Бизнес ва фуқаролар учун электр энергияси қиймати қанчалик қимматлашиши мумкин
Тадбиркорлик субъектлари учун тарифларни 44,8-59,6%га ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда - Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасининг якуний шарҳида
ҚҚС қандай ҳисобланади
Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши билан, 2019 йил 1 январдан обороти 1 млрд сўмдан кўп бўлган барча корхоналар томонидан ҚҚС тўланиши кутилмоқда. Келажакни ўйлаб иш тутадиган тадбиркорлар ҳозирданоқ ходимларини режалаштирилаётган ўзгаришларга тайёрлаш ишларини бошлаб юборишган. Бунда мутахассислар учун махсус ўқув курслари ташкил қилиш орқали «Norma» профессионал ривожланиш маркази ўз ҳиссасини қўшмоқда
Газ учун тарифлар: бизнес 2 баравар кўп тўлайдими ёки атамалардаги чалкашлик
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини кўриб чиқишда давом этамиз
Константин Иванов: «Китобларимизни сотиб олишда масофа муаммо туғдирмайди»
«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётида чиқарилган китобларни минтақаларда осонгина сотиб олиш мумкин. knigi.uz интернет-дўкони фаолият бошлаган дастлабки ойлар натижалари шундан далолат берди. Нашриёт директори Константин Иванов мухбиримизга берган интервьюсида бу ҳақдаги маълумотлар билан ўртоқлашди
16 ноябрдан бензин ва дизель ёқилғиси 200 сўмга қимматлашиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтмоқда
Туристик тоифадаги машиналарни сертификатлаштириш соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлади (ВМнинг 13.10.2018 йилдаги 824-сон қарори)
Давлат ва бизнес ўртасидаги шериклик – Молия вазирлиги ҳузуридаги Агентлик билан келишилган ҳолда
Президентнинг 20.10.2018 йилдаги “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди
Азиз Абдуҳакимов: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги таълим марказига айланади»
Тошкентда «Янги иқтисодиёт учун – янги кадрлар» Ўзбекистон-Россия таълим форуми бўлиб ўтди, унда Россия олий таълим муассасаларининг 82 нафар ректори ва Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг 80 нафар ректори қатнашди. Форум якунларига кўра Россиядаги етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари, қўшма факультетлар, «Double degree» дастурлари, академик айирбошлаш ва стажировкалар дастурлари ташкил этилиши тўғрисида 134 та ҳужжат имзоланди
ХУМШ: янги қонун лойиҳасида нималар таклиф этилмоқда
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги «Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҚҲТБТ порталида муҳокама қилиш учун эълон қилди
Божхона хизмати тўғрисидаги қонун янгиланди
«Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди (18.10.2018 йилдаги ЎРҚ-502-сон)
Оролбўйини ривожлантириш билан инновацион марказ шуғулланади
Президент ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилмоқда (16.10.2018 йилдаги ПҚ–3975-сон қарор)
Фуқаро солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномани қандай олади
Жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди (13.10.2018 йилдаги 823-сон ВМҚ)
НКМ нархлари ошгани учун ким жавоб беради?
Мамлакатимизда онлайн НКМ учун давлат стандарти ишлаб чиқилди. Натижада назорат-касса машиналарини импорт қилувчи ва ишлаб чиқарувчилар муаммога тўқнаш келдилар, ускуна нархи ошди. Бунга нималар сабабчи бўлди, вазиятни қандай тузатиш мумкин?
СТИР қандай расмийлаштирилади
Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди (ВМнинг 13.10.2018 йилдаги 823-сон қарори)
Мева-сабзавотлар экспорти соддалаштирилди
Президент 17.10.2018 йилда «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади
Ер участкаларини хусусийлаштириш имтиёзлар ва кафолатлар билан рағбатлантирилади
Адлия вазирлиги тегишли лойиҳани ишлаб чиқди ва уни ҚҲТБТ порталида жойлаштирди
Хусусий бандлик агентликлари қандай хизматларни кўрсатадилар
16.10.2018 йилдаги «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги ЎРҚ–501-сон Қонун эълон қилинди
Чегара “ёпилди”: жисмоний шахсларга техника ва идишларни фақат ярим йилда бир марта бепул олиб киришга рухсат берилди
2018 йил 17 октябрдан бошлаб Ўзбекистон жисмоний шахслар томонидан товарларнинг 21 турини давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божсиз олиб кириш даврийлигини кескин оширди (ВМнинг 16.10.2018 йилдаги 828-сон қарори)
Cув, электр ва газ учун тўлов муддати ўтказиб юборилса – шу заҳоти тармоқдан узиб қўядилар
16.10.2018 йилдаги ЎРҚ–500-сон Қонун билан Уй-жой кодексининг 134-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Кодекс илгари қабул қилинган қонуности ҳужжатларнинг нормаларини ўзида жамлади
Ўзбекистон шаҳарларида «Ақлли шаҳар» технологиялари жорий этилади
ҚҲТБТ порталида «Ақлли шаҳар» концепцияси лойиҳаси, шунингдек уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури муҳокама қилинмоқда
Ифлослантирганлик учун компенсация: 2019 йилдан янгича ҳисобланади
Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2018 йилдаги 820-сон қарори билан чиқиндилар жойлаштирилганлиги ва атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловларининг базавий ставкалари, шунингдек ҳисоб-китобларнинг янги тартиби тасдиқланди
Тез тиббий ёрдам тизими автоматлаштирилади
Уяли алоқа операторлари томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов суммасининг 19%и – тез тиббий ёрдамни ривожлантиришни молиялаштиришнинг қўшимча манбаси. Тадбиркорлар “103” хизматини такомиллаштириш бўйича дастурни амалга оширишда фаол иштирок этишлари мумкин
Ижара шартномаси солиқ идорасида қандай ҳисобга қўйилади
Давлат солиқ қўмитасининг қарори (11.10.2018 йилда 3077-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Кўчмас мулк ижара шартномаларини солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тасдиқланди
Ирина Киселева: «Режада – «бош бухгалтер» мутахассислиги бўйича bir.uz аттестатини олиш
bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими кўмагида олган билим ва аттестатни амалда қандай қўллаш мумкин? «Ҳисоб рақамлар бўйича бухгалтер» мутахассислиги бўйича аттестация имтиҳонини муваффақиятли топширган пойтахтдаги Cotton Textilе корхонаси бош бухгалтери Ирина Кисилева бу борадаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди
Бизнесга – янги божхона имтиёзлари
Президентнинг 15.10.2018 йилдаги «Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3970-сон қарори имзоланди
Банкларнинг очиқ валюта мавқеи: қоидаларга тузатиш киритилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (11.10.2018 йилда 1497-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Очиқ валюта мавқеини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
АКТни ривожлантириш жамғармаси қандай лойиҳаларни молиялаштиради
Ҳукумат ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантириш ва молиялаштириш тартибини тасдиқлади (ВМнинг 12.10.2018 йилдаги 821-сон қарори)
Пластик карталардаги маълумотларни янги дастурий таъминот ҳимоя қилади
Ягона умумреспублика процессинг маркази Литванинг ASHBURN International компанияси ишлаб чиққан TransLink.iQ дастурий таъминотини жорий этади
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима ўрнига огоҳлантириш: МЖТКда нималар ўзгарди
Бир қатор енгил қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янги тузатишлар билан маъмурий огоҳлантириш институти жорий этилмоқда, шунингдек камералар томонидан қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати ва жазо чораларини қўллаш муддатлари аниқлаштирилмоқда.
1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури ишлаб чиқилди
У "Stent for Life" ва "Action Plan for Stroke" халқаро дастурларига асосланган бўлиб, 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.
Ягона ижтимоий реестр ишга туширилди: оилаларни қўллаб-қувватлаш янада манзиллироқ бўлади
Реестрда эҳтиёжманд оилалар ва давлат кўмагини олувчилар тўғрисидаги маълумотлар бирлаштирилган. Янги тизим уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳисобга олишни автоматлаштиради, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни соддалаштиради.
Қон билан ишлаш хизмати тизими такомиллаштирилмоқда
Ҳар ойда "Ҳаётни биргаликда сақлаб қоламиз" миллий донорлик акцияси ўтказилади: бир ҳафта – қон хизмати ташкилотларида, уч ҳафта – таълим, даволаш ва бошқа ташкилотларда.
Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Мобил операторларга абонентнинг розилигисиз хизматларни улаш тақиқланди, оператор ва абонент ўртасидаги шартномани бекор қилиш муддати эса 2 ойдан 1 йилгача узайтирилди.
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари – ягона бошқарув остида
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари тизимини кенг кўламда ислоҳ қилиш бошланмоқда. Президентнинг янги фармонида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигини ташкил этиш, қўшилган қиймат занжирларини жорий этиш, йирик лойиҳаларда кичик ва ўрта бизнес иштирокини кенгайтириш кўзда тутилган.
Ўзбек тилини билиш фуқароликни олишга ёрдам беради
Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Таълим ва малакаларни баҳолаш илмий-амалий маркази шуғулланади.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш дастури тасдиқланди
Мамлакатимизда болалар ва ёшларда миллий ўзликни англаш ва фуқаролик масъулиятини шакллантириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан таълимнинг барча босқичларида – боғчалардан тортиб олий ўқув юртларигача тарбиявий ишларнинг янги механизмлари тасдиқланди, шунингдек, ҳар ҳафталик мажбурий "Келажак соати" жорий этилди.
Баъзи талабаларга ётоқхона харажатлари қоплаб берилади
Муайян тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар ётоқхоналарида яшаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.



