
Корхона тугатилганда мол-мулк қандай тасарруф этилади
Ташқи ёки ички қийинчиликлар бизнеснинг тугатилишига олиб келиши мумкин. Муассислар ана шундай қарорга келган бўлсалар, корхона активлари қандай тасарруф этилади, деган савол юзага келади.

Тошкент шаҳрида совуқ сувни ўчириш муддатлари белгиланди
2020 йилнинг кузги-қишки мавсумига тайёргарлик ҳамда сув қувурлари ва сув тармоқларида таъмирлаш-профилактика ишлари олиб борилаётганлиги сабабли сув ўчирилади.

Юридик соҳа кадрларини қайта тайёрлаш тизими такомиллаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.09.2020 йилдаги «Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 544-сон қарори қабул қилинди.

МҲХС асосларига қандай бепул ўқиш мумкин
Молия вазирлиги Ўзбекистонда МҲХСни жорий этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган. Малакали мутахассислар тайёрлаш учун у нималарни амалга ошираётганлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов гапириб беради.

Ғалаба боғига чипталар онлайн сотилади
“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди. Улар Президентнинг 9 сентябрдаги қарорида назарда тутилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига - қўшимча вазифалар, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” тугатилади
Президент томонидан 9 сентябрь куни озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлаш тўғрисидаги қарор имзоланди.

Иқтисодиётни тиклаш бўйича дастур қабул қилинди
У 2020-2021 йилларда амалий ҳаракатлар режаси ҳамда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни ўз ичига олади.

Солиқ ҳисоботи янги шакллар билан тўлдирилади
ҚҲТБТ порталида эълон қилинган ДСҚ қарори лойиҳаси билан ДСҚнинг «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда.

Ергеодезкадастрдавқўм ислоҳ қилиниши муносабати билан нималар ўзгаради
Давлат кадастрлари палатаси, Республика аэрогеодезия маркази ва Геодезия назорати бошқармаси ташкил этилди. Бошқа ўзгаришлар кутилмоқда.

Чет эллик тадбиркорлар ягона базага киритилади
Шунингдек, базада Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ННТ, адвокатлик фирмалари, кредит бюролари ва хорижий банкларнинг ваколатхоналари, тижорат ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар бўлади.

Экологик экспертиза қандай ўтказилади
Вазирлар Маҳкамаси 7.09.2020 йилдаги «Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 541-сон қарорни қабул қилди.

Кадастр паспортини бериш тартиби ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамаси кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг 5 та маъмурий регламентларини тасдиқлади.

Юнус Ражабий номидаги миллий мусиқа санъати институтининг вазифалари белгиланди
У мақом ижрочилиги ва бахшичилик санъати бўйича мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлайди.

Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш – янги қоидалар бўйича
Президент томонидан 7 сентябрь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида Фармон имзоланди.

Директор жазога ҳукм қилинган бўлса…
Директор суд ҳукми билан раҳбарлик лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Шу билан бирга у ҳисоб-китоб қилишларини талаб қилди. Бундай вазиятда бухгалтер нима қилиши керак?

Иккита қонун биттага бирлаштирилади
ҚҲТБТ порталида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Болалар миллий тиббиёт маркази фаолияти йўналишлари белгиланди
Марказ Корея Республикаси ва иқтисодий ривожланиш жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган, унинг учун 280 ўринли бино ва иншоотлар қуриб битказилди.

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг мақоми белгиланди
Унинг тузилмаси, штати сони тасдиқланди, раиснинг ваколатлари, раҳбариятни тайинлаш тартиби белгиланди.

Китоб геология боғига ер участкаси ажратилади
Шунингдек, «Зинзилбан» туристик йўналишидан фойдаланиш ва салоҳиятини ёритувчи дастурлар ва материаллар ишлаб чиқилади.

Метрология: синов, аттестация, қиёслаш, калибрлаш қандай ўтказилади
Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан, метрологик аттестациядан, қиёслаш ва калибрлашдан, шунингдек синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш қоидалари тасдиқланди.

Божхона аудити: камерал ва сайёр шаклда
ҚҲТБТ порталига ДБҚ томонидан ишлаб чиқилган Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

БКМда Ўзбекистон павильонини сақлаб туриш дирекцияси ташкил этилди
Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли 2020 йил 29 августдаги 527-сон қарорида назарда тутилган.

Олий Мажлис Сенатининг VII ялпи мажлиси 11 сентябрда бўлиб ўтади
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган мажлис кун тартибида олтита қонунни кўриб чиқиш бўлади.

Суд ишини юритишни рақамлаштиришнинг иккинчи босқичи бошланади
2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури қабул қилинди.

Чегарада аниқланган эгасиз ашёлар чегарачиларга топширилади
Эгасиз ашёларни аниқлаган Чегара қўшинлари бўлинмалари баённома расмийлаштиради ва савдо ташкилоти билан тузилган шартнома асосида уни сотади.

Яйлов борми – қоракўлчилик кластери ташкил қилинади
Улар 2021 йил 1 июлга қадар майда шохли наслдор молларни кўпайтириш, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ташкил қилинади.

Валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари соддалаштирилди
МБ бошқарувининг «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

ФҲДЁ бўлимларининг ходимлари аттестациядан ўтказилади
ФҲДЁ органларининг Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида фаолият юритиш тартиби белгиланди.

Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди
Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг вазифалари белгиланди
Улар орасида – телекоммуникация соҳасидаги фаолият ва муносабатларни тартибга солиш, ушбу соҳада юридик шахсларнинг фаолиятига лицензия ва рухсат бериш ва бошқалар бор.

Мувофиқликни баҳолаш натижаларини тан олиш тартиби соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Ишончли учинчи тараф хизмати фаолияти қандай ташкил этилади
Ушбу хизматнинг вазифаси – ахборот ва электрон ҳужжатларни алмашишда ишончни таъминлаш учун электрон ҳужжатлардаги ЭРИнинг уни имзолаган шахсга тегишлилигини текшириш.

Сув хўжалиги баланслари қандай тузилади
Улар сув ресурсларини самарали бошқариш, сувнинг камчилиги ёки ортиқчалигининг олдини олиш, сувга талаб ва унинг таклифи ўртасида мувозанатни сақлаш учун шакллантирилади.

Депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш чоралари тасдиқланди
Президент қарори нормалари Қонунчилик палатаси депутатларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг сайловчилар олдидаги масъулиятини кучайтириш ҳамда ташаббусли бюджет механизмларини ривожлантиришга қаратилган.

Аграр секторни субсидиялаштириш жараёни рақамлаштирилади
Бу бюджет маблағларидан самарали ва ошкора фойдаланишни таъминлайди.

Автомототранспорт воситалари учун рақам белгиларини бериш соддалаштирилади
Ҳарф ва рақамларнинг истаган комбинациясига эга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари жисмоний шахсларнинг электрон мурожаати асосида ягона оширилган тўлов ставкаси бўйича берилади.

Суд-экспертлик фаолияти рақамлаштирилади
Президент қарорида нодавлат суд экспертизаси институтининг тадқиқотлар ўтказишдаги иштироки улушини унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш йўли билан 5 баробарга ошириш назарда тутилган.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
"Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари асосида "Ёшларнинг ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.