
ОТМ педагогларини қайта тайёрлаш марказларининг сони ортди
Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2015 йилдаги 273-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди

Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: ноқонуний ташиш устидан назорат
Давлат порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тақдим қилинган

Ўқитувчилар учун намунавий йиллик иш режаси тасдиқланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 23 сентябрда 2715-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режаси тасдиқланди

Касса операцияларини муҳрсиз юритиш имконияти, микрокредит ташкилотлари учун лицензия олиш тартиб-таомили соддалашди
2015 йил 20 августдаги ЎРҚ–391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарорлари билан бир қатор ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди

«Таълим ва карьера» кўргазмаси қатнашчилари учун махсус таклиф!
Кўргазма иши давомида барча хоҳловчилар “Менинг шаҳрим. Таълим” туркумидаги электрон тестларни махсус улгуржи нархларда харид қилишлари мумкин!

Ўзбекистон ва Испания фуқаролари иккиёқлама солиққа тортилмайди
Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги ўртасида иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги Конвенция кучга кирди

Уйда ижтимоий хизмат кўрсатишга қабул қилишни Интернет орқали сўраш мумкин
Бундай имконият Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги янги хизмат туфайли юзага келди

Судланганлик ҳолати қандай тугалланади ва олиб ташланади
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Тошкент шаҳрида ўтказилган навбатдаги мажлисида унинг икки қарори лойиҳаси муҳокама қилинди

Бухгалтерларни миллий сертификатлаш амалда
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон аудиторлар Палатаси ва Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси Бухгалтерларни сертификатлаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлади

Банкларда ҳисобварақлар очиш тартиби соддалашди
Марказий банк бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Банк соҳаси НҲҲ қонунга мувофиқлаштирилди
Марказий банк бошқарувининг қарорлари билан бир қатор ҳужжатларга ташкилотнинг думалоқ муҳри бўлмаган тақдирда тадбиркорлар томонидан муайян ҳаракатларни бажариш имкониятини берадиган ўзгартиришлар киритилди

1 октябрдан газ нархи ошади
1 октябрдан эътиборан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга табиий газ учун тарифлар ўзгаради. Тарифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 15 сентябрдаги 19-03-22-05-РУз-92-2015-сон Реестри билан белгиланган

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 24 сентябрда нишонланади
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2015 йил 18 сентябрда “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорни имзолади

Диққат!!! Акция!!! Обуна бўлинг, дўстларингизни олиб келинг ва совғаларни олинг!!!
Ёзги таътил тугади ҳамда бутун куч билан ишлаш вақти келди. Куз – бу бизнесингизга зарур дастаклар ва ёрдамчилар ҳақида қайғуриш учун энг соз вақт, инчунун япроқдек ёғилаётган акция ва чегирмалар уларни анча арзон харид қилиш, боз устига бонусли совғалар олиш имконини беради

Божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқнома тасдиқланди
Давлат божхона қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 11 сентябрда 2714-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича Йўриқнома тасдиқланди

Электр энергияси учун тарифлар ўзгаради
Ёқилғи энергетика ресурслари нархларининг ошиши муносабати билан «Ўзбекэнерго» АЖ 2015 йил 1 октябрдан эътиборан 1 кВт•с электр энергияси учун нархларнинг ошиши ҳақида маълум қилди

Замонавий тўлов воситаси - банк тўлов карталари
Тўлов карталари бугун ёки кеча юзага келган тўлов воситаси эмас. Биринчи тўлов карталари бир асрлик тарихга эга. Шу аср ичида уларнинг кўриниши ва улар томонидан бажарилаётган функциялар кенгайиб, сифати ошди.

Бухгалтерияни “ажойиб қўлларга” топшираман
Баъзан масала ва муаммоларнинг энг яхши ечими – бу уларни бошқаларга топшириш! Айниқса, агар бу “бошқалар” - ўз ишининг устаси бўлса. Компаниянгиз учун бирор муҳим нарсани, масалан, бухгалтерияни, юридик масалаларни, офисга ёки IT-инфратузилмага хизмат кўрсатишни аутсорсинг компанияларига ишониб топширса арзийдими, биз сиз учун ҳал қилмаймиз. Бироқ, аутсорсинг нима деганини, унинг кучли ва заиф томонлари нимада эканлигини тушунишга ёрдам берамиз

1 октябрдан совуқ сувнинг нархи ошади
«Сувсоз» давлат унитар корхонаси Тошкент шаҳрида совуқ сув таъминоти учун яқинда киритиладиган янги тарифлар ҳақида эълон қилди

Иссиқ сув ва иситиш учун тарифлар ўзгаради
“Тошиссиққуввати” ИЧБ унитар корхонаси пойтахтимиз аҳолисини иссиқ сув таъминоти ва марказий иситиш учун навбатдаги тариф ошиши ҳақида хабардор қилди

Франчайзингга бухгалтерлик ёндошуви
Интеллектуал мулк тушунчаси таркибида кенг тарқалиб бораётган объектлардан бири – бу франчайзингдир. Франчайзинг бугунги кунда жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Республикамизда тадбиркорликни янада ривожлантириш ва иқтисодиётни юксалишида тез ва замонавий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда хизматларни кўрсатишда шубҳасиз франчайзинг аҳамиятга эга

Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар учун касса операциялари қоидалари ўзгарди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 сентябрда 1719-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қонун ижроси депутатлар назоратида
Ўтган йили Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонун қабул қилинишининг зарурлиги давлатимиз раҳбари томонидан “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгилаб берилган эди

Банкларда депозит операциялари янги йўриқномага асосан амалга оширилади
2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 26 августда 2711-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома тасдиқланди

Иш берувчи ШЖБПҲни ИДХЯПда очиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 250-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 595-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Юқори ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун белгиланган имтиёзлар
“Юқори ижтимоий ҳимояга муҳтож меҳнаткашларга белгиланган имтиёзлар” мавзусида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг бўлим мудири Маҳмуджон ИСАЕВнинг "norma.uz" портали ҳамда “Солиқ ва божхона хабарлари” ва “Норма маслаҳатчи” газеталари учун изоҳлари

Иш берувчидан қарз қандай олинади?
Кишига катта маблағ зудлик билан зарур бўлиб қолган кескин вазиятда банк кредитига мурожаат қилиш мумкин, қарз олиш учун ўз корхонасининг директори номига ариза ёзиб, бошқача йўл тутиши ҳам мумкин. Келинг, амалиётда бу қандай ишлашини кўриб чиқайлик

Ҳаммага “NORMAл куз” тилаймиз!
2015 йилнинг 7 сентябридан 7 октябрига қадар “Norma Hamkor” МЧЖ дастурий маҳсулотларга 25% гача чегирма тақдим этиладиган “NORMAл куз” акциясини ўтказади. Акция нафақат биз билан анчадан буён бирга бўлган фойдаланувчилар, балки сафимизга қўшилишга ҳеч қарор қила олмаётганлар учун ҳам ўтказилади

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қандай ўтказилади
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қилиш учун номзодлар 45 ёшдан ошмаган, таянч олий маълумотга эга ва бошқарув лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган шахслар бўлиши мумкин.

1 сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Ижро ишида янги механизм қандай ишлайди – кафолат маблағлари
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга янги механизм киритилмоқда – ижро иши бўйича кафолат маблағлари. Мақсад – ижро ҳужжатлари устидан шикоят қилишда қарздорлар ва ундирувчиларнинг манфаатларини мувозанатлаш.

Ўзбекистонда «рақамли суд» қандай ишлайди
Ўзбекистонда 2025 йил якунига қадар тажриба тариқасида «Рақамли суд» концепцияси жорий этилмоқда.

Одил судлов соҳасида кадрлар халқаро стандартлар бўйича тайёрланади
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби негизида Одил судлов академияси ташкил этилади.

Жиноят процесси доирасида мамлакатдан чиқиш вақтинча чекланади
Жиноят процессида мажбурлов чоралари институтини такомиллаштириш учун айрим НҲҲларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Пробация назорати қандай амалга оширилади
Ички ишлар вазири Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлади.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилмоқда
У оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини мониторинг қилиб боради ва ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.

Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди
Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти эркинлиги кафолатлари қонунлаштирилди
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга асосан, давлат органлари мансабдор шахсларининг ННТ фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиши БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- МЧЖга улушларни ўтказиш механизмларида нималар ўзгармоқда?
- Сертификат талаб қилинмайди
- Чет элда тўланган фойда солиғи қандай ҳисобга олинади ва солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади
- Қандай активлар МҲХС бўйича асосий воситалар таркибидан чиқарилиши керак
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»

- Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҚҚСнинг ноль ставкаси жорий этилмоқда
- Пенсияни тиклаш, паспортни алмаштириш, санаторийга йўлланмалар, имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи ҳақида...
- Отгуллар: қандай тўғри расмийлаштириш керак
- Ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг комплекс тизими жорий этилмоқда
- Ходим меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида қачон огоҳлантириши керак