Биржа савдолари – алоҳида товар секциялари орқали
Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди.
Банкларга 1 октябрга қадар кредитлар бўйича имтиёзли давр белгилаш тавсия этилмоқда
МБ томонидан «Коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида келиб чиқадиган кредит хатарларини енгиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» хабар берилди.
Кимларга лицензия бериш рад этилмайди
Ўзбекистонда лицензиялаш механизмини соддалаштириш ва лицензияланадиган фаолият турлари рўйхатини оптималлаштириш назарда тутилмоқда.
Аҳоли қандай тартибда рўйхатга олинади
16.03.2020 йилдаги «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги ЎРҚ–611-сон Қонун эълон қилинди.
Қурилиш соҳаси ислоҳ қилинади ва тажриба ўтказилади
Президентнинг 13.03.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5963-сон Фармони имзоланди.
Пандемия туфайли савдо чекланмоқда
Чеклов чоралари жорий этилиши ҳақида koronavirus info Телеграм-канали хабар берди.
Сенатнинг учинчи ялпи мажлиси онлайн ўтказилади
Мажлис 2020 йил 24 март куни соат 15.00 да бошланади ва видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.
Республика ичидаги авиақатновлар бекор қилинди
Бу ҳақда Uzbekistan Airways авиакомпанияси хабар беради
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси нима учун «Адолат» СДПга ёқмаяпти?
Аудиторлар, бухгалтерлар, баҳоловчилар ва бошқа мутахассисларнинг ўз касбий ташкилотларига мажбурий аъзолиги умумжаҳон тажрибаси ҳисобланади. «Адолат» социал-демократик партиясига ушбу халқаро тажриба ёқмаяпти.
Спирт, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари айланмаси автоматлаштирилган тарзда назорат қилинади
19 июндан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича «таҳлика-таҳлил» тизими фаолият юрита бошлайди.
Коронавирус бўйича бизнесни қўллаб-қувватлаш. Чора-тадбирларнинг йиғма жадвали
Президент Фармони билан Бош вазир бошчилигида Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси ташкил этилди. У юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал қилади ва қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқади.
Ватандошларимизга фуқароликни бериш соддалаштирилди
15 сентябрдан чет эллик ватандошларимизни Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади.
Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун янги талаблар жорий этилмоқда
«Фуқаролик тўғрисида» Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди. Қонун ярим йил ўтгач, бироқ айрим нормалари олдинроқ кучга киради.
Маъмурий жарималарни тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда
Жарима суммасининг 70%ини 15 кун ичида тўлаган ҳолда қолган 30%ини сўндирмаса бўлади. Тегишли тузатишлар МЖТКга киритилди.
Чет эл юридик шахси: ҳисобга қўйиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади
ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда (ҳисобдан чиқаришда) тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ва шаклларини тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.
Бизнес ва аҳолини пандемия вақтида қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
Президент томонидан иқтисодиёт тармоқларига коронавирус пандемияси ва глобал инқирозий ҳолатларнинг салбий таъсирини юмшатиш бўйича чоралар-тадбирлар тасдиқланди. Молия вазирлиги ҳужжатнинг асосий тезисларини келтиради.
Пенсия тўловларидаги ҳуқуқбузарликлар мониторингда аниқланади
Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Солиқлар суммаси камайдими? Камерал текширув!
ҚҲТБТ порталида Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган.
ҚҚС қопланишининг асослантирилганлигини камерал текширув тасдиқлайди
Қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплаш ва қоплашнинг асослантирилганлиги юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
Ирригация ва мелиорация объектларини қуриш учун субсидиялар қандай берилади
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тасдиқланди.
Ноширлик ва матбаа: нархлар – эркин, лицензиялар ва рухсатномалар бекор қилинади
Президент 16 март куни ноширлик ва матбаа соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.
Пойтахтда “Рақамли Тошкент” дастури амалга оширилади
Президентнинг 17.03.2020 йилдаги “Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Пойтахт шаҳар йўловчи транспорти тизими оптималлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2020 йилдаги «Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 157-сон қарори қабул қилинди.
Фуқаровий ва хизмат қуроли обороти қандай лицензияланади
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
1 майдан боғчалар учун тўлов ўртача 15%га оширилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.
Япония билан визасиз режим шартларига тузатиш киритилди
Ҳукумат томонидан Япония фуқароларига Ўзбекистонга визасиз кириш режимини либераллаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Экологик xавфсизлик тўғрисидаги умумий теxник регламент қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси Экологик xавфсизлик тўғрисидаги умумий теxник регламентни тасдиқлади. У расмий эълон қилинган кундан бошлаб 18 ой ўтгач амалга киритилади.
«Бюджет» ўринлар – икки баравар кўпаяди, мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар – камаяди, контракт 4 га бўлиб тўланади
Президентнинг 2 мартдаги Фармонида 2020 йилда таълим соҳасида амалга оширилиши назарда тутилган режалар ва лойиҳалар акс эттирилган.
Кимлар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга
Улар орасида – тоғ-кон саноати ходимлари, учувчилар ва учувчи-синов таркиби, театр артистларининг алоҳида тоифалари ва бошқалар бор.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.
Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари очилади
Улар ММТВ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим ташкилотлари, шунингдек вазирликлар ва идоралар тизимидаги умумий ўрта таълим ва касбий таълим ташкилотлари негизида ташкил тилади.
Ижтимоий карта орқали харид қилинган товарлар бўйича ҚҚСни қайтариш соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарорида солиқ суммаси ойига БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган харидлар суммаси доирасида қайтарилиши белгиланди.
Камбағал оилаларга кредитларни сўндириш учун 250 млрд сўм ажратилади
Бизнесни очиш учун ускуналар харид қилиш учун гаровсиз кредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурининг ягона электрон платформаси –-- "Oilakredit.uz" орқали ажратилади.
Тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади
2026-2027 йилларда Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси тадбиркорлик лойиҳаларига 4 трлн сўм миқдорида маблағ ажратади.
Ерга ижара ҳуқуқидан кредит таъминоти сифатида қандай фойдаланиш мумкин
Ижара ҳуқуқи кредит ташкилоти томонидан ер участкасининг ижара муддати ва унинг бозор қийматидан келиб чиқиб, кредит таъминоти сифатида тақдим этилади.
Ёпиқ суд мажлислари маълумотларини ошкор қилганлик учун – жиноий жавобгарлик
Айбдорга БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача эркинликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.
Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича назорат – «ijro.gov.uz» орқали ташкил этилади
Ҳукумат қарорларида мавжуд топшириқларнинг ижроси Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги томонидан назорат қилинади.
Олий ўқув юртлари битирувчиларининг амалиётга йўналтирилиши ва ишга жойлаштирилиши рақамлаштирилади
Бунинг учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази томонидан махсус электрон платформа ишлаб чиқилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 21 октябрь№ 42
- Мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти оширилади
- «Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Меҳнат стажи ҳақида нималарни билиш керак
- Мамлакатимизнинг ҳар бир туманида намунали ҳудудлар
- «Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»



