
Халқаро рейтинг ва индексларнинг устувор соҳалари белгиланди
Шунингдек, ушбу соҳада парламент назоратини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Давлат мулкини ижарага беришда қонун бузилиши учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда
Биринчи ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима белгиланди.

2035 йилгача бўлган даврда ёқилғи-энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди
Улардан бири – электр энергияси ва табиий газни рақобатли ва адолатли тарифлар бўйича реализация қилиш саналади.

Банк сирини ошкор этганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш режалаштирилмоқда
Тегишли қонун лойиҳаси Марказий банк томонидан ишлаб чиқилди.

“Маҳалла еттилиги” вакиллари ҳар чоракда фуқаролар олдида ҳисобот беради
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан маҳаллалар фаолиятини тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
2024 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан жами 2 млн 550 минг тонна буғдой йиғиб олиш режалаштирилмоқда.

Бюджет тизими ҳисобидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари топширилганда тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактура шакли тасдиқланди
Мазкур шакл 2024 йил 1 октябрдан тақдим этилади.

Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоиз даражасида сақланиб қолди
Марказий банк кенгаши пул-кредит шартларини нисбатан қатъий босқичда сақлашга қарор қилди. Бу энергия тарифлари ўзгаришининг инфляцион кутилмаларига таъсирини чеклашга ёрдам беради.

Ўзбекистон МДҲ давлатлари билан суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик қилади
Объектив илмий асосланган экспертизалар ва эксперт тадқиқотлари орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда ўз давлатлари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро шартнома тасдиқланди.

Айрим бино ва иншоотларни рўйхатга олиш ва топшириш муддати ўзгармоқда
Талаб дастлабки рухсатсиз қурилган биноларага тегишли.

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси қандай ташкил этилади
2024 йил якунига қадар «E-anticor.uz» электрон платформасида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш имконини берувчи модул ишга туширилади.

Судларда тергов судьяси лавозими киритилмоқда
2025 йил 1 январдан бошлаб улар жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласини кўриб чиқишади.

Яшил корпоратив облигациялар қандай чиқарилади
Қимматли қоғозлар эмиссияси қоидаларига қўшимчалар киритилмоқда.

Қурбон ҳайити 16 июнда нишонланади
Президент томонидан “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси нима билан шуғулланади
Инспекция Бош прокурорга ҳамда Бош прокурор ўринбосарига бўйсунув ва ҳисобдорлик асосида фаолият кўрсатади.

“Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисидаги Қонун қабул қилинди
Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу соҳадаги махсус ваколатли давлат органидир.

Товарнинг келиб чиқиши сертификатини ким беради
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан товарнинг келиб чиқиши сертификатини берувчи ваколатли орган белгиланган. Ушбу орган -«Ўзбекэкспертиза» АЖ.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солишда нималар ўзгарди
Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшимча лицензия талаблари жорий этилади.

“Тирик тарих” фильмлар туркуми яратилади
Тадбиркорлик субъектларига ҳар бир туманда (шаҳарда) кинотеатрлар ва таркибида кинозаллари сони иккитадан кам бўлмаган СКМ қуриш учун ерлар бепул асосда ажратилади.

Медиа-маҳсулотлардан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади
Ўзбекистон Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилди.

Патентланган объектлардан ноқонуний фойдаланиш қисқартирилади
Ўзбекистон Саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Гаага битимининг Женева актига қўшилди.

“Яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик қандай таъминланади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Миллий шаффофлик тизимининг миллий органи ҳисобланади ва унинг вазифалари орасида – иқтисодиёт тармоқларида иссиқхона газлари ажратмалари қисқартирилишини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш йўналиши бор.

Адвокат стажёри ўриндошлик асосида ишлаши мумкин
Айни бир шахс бир вақтнинг ўзида бир неча мутасадди-адвокатларнинг ёрдамчиси бўлиши мумкин.

Дориларни давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинмоқда
Шунингдек, юридик шахсларга айрим прекурсорларни ишлаб чиқариш ҳуқуқи берилмоқда.

Давлат рақамли технологиялар соҳасидаги стартапларни қўллаб-қувватлайди
2024 йил 1 июлдан бошлаб уларга 1 миллиард сўмгача грантларни ажратиш тизими жорий этилади.

Миллий қонунчилик ЖСТ келишувларига мувофиқлаштирилади
Хусусан, айрим корхоналарнинг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинди.

Бадиий таржима соҳасида халқаро мукофот таъсис этилди
Ғолиблар махсус диплом, кўкрак нишони ва БҲМнинг 300 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган шахсларга қараб туришнинг ҳолати тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш регламенти ишлаб чиқилди
У умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни (квартирани) бошқа шахсга бериш шартномаси асосида ўзга шахсларга қараб туриш муносабатларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади
2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади
"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.

Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади
У ўрмонлар ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилади, замонавий технологияларни жорий этади ва бу соҳада сунъий интеллектдан фойдаланади.

Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ушбу ҳудудларда ойлик маошга устамалар ва қўшимча таътил кунлари берилади

Ўрмон фонди ерлари алоҳида муҳофаза қилинади
Ўрмон фонди ер майдонлари тоифасини ўзгартириш фақат Президент қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди
Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритилди. Баҳоланаётган мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларидан бирини қўллайди.

Фойдаланишга топширилган объектнинг камчиликларини бартараф этиш харажатлари қандай қопланади
Бюджет тизими ҳисобидан фойдаланишга топширилган объектларни суғурталаш тартиби белгиланди.

ННТлар хорижий сафарлар ҳақида Адлия вазирлигини хабардор қилади
Сафрардан олдин унинг мақсади, учрашув/тадбир ўтказиладиган манзил, молиялаштириш манбалари ҳақида маълумот бериш керак.

Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгартирилди
Шундай қилиб, савдоларни ташкил этувчи сифатида нафақат мол эгаси ёки мулкий ҳуқуқ соҳиби, балки ихтисослаштирилган ташкилот ҳам чиқиши мумкин.

Айбсизлик презумпциясига оид нормалар такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради