
Қашқадарё вилоятида «Чироқчи» ЭИЗ ташкил этилади
Бу Президентнинг 2019 йил 13 сентябрдаги ПФ-5825-сон Фармонида назарда тутилган.

ЯИДХП функционални кенгайтирди
Ўзгартиришлар давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, бизнесни ривожлантириш учун янада қулай шароитларни яратиш, давлат хизматларидан фойдаланишни соддалаштиришга йўналтирилган.

Ақли расолиги чекланган ёки ақли норасолик: фарқи нимада
Руҳий кўмак кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан қатор қонун ва кодексларга тузатишлар киритилди.

Уруғлар экспорти – «Uzbek seeds» миллий бренди остида
Элита-уруғчилик соҳаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди.

Давлат хизматлари ягона реестри янгиланди
Давлат хизматлари ягона реестрининг янги таҳрири тасдиқланди.

Faktura.uz: бухгалтерия ва бизнес учун электрон ҳужжат айланиши
Ўзбекистонда электрон ҳужжат айланиши тизимлари бозори қандай шаклланган, у қандай истиқболга эга ва бизнес учун воситаларни танлашда нималарга эътибор бериш керак.

Экспорт қилувчиларга қандай харажатлар қоплаб берилади
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Тўй-ҳашамлар ва оилавий маросимлар ўтказиш тартиби тасдиқланди
У 2020 йил 1 январдан кучга киради ва шу сингари тадбирларни ташкил этишда риоя қилиниши лозим бўлган қатор чекловлар ва талабларни назарда тутади.

Кам учрайдиган касалликларга чалинган болаларга – бепул дорилар
2019–2024 йилларда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Минтақаларда экспортни қандай ошириш мумкин
Минтақавий экспортни оширишни таъминлашга доир амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Лойиҳа ҳужжати қандай муддатларда ишлаб чиқилиши лозим
2019 йил 9 сентябрдан қурилиш объектлари учун лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини аниқлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Давлат бошқаруви академияси қошидаги Институтга кириш осонлашди
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартибига тузатишлар киритилди.

ҚҚСни 15%гача пасайтиришмоқчи
Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасида таклиф этилаётган унинг нейтраллигини таъминлаш чора-тадбирлари билан бир қаторда, бу хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, деб хабар берди Молия вазирлиги.

2020 йилдан бошлаб Хитой фуқароларига – 7 кунлик визасиз кириш
Президент 2019 йил 12 сентябрдаги ПФ-5819-сон Фармонни имзолади.

МЖТКнинг 193-моддаси бўйича баённома тузилмайди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 283-моддасига тегишли қўшимча киритилди.

Судьяларга ёшга доир чеклов оширилди
Судлар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунларга тузатишлар киритилди.

Хотин-қизлар зўравонлардан қандай ҳимоя қилинади
2.09.2019 йилдаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-561-сон Қонун эълон қилинди.

Телеграм-бот бизнес учун таклифларни жамлайди
Сизнингча тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида ортиқча талаблар, қарама-қаршиликлар ёки эскирган нормалар мавжуд бўлса ёки уларни такомиллаштириш зарур деб ҳисобласангиз – хабар беринг.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилмоқда
У Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида фаолият кўрсатади ва реклама бозорини тартибга солиш билан ҳам шуғулланади.

Кинологларга – моддий рағбатлантириш, кўкрак нишони, ИИВ Академиясига қўшимча квота
Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди.

Қўлда терилган 1 килограмм пахта учун - 800 сўмдан 1 200 сўмгача
Вазирлар Маҳкамасининг 9.09.2019 йилдаги 752-сон қарори билан 2019 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди.

Болалар боғчалари учун қўлланмалар ишлаб чиқишда ота-оналар фикри инобатга олинади
Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш ва экспертизадан ўтказиш, уларни нашр қилиш тартиби тасдиқланди.

Санитария-эпидемиология назорати хизмати қайта ташкил этилади
Ҳукумат ҳузурида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ҳудудий бўлинмалари билан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида эса - Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилмоқда.

Техникумни тугатгач – олий ўқув юртларига имтиҳонларсиз, бирданига II курсга
2020/2021 ўқув йилидан бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимнинг янги тизими жорий этилади.

Дин ишлари бўйича қўмита иши фаоллаштирилади
Муассасанинг асосий вазифалари янгиланди ва бошқа идоралар билан ҳамкорлик йўналишлари белгиланди.

Президент давлат хавфсизлик хизмати ваколатлари белгиланди
2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сон Қонун билан қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

«Нукус-фарм» ЭИЗ қайта ташкил этилди
Энди у янги вазифалар ва фаолият йўналишларига эга «Нукус» ЭИЗга айланди.

Ҳамма хизматни бир хилда – бир йил ўтайди
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди.

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ушбу ҳудудларда ойлик маошга устамалар ва қўшимча таътил кунлари берилади

Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди
Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритилди. Баҳоланаётган мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларидан бирини қўллайди.

Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгартирилди
Шундай қилиб, савдоларни ташкил этувчи сифатида нафақат мол эгаси ёки мулкий ҳуқуқ соҳиби, балки ихтисослаштирилган ташкилот ҳам чиқиши мумкин.

Айбсизлик презумпциясига оид нормалар такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сувдан фойдаланишдаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади
Улар тақдим этган фото ва видеоматериаллар содир этилган ҳуқуқбузарлик ва уни содир этган шахс ҳақидаги маълумотлар ва бошқаларни акс эттириши керак.

Қайси маҳсулотларнинг таснифий кодлари ўзгартирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ТИФ ТНнинг янгиланган шакли амалга киритилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгартирилган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқланди.

Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун Марказий банк бошқаруви 2025 йил 12 июнда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

МИБ Мажбуриятлар реестрини юритади
Реестрдаги маълумотлар 10 йил сақланади ва унга ижро ҳужжати тўғрисидаги маълумотларнинг киритилиши қарздорни банкрот деб топиш тартибига тўсқинлик қилмайди.

Кимга имтиёзли ижтимоий хизматлар учун ваучер берилади
"Инсон" маркази томонидан берилган ваучер бўйича ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари кўрсатилган хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланадиган субсидия кўринишида қопланади.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради