Ногиронлиги бўлган шахсларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқи қонунда мустаҳкамлаб қўйилди
“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчалар билан уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда бевосита ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиши, шу жумладан сайлаш ва сайланиш ҳамда референдумларда иштирок этиш ҳуқуқи ҳам таъминланди.
Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича хизматга саралаш тартиби ўзгарди
Мудофаа вазирининг буйруғи билан ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига аниқлик киритилди ва спортчиларни имтиёзли саралаш шартлари ўзгартирилди.
Таълим: маъмурий ислоҳотлар давом этмоқда
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тақсимланади.
Сув мототранспорт воситалари учун максимал тезлик белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан сув транспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Рақобат соҳасида биринчи ҳуқуқбузарлик учун – огоҳлантириш
Давлат ёрдами берилиши масалаларига доир МҲҲ лойиҳалари монополияга қарши орган билан келишилади.
“Оилавий” овоз бериш ҳолларининг олдини олиш бўйича чоралар белгиланди
МЖТКга бундай қоидабузарлик учун жарима солишни назарда тутувчи қўшимча киритилди.
Фойдали моделдан розиликсиз фойдаланилганда тўланадиган товон миқдори аниқланди
Шунингдек, Мадрид битимига доир Баённомага мувофиқ белгиларни рўйхатдан ўтказишда ундириладиган божлар ставкалари янгиланмоқда.
ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари қандай рўйхатдан ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тегишли давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” унвони таъсис этилди
Ушбу унвон ижтимоий лойиҳаларда фаол иштирок этаётган, бизнес юритиш ва бошқа соҳаларда катта тажрибага эга бўлган инсонларга берилади.
Уйни бузишдан олдин мулкдорга компенсация тўланади
Уй-жой кодекси Конституцияга мувофиқ келтирилади.
Қандай лойиҳалар ДХШ асосида амалга оширилади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида “Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилмоқда.
Тадбиркорлар учун фаолият юритиш шароитлари яхшиланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Товарларнинг ҳудудий принцип бўйича эркин ҳаракатланишини чеклаш бекор қилинди
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги”ги Қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Қизил китоб: ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан фойдаланиш тартибига киритилган ўзгартиришлар
«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга қўшимчалар киритилди
Пиротехниканинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кучайтирилди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Мактабларда "Ҳуқуқий синфлар" ташкил этилади
Уларнинг вазифалари орасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фанини чуқурлаштириб ўрганиш бор.
Электр энергияси ва газ учун қарздорликни ундиришга аризачидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилинади
Шунингдек қарздор жисмоний шахслардан почта харажатларини ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилади.
Озодликдан маҳрум этиш жойларида “Омбудсман қутилари” ўрнатилади
Ушбу қутиларни фақат Омбудсман ёки Болалар омбудсмани очиши мумкин бўлади.
Болалар боғчалари директорлари сертификатланади
Сертификат олганларга ойлик маошига 30% миқдорида қўшимча ойлик устама тўланади.
Қуролни ихтиёрий топширган шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилинади
Ушбу қоида пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролига таалуқли
Шаҳарлар чегарасидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари учун солиқ юки енгиллаштирилади
Чора мамлакат минтақалари ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, туманлар ва шаҳарларни янада ривожлантиришга қаратилган.
Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилмоқда
У акциядорлик жамияти шаклида бўлиб, унинг ягона акциядори акциялари оммавий жойлаштирилгунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади.
1 сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Баҳолаш фаолияти: текширувларда баҳоловчининг эксперт сифатида иштирок этиши
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига баҳолаш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритилди.
Ҳимоя ордерини бериш соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан уни ЯИДХП орқали бепул олиш мумкинлиги белгиланди.
ННТ вакили Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишларида қатнашади.
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланмоқда.
Гўшт экспортининг алоҳида тартиби: қандай маҳсулотлар рўйхатга киритилди
Ўзгартиришлар экспортни рағбатлантириш ва ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлашга қаратилган.
"Оқила аёл" ҳаракати фаолларини пул мукофотлари билан рағбатлантирадилар
Маблағларни Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ва "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ажратади.
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
Давлат ижтимоий суғуртаси тизими такомиллаштирилмоқда
2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ижтимоий суғурта бўйича тўловлар ва бадалларни ҳисобга олишнинг янги модели жорий этилади.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари молиявий қўллаб-қувватланади
Ҳужжат давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Экология миллий қўмитаси ва экологик полиция фаолияти қандай ташкил этилади
2026 йил 1 апрелдан бошлаб аҳоли пунктларининг дарахтлар ўсадиган ер майдонларини олиб қўйиш ёки бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйилади.
Озиқ-овқат таъминоти барқарорлиги қандай таъминланади
"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ қишлоқ хўжалиги корхоналарига кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб беради.
“Рақамли прокуратура – 2030” стратегияси тасдиқланди
Ҳужжат прокуратура органлари фаолиятини рақамлаштириш, сунъий интеллект тизимларини жорий этиш ва электрон назорат механизмларини ривожлантиришга қаратилган.
1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 декабрдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий хизматни қандай олиш мумкин
Туман (шаҳар) даражасидаги даволаш муассасасида режали стационар тиббий ёрдамга йўлланма Соғлиқни сақлаш вазирлигининг электрон ахборот тизими орқали берилади.
Битирувчиларни ишга жойлаштирган тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар
Битирувчилар ўртасида эса энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар учун танловлар ўтказилади, уларнинг ғолибларига бир миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.
Америкаликлар Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин
Президентнинг "Америка Қўшма Штатлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 2 декабрь№ 48
- Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тизими такомиллаштирилмоқда
- «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
- Ҳаво ифлосланишини қандай камайтиришмоқчи?
- Судьяликка номзодларни танлаш шаффоф бўлади
- «Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»



