Нима учун доллар бундай суръатда ўсиб бормоқда
Марказий банк 10 августдан валюталарнинг янги курсини эълон қилди ва Ўзбекистон сўмининг кескин кучсизланиши нима билан боғлиқлигини тушунтирди.
Эркин илмий ижодкорлик тамойили қонунда мустаҳкамланади
9 август куни Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳи йиғилишида Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 июль куни қабул қилинган “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Ўзбекистонга нима учун атом энергетикаси зарур
Олий Мажлис Сенатининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари, аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталари “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ўзбекистон ва Афғонистон – тенг юридик ҳуқуқлар
Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида 2016 йил 17 октябрдаги Экстрадиция тўғрисидаги битим ва 2017 йил 5 декабрдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома кучга кирди
Юк ташувчилар ва жўнатувчилар – битта порталда
“ЎзРТХБ” АЖ Транспорт вазирлиги билан биргаликда тест режимида www.mytransport.uz янги логистика порталини ишга туширди.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузурида – учта кенгаш
Бу Мувофиқлаштирувчи кенгаш, Жамоатчилик маслаҳат кенгаши ва Эксперт кенгаши.
Бизнес-омбудсман ҳуқуқи, Ҳукумат жавобгарлиги, жарималар ва УКХ
2019 йил 6 август куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар.
Байрам олдинроқ – таътил кўчирилди
Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси белгиланиши муносабати билан бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими нима қилиши керак
Қандай банкноталарни айирбошлаш шохобчаси қабул қилмайди
Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Қўшимча квота асосида мактабга болалар бепул қабул қилинади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 651-сон қарорида белгиланган.
Тадбиркорларга ёрдам бериладиган 10 кун
Пойтахтда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда Тошкент шаҳри бўйича Республика ишчи гуруҳи ёрдам беради.
Жамоатчилик билан бевосита алоқа ўрнатиш мақсадида сайт ишга туширилди
Бу «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» марказининг қўшма лойиҳасидир.
ТИФнинг ноҳалол иштирокчилари рўйхатига кимлар киритилади
ДСҚ томонидан ҚҲТБТ порталида Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ноҳалол иштирокчилари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилди. Муҳокама 20 августга қадар давом этади.
Давлат дастури - 2019 қандай ижро этилмоқда
6 август куни махсус комиссия томонидан Давлат дастури-2019 ижроси бўйича 2019 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган ишларга якун ясалди.
Йирик солиқ тўловчиларнинг рўйхати эълон қилинди
Бу ҳақда маълумотни Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтидан олиш мумкин.
Махсус бошқарма туристлар хавфсизлигини таъминлайди
Ҳозирги пайтда Тошкент шаҳар ИИББ қошида Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмасида 10 нафар ходим ишлайди. Сентябрь ойига келиб улар сони 40 тага етади
Телеграм-бот ҚҚС бўйича ортиқча суммани қайтаришда ёрдам кўрсатади
Молия вазирлиги томонидан экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус Телеграм-бот ишга туширилди.
Мигрантлар сони камаяди, тадбиркорлар кўпаяди
Меҳнат вазирлиги бандлик масаласини ўрганиш, шунингдек ишга жойлашишга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш бўйича I яримйиллик учун ижтимоий тадқиқот якунларини эълон қилди.
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясида Маслаҳат кенгаши пайдо бўлди
Низом ва янги органнинг таркиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган.
Яна битта лицензияни онлайн қайта расмийлаштириш мумкин
ЯИДХПда “Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияни қайта расмийлаштириш” хизмати ишга туширилди.
Ўзбекистон ва Туркия биргаликда туристик брендларни илгари сурадилар
Икки мамлакат Ҳукумати ўртасида 2017 йилнинг 25 октябрь куни имзоланган Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим кучга кирди.
Блогерлар ҳуқуқларини қонун билан мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҚҲТБТ порталида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги лойиҳани жойлаштирди.
Ўзбекистон ва Люксембург ўртасида солиққа оид ахборотлар билан алмашиш тартиби ойдинлаштирилди
Иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш тўғрисида Конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома кучга кирди.
«Рақобат тўғрисида»ги Қонунда нималарни ўзгартириш лозим?
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда
“Фахрий фуқаро” - чет элликнинг алоҳида мақоми
Вазирлар Маҳкамасининг 5.08.2019 йилдаги “Фахрий фуқаро” мақомини бериш тартиби тўғрисида”ги 648-сон қарори қабул қилинди.
Суғурталовчиларнинг жами капитали 2,4 баравар ошади
Бундай имконият суғурта ташкилотлари устав капиталининг минимал миқдорини 2020-2022 йилларда босқичма-босқич ошириш туфайли юзага келади
Суғурта ишига сиртқи ва кечки бўлимларда ўқитилади
Бу Президентнинг 2.08.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Молия вазирлиги ҳузурида Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
У Суғурта назорати давлат инспекцияси негизида ташкил этилади.
Текширувлар ўрнига ёнғин аудити: савдо марказлари ва бозорлар ёнғиндан суғурталанади
Ёнғин аудитининг ижобий хулосаси объектни бир йил давомида ФВВнинг режали текширувларидан озод қилади. Бозорлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлари ёнғиндан суғурталаниши шарт бўлади, ёнғин туфайли етказилган зарар учун айбдор шахс БҲМнинг 3000 бараваригача товон тўлаши мумкин.
Хусусий тадбиркорларнинг камералари хавфсизлик камари тақилмаганлигини қайд этади
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.
Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан тўлаб берилади
2026 йил ноябрь ойида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади. Ёқилғи-энергетика ресурслари бўйича компенсация олиш учун даромад чегараси жон бошига минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача оширилди.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари бир марталик ёрдам олади
Президентнинг 28.10.2026 йилдаги ПФ-236-сон Фармони билан 2026/2027 йилги иситиш мавсумида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратиш кўзда тутилган. Тўловлар 2026 йил ноябрь ойида амалга оширилади. Шунингдек, коммунал харажатлар ва кўмир хариди учун компенсация тақдим этиш мезонлари кенгайтирилмоқда.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
ОТМ ва стартаплар Рақамли технологиялар вазирлигининг сунъий интеллект инфратузилмасидан фойдаланади
Олий таълим, илмий ташкилотлар, стартаплар ва ҳоким маслаҳатчилари сунъий интеллект соҳасидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари учун Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳисоблаш қувватлари ва «катта маълумотлар» базаларидан бепул ёки имтиёзли равишда фойдаланиши мумкин бўлади.
Янгича смета: қурилиш компаниялари 2027 йилдан бошлаб нималарга тайёргарлик кўришлари керак
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2026 йилдаги 583-сон қарори қабул қилинди, унда пудрат ташкилотларининг смета қийматини шакллантириш, бошқа ва ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш ёндашуви ўзгартирилди. Ҳужжат Миллий ахборот тизимидаги жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш ва харажатларни стандартлаштиришга қаратилган.
Лойиҳа-қидирув ишлари қиймати ягона мезонлар асосида ҳисобланади
Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар учун лойиҳа-қидирув ишлари қиймати ва муддатларини ҳисоблашнинг ягона тартиби жорий этилмоқда, лойиҳа ташкилотларига эса 30 фоиз миқдорида бўнак тўланади.
Илмий-инновацион ташкилотлар реестри тузилади
Илмий-инновацион фаолият субъектлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат мутахассисларга илмий идентификация рақамларини бериш, тегишли ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият йўналишларини ҳисобга олишни назарда тутади.
Аҳоли учун суюлтирилган газ нархлари тасдиқланди
Суюлтирилган газ етказиб бериш тизимига босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилади. 15 ноябрдан аҳоли учун чакана нарх бир килограмми учун 5 000 сўмни ташкил этади. Бунда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 2030 йил 1 январга қадар харид қилинган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, бироқ ойига 20 килограммдан дан ошмаган миқдорда компенсация олишлари мумкин.
Янги сонларда ўқинг
2026, 24 ноябрь№ 47
- Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши текширувлар ўтказиш тартиби тасдиқланди
- Бошқа давлатда ўқиганлик даврини ҳисобга олиш, пенсияни танлаш ва рад этиш сабаблари ҳақида
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2026 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома қандай тўлдирилади


