1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади
Интеллектуал мулк: назорат харидлари
Режадан ташқари назорат жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситаларидаги нашрлар, шунингдек давлат органлари томонидан қонунчилик бузилиши фактлари тўғрисида тақдим этилган маълумотлар асосида ўтказилади.
Солиқ қарздорлигини ҳисобдан чиқариладиган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилмоқда
Қўшимчалар жисмоний шахснинг қарздорлигини ҳисобдан чиқаришга тегишли.
Пахта-тўқимачилик кластерларининг молиявий аҳволи қандай яхшиланади
Президент Фармони билан тугатилаётган "Ўзпахтасаноат" АЖнинг мулкий мажмуаларини сотиб олиш бўйича кластерлар билан тузилган олди-сотди шартномаларида белгиланган тўловлар жадвали бўйича қарздорлик муддати бир йилга узайтирилди.
Барча ижтимоий тўловлар - "Ижтимоий карта" ахборот тизими орқали
Карта Ўзбекистон фуқароларига, республика ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги томонидан берилади ва ўзгартирилмайдиган ноёб шахсий рақамни ўз ичига олади.
Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари "аввал тест, кейин танлов" тамойили асосида ўтказилади.
Саноат зоналари объектлари қандай хусусийлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тадбиркорлик субъектлари томонидан бажарилган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш тартиби ҳам тасдиқланди.
Термизда Муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилди
Унинг қошида Илғор муҳандислик мактаби очилади.
Электросамокатчиларга 10 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланди
Баъзи ҳолларда 20 км/соат тезликда ҳаракатланишга рухсат берилади.
Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши тузилмоқда
У соҳа фахрийларининг ижтимоий ва моддий аҳволини яхшилаш билан шуғулланади.
Ерларни тут кўчатларини экиш учун иккиламчи ижарага олиш мумкин
Пиллачилик ва тутчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига 10 гектаргача ер майдони ажратилади.
Сиёсий қатағон қурбонларининг хотирасини абадийлаштириш бўйича комиссия тузилди
2021-2024 йилларда Ўзбекистон Олий суди 1 200 дан ортиқ сиёсий қатағон қурбонларини оқлади.
Шаҳар муҳитида ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжлари учун шароитлар яратилади
2025 йил 1 январдан бошлаб вазирликлар ва идоралар, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фуқароларни қабул қилиш ва сайёр қабулларни ўтказишда сурдотаржимон билан ишлашлари шарт бўлади.
Йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишда кўрилган зарар қопланади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ички қатновдаги поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишда кўрилган зарарни Давлат бюджети ҳисобидан қоплаш тартиби тасдиқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилмоқда
У ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини мувофиқлаштиради.
Тошкентда Америка технология университети очилмоқда
У муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун кадрлар тайёрлайди.
Энергетика соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ташкил этилмоқда
Унинг вазифаларидан бири - энергетика соҳаси ходимларининг зарур касбий компетенциялар даражасини шакллантириш, уларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини доимий такомиллаштириш механизмларини жорий этиш.
ТИЭКларнинг иши KPI асосий самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳоланади
Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ногиронликни белгилашнинг янги тартиби жорий этилмоқда
18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари томонидан маҳаллий хусусиятлар ва шароитларга мослаштирилган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ногиронликни баҳолаш шкаласи асосида ўтказилади.
Лицензия ва рухсат бериш жараёнлари соддалаштирилди
Махсус электрон тизим орқали фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга ўзгартишлар киритилди.
Техник кўрикдан ўтиш учун аризани ЯИДХП орқали бериш мумкин
Техник кўрик ўтказиш вақти ва жойи ҳақида онлайн хабарнома юборилади.
Туризм соҳасидаги фаолиятга қўйиладиган талаблар соддалаштирилди
Хусусан, туризм хизматларини, шунингдек, меҳмонхона хизматларини кўрсатишни сертификатлаштириш тўғрисидаги аризага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни, шу жумладан ижара шартномасини белгиловчи ҳужжатларини илова қилиш талаби бекор қилинди.
Иссиқхона хўжаликларини қандай қўллаб-қувватлашади
Уларга кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар берилади.
ЎзДЖТУ қошида педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг вазифалари белгиланди.
Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтирилади
2025 йилдан бошлаб Ҳисоб палатаси устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган йирик ташкилотлар фаолиятини аудитдан ўтказади.
Аҳоли пунктларининг хафвсизлик паспортларида нималар акс эттирилади
Паспортда жумладан, аҳоли ва уй хўжаликлари, кўп қаватли ва якка тартибдаги уйлар сони, аҳоли зичлиги акс эттирилади.
АГТКШ учун қўшимча талаблар белгиланди
Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилишига оид хулоса қандай тартибда берилади
Хулоса бериш ҳақидаги сўров Адлия вазирлиги томонидан 30 кун ичида кўриб чиқилади.
1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 декабрдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Кам таъминланган оилалар ёшларига қўшимча имтиёзлар берилади
Бунда улар ўқишда ижобий кўрсаткичларга эга бўлиши, волонтёрлик фаолиятини амалга ошириши, "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказиладиган лойиҳаларда иштирок этиши ва бошқалар талаб этилади.
Қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати қандай аниқланади
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграциялашув платформасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги шудгорлар, боғлар, узумзорлар ва кўп йиллик дарахтзорлар тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тизими такомиллаштирилмоқда
2026 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан маҳсулот етиштириш учун давлат имтиёзли кредитларидан фойдаланишда унинг йўқотилиши хавфини суғурталаш босқичма-босқич амалга оширилади.
Туризм соҳасини тизимли ривожлантириш қандай таъминланади
Президент қарори билан туризм соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ҳозирги 3,5 фоиздан 7 фоизга етказиш, шунингдек, хорижий сайёҳларнинг йиллик оқимини 10 миллиондан 20 миллион кишига ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Ташқи савдонинг айрим нормалари тартибга солинди
Божхона кодекси ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.
Автомобиллар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Улар уч хил рангда бўлади: яшил – "тоза" тоифа, сариқ – "ўртача" ва қизил – "зарарли" тоифа.
Пойтахтда атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш бўйича махсус комиссия тузилди
Унинг вазифаларига Тошкент шаҳридаги экологик вазиятни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш, унинг ёмонлашиш тенденцияларини прогноз қилиш киради ва у саноат корхоналари, транспорт, иссиқлик таъминоти фаолиятини чеклаш ҳуқуқига эга.
Судьяликка номзодларни танлаш шаффоф бўлади
Судлар мустақиллигининг илғор стандартларини жорий этиш судьялик лавозимига дастлаб беш йиллик муддатга, кейинчалик муддатсиз даврга тайинланишни назарда тутади.
Аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилмоқда
Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкил этилмоқда, унинг вазифалари орасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларининг ариза беришдан тортиб, тўлов жараёнигача бўлган барча босқичларини тўлиқ рақамлаштириш ҳам бор.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 23 декабрь№ 51
- 2026 йил учун Солиқ кодексида қандай ўзгаришлар кутилмоқда
- Имтиёзли олиб кириш: мамлакат ичида бериш ва оқибатсиз реэкспорт қилиш
- Ўзгартиришлар кучга кирди
- Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади
- Асосий воситалар ҳисоб сиёсатида
2025, 23 декабрь№ 51
- Масъулият кучайтирилди ва қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилди: ижтимоий ҳимоя тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
- Штат қисқартирилганда ходимлардан кимларни бўшатиш мумкин
- Кетишдан олдинги тўловлар
- Корпоративни қандай ўтказиш керак
- Ўзини ўзи банд қилганлар, нафақага чиқишни истамаслик, транспортдаги имтиёзлари ҳақида...

