Туризм соҳасидаги фаолиятга қўйиладиган талаблар соддалаштирилди
Хусусан, туризм хизматларини, шунингдек, меҳмонхона хизматларини кўрсатишни сертификатлаштириш тўғрисидаги аризага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни, шу жумладан ижара шартномасини белгиловчи ҳужжатларини илова қилиш талаби бекор қилинди.
Иссиқхона хўжаликларини қандай қўллаб-қувватлашади
Уларга кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар берилади.
ЎзДЖТУ қошида педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг вазифалари белгиланди.
Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтирилади
2025 йилдан бошлаб Ҳисоб палатаси устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган йирик ташкилотлар фаолиятини аудитдан ўтказади.
Аҳоли пунктларининг хафвсизлик паспортларида нималар акс эттирилади
Паспортда жумладан, аҳоли ва уй хўжаликлари, кўп қаватли ва якка тартибдаги уйлар сони, аҳоли зичлиги акс эттирилади.
АГТКШ учун қўшимча талаблар белгиланди
Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилишига оид хулоса қандай тартибда берилади
Хулоса бериш ҳақидаги сўров Адлия вазирлиги томонидан 30 кун ичида кўриб чиқилади.
"Қўқон" ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилмоқда
Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокимлиги заҳирасига киритилган 210,4 гектар ер қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилмоқда.
Давлат харидларида кимларга имтиёзлар берилади
Нарх ва бошқа шароитлар тенг булган ҳолларда, ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг таклифлари устунликка эга бўлади.
Ер участкалари лойиҳаларнинг мастер-режаларига мувофиқ реализация қилинади
Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини амалга ошириш ва бўш ерлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Божхона омборларининг ёнғин хавфсизлиги кучайтирилди
Эндиликда божхона ва эркин омбор фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ФВВдан хулоса олиш зарур.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекцияси назорат тадбирларини қандай ўтказади
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ваколатларига аниқлик киритилмоқда
Марказий банк Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритди
Хусусан, айрим субъектлар томонидан ушбу ташкилотлардаги улушларга эгалик қилиш тартиби ўзгартирилмоқда.
Йўллар тоифаларга ажратилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан умумий фойдаланишдаги йўллар халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга йўллар тоифаларига киритилди.
Божхона кирим ордерининг янги шакли тасдиқланди
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан ордерни тўлдириш қоидалари тасдиқланмоқда
Экологияни яхшилашга доир қатор чора-тадбирлар тасдиқланди
Улар қайта тикланадиган электр манбаларидан самарали фойдаланиш ва “Экологик транспорт” тизимини ривожлантиришга қаратилган.
Автожарималар устидан ЯИДХП орқали шикоят киритиш мумкин
Мурожаатни кўриб чиқиш муддати – 5 кун.
Йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонлари ўзгартирилди
Хусусан, суғурта ташкилотлари ҳам йирик солиқ тўловчилар қаторига киради.
Хорижий давлатда яшаш учун рухсатнома олган депутат ва сенаторларнинг ваколатлари тугатилади
Депутат ишга чиқмаганда ундан кунлик маоши ушлаб қолинади.
Мактабгача таълим агентлиги тугатилди
Унинг функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига юклатилди.
“Умра” тадбирларини ташкил этиш – фақат лицензия асосида
Лицензия Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилади.
Йўллар ва йўл инфратузилмасини сақлаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди
Барча қурилиш-таъмирлаш ишлари тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади.
Фермерларнинг ҳосил суғуртаси бўйича ҳаражатлари қисман қоплаб берилади
Субсидия миқдори – суғурта мукофотининг 50 фоизи, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизигача.
Янги илмий-тадқиқот институти номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш билан шуғулланади
Шунингдек, у кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда, унинг намуналарини аниқлайди ва уларни халқаро рўйхатлар ва реестрларга киритади.
Паррандачилик соҳасини қандай қўллаб-қувватлашади
Хусусан, 1 июлдан бошлаб парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.
Дивидендларни инвестиция воситачилари орқали тўлаш тартиби белгиланди
АЖ дивидендларни Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси орқали хам тўлаб бериши мумкин.
Қуролга рухсатнома қандай олинади
Вазирлар Маҳкамасинг қарори билан қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқиш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланмоқда.
Товарларни бепул тарқатган ҳолда оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди
Чора фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашга қаратилган.
МЧЖ тўғрисидаги Қонун янгиланди
Қонун МЧЖни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади ва қонунчиликдаги қатор бўшлиқларни бартараф этади.
1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Газ баллонлари учун аризалар – «E-gaz» тизими орқали
Турар жой хонадонларини маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби белгиланди
Самарқанд вилоятида машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
Ҳужжат юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали вилоят аҳолисининг бандлиги ва фаровонлигини таъминлашни мақсад қилган.
Маданият ва санъат соҳасида янги молиялаштириш тизими жорий этилади
Ҳужжат маданият ва санъат соҳасида лойиҳавий ва натижага қаратилган молиялаштириш тизимини жорий этишга, шунингдек давлат-хусусий шерикликни (ДХШ) кенгайтиришга қаратилган.
Ҳайвонларнинг қайси юқумли касалликларида карантин жорий этилади
Қоидалар юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун чеклов чораларини қўллаш тартибини, шунингдек, чет элдан олиб кирилаётган ҳайвонларни карантинга олиш тартибини белгилайди.
Кўп квартирали уйларни сақлаш қоидалари янгиланди
Кўп қаватли уйлардан фойдаланишнинг янги қоидалари бошқарув компаниялари ва аҳоли учун қатъий стандартларни белгилайди.
Фавқулодда вазиятлар бўйича волонтёр-қутқарувчилар гуруҳлари ташкил этилади
«Фавқулодда вазиятлар волонтёри» жамоатчилик гуруҳларига волонтёрлар ва кўнгиллиларни жалб этиш тартиби белгиланди.
«Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини кимлар олади
Ҳужжатнинг мақсади аҳоли саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини ва инсон фаровонлигини таъминлаш учун шарт-шароитларни яратишдан иборат.
Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими оптималлаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарор аграр ва озиқ-овқат экинларига субсидияларни тақсимлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда мавжуд бюрократик юкни бартараф этишга қаратилган.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Янги сонларда ўқинг
2026, 19 май№ 20
- Экологик экспертиза кимлар учун мажбурий
- Қўшимча ҳақ ҳақида...
- «Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари порталида тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Ходимларни бепул овқатлантиришга доир
- Уйни сақлаш бўйича тўловлар электр энергияси тўловига боғланади


