28 та туманда ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг янги тизими бўйича эксперимент ўтказилади
Унинг мақсади – оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларга бевосита маҳалла даражасида комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш.
Энергетика соҳаси ислоҳотининг янги босқичи бошланмоқда
Янги регулятор - Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ҳамда «Ўзэнергосотиш» АЖ ташкил этилмоқда.
Аҳолини зилзила пайтида ҳаракатланишга тайёрлаш тартиби тасдиқланди
Аҳолининг турли тоифалари учун махсус ўқув дастурлари ўтказилади.
Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг вазифалари белгиланди
Шунингдек, электромобиллар бошқарувчи ҳайдовчиларнинг малака ошириш ўқув курслари дастурлари бўйича мустақил тайёргарлик кўрган ва имтиҳондан муваффақиятли ўтган шахсларга таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат берилади.
Давлат органларида “яшил” иқтисодиётни жорий этиш учун масъуллар белгиланади
Уларнинг вазифалари орасида – республика ижро этувчи ҳокимият органи ёки хўжалик бирлашмаси фаолиятига оид “яшил” иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш, “яшил” инновацияларни жорий этиш ва инвестицияларни жалб қилиш ва бошқалар бор.
Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлиги қандай текширилади
Баҳолаш мурожаатнома асосида ёки маъсул органнинг ташаббуси бўйича ўтказилиши мумкин.
Сув ҳавзалари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – 10 йил, ушбу муддат яна 10 йилга узайтирилиши мумкин.
Сув хўжалиги объектларининг хавфсизлиги қандай таъминланади
Сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг функциялари кенгайтирилди.
Янги юк ташувчи транспорт воситалари утилизация йиғимидан озод этилади
Имтиёзни амал қилиш муддати – йил якунига қадар.
Тафтиш тартиби: ҳукмларни қайтадан кўриб чиқишнинг янги жараёни
2024 йилдан бошлаб ушбу босқичда судга янги далиллар тақдим этиш мумкин бўлади.
Мактабгача таълим соҳасида ДХШ лойиҳалари учун кредит имтиёзлари узайтирилди
Мазкур чора давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва тармоқни кенгайтиришга қаратилган.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича органлари қарори суд ҳукмини бекор қилиши мумкин
“Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2023 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди
Кўкрак нишони билан диний-маърифий соҳа самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланади.
Пенсия таъминоти соҳасида айрим давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади
Шунингдек, пенсияни ҳисоблаш учун ойликни қайта ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланмоқда.
Оммавий аҳамиятга эга ноёб объектларнинг эскиз лойиҳалари бўйича танлов қандай ўтказилади
Иштирокчиларни танлаб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 6 та мезон белгиланмоқда.
Ҳар бир маҳаллада «маҳалла назорати» гуруҳи ташкил этилади
Шунингдек маҳалла раиси сўрови шаклидаги жамоатчилик назорати ташкил этилмоқда.
Давлат органлари учун ягона кадр ҳисоби жорий этилмоқда
Турли даражадаги раҳбарларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ягона автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилади
Йил якунида темир йўл орқали юк ташишнинг янги қоидалари жорий этилади
Транспорт вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юкларни ташиш қоидалари тасдиқланди. Улар 24.12.2023 йилдан кучга киради.
Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизмати қандай кўрсатилади
Мазкур соҳадаги ваколатли орган – Адлия вазирлиги ҳисобланади.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турлари рўйхати белгиланди
Улар 4 синф, 20 та позиция ва 42 та субпозиция бўйича таснифланади
Республикага келтирилаётган баъзи ускуналар божхона тўлови ва ққсдан озод этилади
Кўрилаётган чоралар саноат ишлаб чиқаришини хомашё билан узлуксиз таъминлашга қаратилган.
Электрон ҳукуматни жорий қилиш бўйича мамлакат рейтингини қандай яхшилаш мумкин
2024 йил 1 июндан бошлаб янги рақамли хизматлар ва сервислар, қоида тариқасида, биринчи навбатда ЯИДХПнинг мобиль иловасида жорий этилади.
ДХШ лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармаси шакллантирилмоқда
Жамғарма миқдори – 20 млн евро.
Нотариуслар кадастр органларидан кўпроқ маълумот олишади
Эндиликда улар ер участкаларидаги дов-дарахтлар ҳақида хабардор қилинади.
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга 6 трлн сўм ва $1,2 млрд йўналтирилади.
Маблағлар «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида сарфланади.
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари тасдиқланди
Иссиқлик таъминоти хизматларининг аҳоли учун белгиланадиган нархлари жорий куз-қиш мавсумида оширилмайди.
Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийлар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси кучайтирилмоқда
Уларга ҳалок бўлган ҳарбийнинг 12 йиллик ойлик иш ҳақи тўлаб берилади.
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
Давлат ижтимоий суғуртаси тизими такомиллаштирилмоқда
2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ижтимоий суғурта бўйича тўловлар ва бадалларни ҳисобга олишнинг янги модели жорий этилади.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари молиявий қўллаб-қувватланади
Ҳужжат давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Озиқ-овқат таъминоти барқарорлиги қандай таъминланади
"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ қишлоқ хўжалиги корхоналарига кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб беради.
Экология миллий қўмитаси ва экологик полиция фаолияти қандай ташкил этилади
2026 йил 1 апрелдан бошлаб аҳоли пунктларининг дарахтлар ўсадиган ер майдонларини олиб қўйиш ёки бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйилади.
“Рақамли прокуратура – 2030” стратегияси тасдиқланди
Ҳужжат прокуратура органлари фаолиятини рақамлаштириш, сунъий интеллект тизимларини жорий этиш ва электрон назорат механизмларини ривожлантиришга қаратилган.
Бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий хизматни қандай олиш мумкин
Туман (шаҳар) даражасидаги даволаш муассасасида режали стационар тиббий ёрдамга йўлланма Соғлиқни сақлаш вазирлигининг электрон ахборот тизими орқали берилади.
Битирувчиларни ишга жойлаштирган тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар
Битирувчилар ўртасида эса энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар учун танловлар ўтказилади, уларнинг ғолибларига бир миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.
Америкаликлар Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин
Президентнинг "Америка Қўшма Штатлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
Бош муҳаррир мақоми қонун билан белгиланди
03.11.2025 йилдаги ЎРҚ-1093-сон Қонун билан "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 2 декабрь№ 48
- Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тизими такомиллаштирилмоқда
- «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
- Ҳаво ифлосланишини қандай камайтиришмоқчи?
- Судьяликка номзодларни танлаш шаффоф бўлади
- «Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»



