Коллеж ва техникумларда таълим олаётган қизларга грант ажратилади
Маблағлар қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида касб эгаллаш учун ажратилади.
28 та туманда ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг янги тизими бўйича эксперимент ўтказилади
Унинг мақсади – оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларга бевосита маҳалла даражасида комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш.
Энергетика соҳаси ислоҳотининг янги босқичи бошланмоқда
Янги регулятор - Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ҳамда «Ўзэнергосотиш» АЖ ташкил этилмоқда.
Аҳолини зилзила пайтида ҳаракатланишга тайёрлаш тартиби тасдиқланди
Аҳолининг турли тоифалари учун махсус ўқув дастурлари ўтказилади.
Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг вазифалари белгиланди
Шунингдек, электромобиллар бошқарувчи ҳайдовчиларнинг малака ошириш ўқув курслари дастурлари бўйича мустақил тайёргарлик кўрган ва имтиҳондан муваффақиятли ўтган шахсларга таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат берилади.
Давлат органларида “яшил” иқтисодиётни жорий этиш учун масъуллар белгиланади
Уларнинг вазифалари орасида – республика ижро этувчи ҳокимият органи ёки хўжалик бирлашмаси фаолиятига оид “яшил” иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш, “яшил” инновацияларни жорий этиш ва инвестицияларни жалб қилиш ва бошқалар бор.
Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлиги қандай текширилади
Баҳолаш мурожаатнома асосида ёки маъсул органнинг ташаббуси бўйича ўтказилиши мумкин.
Сув ҳавзалари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – 10 йил, ушбу муддат яна 10 йилга узайтирилиши мумкин.
Сув хўжалиги объектларининг хавфсизлиги қандай таъминланади
Сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг функциялари кенгайтирилди.
Янги юк ташувчи транспорт воситалари утилизация йиғимидан озод этилади
Имтиёзни амал қилиш муддати – йил якунига қадар.
Тафтиш тартиби: ҳукмларни қайтадан кўриб чиқишнинг янги жараёни
2024 йилдан бошлаб ушбу босқичда судга янги далиллар тақдим этиш мумкин бўлади.
Мактабгача таълим соҳасида ДХШ лойиҳалари учун кредит имтиёзлари узайтирилди
Мазкур чора давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва тармоқни кенгайтиришга қаратилган.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича органлари қарори суд ҳукмини бекор қилиши мумкин
“Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди
Кўкрак нишони билан диний-маърифий соҳа самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланади.
Пенсия таъминоти соҳасида айрим давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади
Шунингдек, пенсияни ҳисоблаш учун ойликни қайта ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланмоқда.
Оммавий аҳамиятга эга ноёб объектларнинг эскиз лойиҳалари бўйича танлов қандай ўтказилади
Иштирокчиларни танлаб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 6 та мезон белгиланмоқда.
Ҳар бир маҳаллада «маҳалла назорати» гуруҳи ташкил этилади
Шунингдек маҳалла раиси сўрови шаклидаги жамоатчилик назорати ташкил этилмоқда.
Давлат органлари учун ягона кадр ҳисоби жорий этилмоқда
Турли даражадаги раҳбарларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ягона автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилади
Йил якунида темир йўл орқали юк ташишнинг янги қоидалари жорий этилади
Транспорт вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юкларни ташиш қоидалари тасдиқланди. Улар 24.12.2023 йилдан кучга киради.
Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизмати қандай кўрсатилади
Мазкур соҳадаги ваколатли орган – Адлия вазирлиги ҳисобланади.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхати белгиланди
Улар 4 синф, 20 та позиция ва 42 та субпозиция бўйича таснифланади
Республикага келтирилаётган баъзи ускуналар божхона тўлови ва ққсдан озод этилади
Кўрилаётган чоралар саноат ишлаб чиқаришини хомашё билан узлуксиз таъминлашга қаратилган.
Электрон ҳукуматни жорий қилиш бўйича мамлакат рейтингини қандай яхшилаш мумкин
2024 йил 1 июндан бошлаб янги рақамли хизматлар ва сервислар, қоида тариқасида, биринчи навбатда ЯИДХПнинг мобиль иловасида жорий этилади.
ДХШ лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармаси шакллантирилмоқда
Жамғарма миқдори – 20 млн евро.
Нотариуслар кадастр органларидан кўпроқ маълумот олишади
Эндиликда улар ер участкаларидаги дов-дарахтлар ҳақида хабардор қилинади.
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга 6 трлн сўм ва $1,2 млрд йўналтирилади.
Маблағлар «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида сарфланади.
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари тасдиқланди
Иссиқлик таъминоти хизматларининг аҳоли учун белгиланадиган нархлари жорий куз-қиш мавсумида оширилмайди.
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди
Улардан бири – соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, ДХШ битимларини амалга оширишда иштирок этиш.
Ҳайдовчилик курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ягона электрон намунаси жорий этилади
Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширувчилар курсларни тамомлаганликларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари шарт эмас. Гувоҳнома "е- avtota'lim.uz " модули орқали электрон тарзда шакллантирилади.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар таҳлилини тақдим этади.
Тьюторларнинг вазифалари ва уларга қўйиладиган талаблар белгиланди
Олий таълим ташкилотларида тюторлик фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қурилаётган турар жой мажмуаларининг номлари давлат тилида бўлади
Ҳукуматнинг қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Мусиқа ва жисмоний тарбия ўқитувчиларига сертификатлар берилади
В+ ва ундан юқори даражадаги сертификат учун ойлик маошга устама берилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасида "А1" кичик тоифаси пайдо бўлади
2026 йил апрелдан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари жорий этилади.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси ислоҳ қилинмоқда
Энергетика ва йирик ишлаб чиқариш объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфларни бошқариш ва техноген аварияларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича янги стандартлар ва методикалар ишлаб чиқилади.
Медиация институти такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига низоларни судгача ҳал қилишда медиация институтини ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.




