Мактаблардаги овқатланиш тизими ҳар ойда текширилади
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарори билан Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди
Текширишдан ўтинг
Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2016 йилдаги 183-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик авиациясида авиация хавфсизлиги юзасидан кўздан кечиришни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ярмаркамизга хуш келибсиз!
Президентнинг 1.06.2016 йилдаги ПҚ-2539-сон Қарори билан 2016 йил 12 июлдан 14 июлгача Ўзэкспомарказда Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди, кўргазма ҳар йили ўтказиладиган бўлади
Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш тартиби ўзгартирилди
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарори билан Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Самолётда нималарни ташиш мумкин эмас
Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2016 йилдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 4-иловада Ҳаво кемаларида ташиш тақиқланган моддалар ва нарсаларни олиб қўйиш, сақлаш муддатлари, ишлатиш ёки йўқ қилиш тартиби келтирилган
НҲҲ лойиҳалари: жисмоний шахслардан пул ўтказмалари – фақат нақд пулда
Давлат порталида Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг буйруғи лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
1 июлдан бошлаб Ўзбектелеком хизматларига янги тарифлар жорий қилинади
Алоқа миллий оператори ўз расмий сайтида телекоммуникациянинг универсал хизматлари учун янги тарифлар ўрнатилиши тўғрисида хабар берди
ИДХЯПда рақамли имзодан фойдаланиш анча қулай бўлди
Интерактив давлат хизматлари ягона портали дастурий таъминот – “E-Imzo” модули янгиланганлиги тўғрисида хабар берди
АЖларига ёрдам сифатида 5 намунавий низом ишлаб чиқилди
Ушбу намунавий ҳужжатлар акциядорлик жамиятларига амалий ёрдам бериш, шунингдек уларнинг фаолиятида Корпоратив бошқарув кодексини сифатли жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилди
Аниқлаштирилган ҳисобот топширилмаса, ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатилади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2016 йилдаги 177-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Энергияни текширувчилар сони кўпаяди
Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.2016 йилдаги 175-сон Қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди
Экспортчиларга рўйхат ўзгартириб берилди
Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.2016 йилдаги 172-сон Қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ–2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» Қарорига (10.02.2016 йилдаги 33-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Илмий унвонларни олишга талабгорлар учун талаблар ўзгарди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 июнда 2793-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Иссиқлик таъминоти тизими такомиллаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2016 йилдаги 182-сон қарори билан республика иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди
Мулкни баҳолаш тўғрисидаги ҳужжатларга муҳр керак эмас
Давлат рақобат қўмитасининг қарорлари билан Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандартларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
Олий ўқув юртларига қабул квоталари тасдиқланди
Президентнинг 26.05.2016 йилдаги ПҚ-2534-сон Қарори билан 2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди
Банк хабарлари: янги тўлов тизими ва омонатлар, валюта операциялари
Ўтган ҳафта мобайнида мамлакатимиз банклари фаолиятида бир вақтнинг ўзида бир неча қизиқарли воқеалар содир бўлди. Халқ банки ва Агробанк янги тўлов тизимини ишга туширди, «Hamkorbank» валюта операциялари тикланганлигини эълон қилди, «Туронбанк» ва «Асака» банк эса омонатларнинг янги турларини эълон қилишди
НҲҲ лойиҳалари: санация жараёни мониторингини жорий қилиш таклиф қилинмоқда
Ягона порталда Судгача санациядан ўтказиш, шунингдек корхоналарни судгача ва суд санацияси жараёни мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг лойиҳаси эълон қилинди
Мустақиллик кунига тайёргарлик бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 июнь куни “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорни имзолади
Илмий ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг қўшма қарори билан Республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди
НҲҲ лойиҳалари: картография ишлари учун рухсатнома
Ягона порталда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Геодезия ва картография ишларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор бериш тартиби тўғрисида низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Пойтахтнинг қайси кўчалари ва йўллари 2016 йилда реконструкция қилинади
30 май куни пойтахт ҳокимлигида ўтказилган матбуот-анжумани режалаштирилган ишларнинг батафсил шарҳига бағишланди. Шаҳар маъмурияти вакиллари реконструкция қилинаётган, таъмирланаётган ёки йўл қопламаси, бордюрлари ва ер ости коммуникациялари алмаштирилаётган барча кўчаларнинг рўйхатини тақдим этди
НҲҲ лойиҳалари: хўжалик юритувчи субъектлар учун монополияга қарши талаблар аниқлаштирилмоқда
Ягона порталда қонун лойиҳаси жойлаштирилди, у билан “Рақобат тўғрисида” 6.01.2012 йилдаги ЎРҚ-319-сон Қонунга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда
Ер кадастрига доир ахборотлар қандай олинади
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қарори билан Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Фуқаролар мурожаатлари – мансабдор шахслар ишининг индикаторидир
Алия ЮНУСОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси шундай ҳисоблайди
Кўчмас мулкка тақиқни ИДХЯП орқали текшириш мумкин
Тошкент шаҳри Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Ягона порталда кўчмас мулкка нисбатан хатлаш ва (ёки) тақиқ мавжудлиги тўғрисида ахборот тақдим қилиш бўйича электрон хизмат кўрсатишни бошлайди
Янги таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари учун имтиёзлар муддати узайтирилди
ДСҚ, МВ, ДБҚ ва Давархитектқурилишқўмнинг қўшма қарори билан Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
НҲҲ лойиҳалари: божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга талаблар
Ягона порталда Давлат божхона қўмитасининг Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис тўғрисида низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Ипакчилик: субсидиялар, солиқ имтиёзлари ва тутзорларни кенг миқёсда кенгайтириш
Ипакчиликни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқариш, экспорт ва аҳоли бандлигини оширишга қаратилган янги тизим жорий этилмоқда. Пилла етиштирувчилар учун субсидиялар, тармоқ корхоналари учун солиқ имтиёзлари, тутзорларни кенгайтириш орқали озуқа базасини кенг кўламда кенгайтириш кўзда тутилган.
Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик стратегияси ишлаб чиқилди
У кибертаҳдидларга қарши курашиш миллий тизимини яратиш, рақамли криминалистикани ривожлантириш, давлат ва муҳим ахборот инфратузилмаси ҳимоясини кучайтиришни назарда тутади.
Фармацевтика тармоғи: янги қўллаб-қувватлаш чоралари, имтиёзлар ва биофармацевтика марказини ташкил этиш
Президент фармонида ишлаб чиқарувчилар учун имтиёз ва субсидиялар тизимини кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, "Tashkent Pharma Park" кластерини минтақавий тадқиқот ва ишланмалар хаби сифатида ривожлантириш кўзда тутилган.
Солиқ низоларини кўриб чиқиш: Япония амалиёти қандай сабоқ беради?
Японияни кўпинча шарқдаги географик жойлашуви, ривожланган технологиялари, бой маданияти ва ўзига хос анъаналарига урғу бериб, "кунчиқар мамлакат" деб аташади. Суд тизими ҳам бу мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ҳисобланади.
Сунъий интеллектга асосланган ечимлардан фойдаланишнинг этика қоидалари ишлаб чиқилди
Қоидалар сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш тамойиллари ва талабларини, шунингдек, сунъий интеллектдан фойдаланувчи иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
"Tax free" тизими кенгайтирилмоқда: чет элликларга харидлар чоғида ҚҚСни қайтариш соддалаштирилади
"Tax free" хизмати мамлакатнинг барча халқаро аэропортларида жорий этилади, солиқни қайтариш ва маблағларни нақд пулда ҳамда банк картасига олиш тартиби соддалаштирилади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси нақдсиз шаклда амалга оширилади
Марказий банк бошқарувининг қарори билан Кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумотлар алмашиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Энергия тармоқларига ноқонуний уланишларга қарши кураш чоралари кучайтирилмоқда
Электр, иссиқлик, газ ва сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш учун жарималар оширилди, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланди.
Давлат органларида IТ-аудит жорий этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат органлари ахборот инфратузилмасининг мунтазам IТ-аудити жорий этилмоқда, шунингдек, технопарк резидентларининг фаолияти учун шарт-шароитлар, шу жумладан халқаро ҳисоб-китоблар ва рақамли хизматлар экспортини ривожлантириш учун янги имкониятлар кенгайтирилмоқда.
1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.



