлаш тартиби белгиланди

Бюджет тизимига тўловларни тўлаш тартиби белгиланди

МВ, ДСҚ ва ДБҚнинг қўшма қарори (АВ томонидан 30.03.2016 йилда 2771-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди

Автотранспортда мева-сабзавотларни экспорт қилиш учун юк ташишга лицензия бўлиши керак

Автотранспортда мева-сабзавотларни экспорт қилиш учун  юк ташишга лицензия бўлиши керак

Вазирлар Маҳкамасининг 1.04.2016 йилдаги 100-сон Қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига қўшимча киритилди

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонун янги таҳрирда қабул қилинди

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонун янги таҳрирда қабул қилинди

13.04.2016 йилдаги ЎРҚ-404-сон Қонун билан “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонунга (30.08.1996 йилдаги 279-сон) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди, унинг янги таҳрири тасдиқланди

Спорт федерациялари ва уюшмалари бир реестрда бўлади

Спорт федерациялари ва уюшмалари бир реестрда бўлади

Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 8 апрелда 2776-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини юритиш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Мусиқа ва санъат мактабларида ўқийдиган болалар учун имтиёзларга тузатишлар киритилди

Мусиқа ва санъат мактабларида ўқийдиган болалар учун имтиёзларга тузатишлар киритилди

Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Чегара орқали ўтказиш пунктларининг ишлаш қоидалари белгиланди

Чегара орқали ўтказиш пунктларининг ишлаш қоидалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2016 йилдаги 89-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги низом тасдиқланди

Корхона мақоми ўзгарганда ЯИТ қайта ҳисобланиши лозим

Корхона мақоми ўзгарганда ЯИТ қайта ҳисобланиши лозим

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 9.03.2016 йилдаги 13 ва 2016-11-сон қарори билан “Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари рўйхати кенгайтирилди

Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари рўйхати кенгайтирилди

Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорлари тасдиқланди

Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини сақлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда

Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини сақлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2016 йилдаги 87-сон қарори билан Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш департаменти ташкил этилди

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой судининг янги манзили

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой судининг янги манзили

Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2016 йилдаги 93-сон қарори билан судлар ва адлия органлари моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига имтиёзлар берилди

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига имтиёзлар берилди

Президентнинг 28.03.2016 йилдаги ПФ-4786-сон Фармони билан Президентнинг “Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” 31.12.1998 йилдаги ПФ-2165-сон Фармонига қўшимчалар киритилди

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармалари ва бўлимларининг вазифалари белгиланди

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармалари ва бўлимларининг вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2016 йилдаги 82-сон Қарори билан вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқланди

Қизилмия йиғувчилар учун қоидалар соддалаштирилди

Қизилмия йиғувчилар учун қоидалар соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2016 йилдаги 85-сон Қарори билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш) ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олинмасдан амалга оширилишига рухсат берилди

Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ваколатлари кенгайди

Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ваколатлари кенгайди

Президентнинг 16.03.2016 йилдаги ПҚ-2507-сон Қарори билан Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг устав капиталини ошириш тўғрисидаги таклиф қабул қилинди. Энди у таъсисчиларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига 10,3 млрд сўм ва 2,0 млн АҚШ долларини ташкил қилади

Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: кўчма савдо қоидалари

Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: кўчма савдо қоидалари

Давлат порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдога рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда