
Андижон сув омбори биргаликда бошқарилади
«Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун кучга кирди.

Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби (3-қисм)
Масофадан туриб ишловчи ходим билан ҳужжат айланишини қандай йўлга қўйиш керак, унга иш вақтини қандай белгилаган маъқул – қатъий ўрнатилган тарздами ёки мустақилми, агар ходим бошқа ҳудудда яшаса, унинг иш берувчининг олдига иш сафарлари қандай расмийлаштирилади?

«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгиси таъсис этилди
Улар билан Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари тақдирланади.

Кўчмас мулкка бўлган қандай ҳуқуқлар ёки чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим
Президент томонидан “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Аттракционлар хавфсизлиги қандай таъминланади
Эндиликда аттракционлар олдида охирги ва кейинги текширув тўғрисида маълумот акс эттирилган ахборот тахтачаси жойлаштирилади.

Бош прокуратура Академияси негизида Ҳуқуқни муҳофазаа қилиш академияси ташкил этилмоқда
Унинг фаолияти тергов соҳасида бакалавр ва магистрларни тайёрлашдан иборат бўлади.

Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби (2-қисм)
Аралаш (масофадан ва оддий) иш вақти режимини ўрнатиш ёки ходимни мажбурий тарзда масофадан туриб ишлашга ўтказиш мумкинми? Саволларга «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА ва Меҳнат кодекси муаллифларидан бири, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ жавоб беришди.

Қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етгазилган зарар қандай ҳисобланади
Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда ифлослантирувчи моддаларнинг сув объектлари ва жойларнинг рельефига оқизиб юборилиши натижасида етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари белгиланмоқда.

Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби (1-қисм)
Тобора кўпроқ иш берувчилар масофавий иш шаклини штатдаги ходимлари учун қулай деб ҳисобламоқдалар. Бундай ходимлар билан меҳнат шартномасини тузиш, уларнинг иш вақти режимини белгилаш, буйруқлар ва ички ҳужжатлар билан таништириш, уларнинг меҳнатига қандай ҳақ тўлаш кераклигини «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА ҳамда Меҳнат кодекси муаллифларидан бири, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ тушунтиришди.

E-commerce: ўзини ўзи банд қилган шахслар
Ушбу соҳага бағишланган мақолаларни эълон қилишда давом этамиз. Муаллиф – Ўзбекистон Электрон тижорат уюшмаси раиси, www.mato.uz асосчиси Музаффар Аъзамов.

Расмий статистик маълумотларни ЯИДХП олиш имконияти яратилди
Жисмоний ва юридик шахслар керакли статистик маълумотларни Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали 5 кун ичида олишлари мумкин.

Биржада нархлар кескин ошишининг олдини олувчи тизим жорий этилмоқда
Қўшимча тарзда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинадиган товарлар рўйхати белгиланди.

МК: Бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқи қайси пайтдан бошланади
Бу масала икки меъёрий ҳужжат – Меҳнат кодекси ва Ишлайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинган. Аммо шунга қарамай, нафақа автоном равишда ёки фақат ходима бола парвариши бўйича таътил расмийлаштираётганда тайинланадими, аниқлик йўқ. Афсуски янги МКда ҳам бу масалада ўзгариш бўлмади.

1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2022 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Иш берувчи ишдан бўшатиш нафақасини тўлаши шарт бўлган ҳолатлар
Ишдан бўшатиш нафақаси – ходимнинг ишдан маҳрум бўлиши оқибатларини юмшатиш мақсадида амалга ошириладиган пулли тўлов, йўқотилган иш ҳақини ўзига хос компенсация қилишдир.

E-commerce нима ва унда қандай иштирок этилади
Ушбу соҳага бағишланган мақолаларни эълон қилишни бошлаймиз. Муаллиф – Ўзбекистон Электрон тижорат уюшмаси раиси, www.mato.uz асосчиси Музаффар Аъзамов

«Ўзбеккосмос» агентлигига қўшимча вазифалар юклатилди
Улар сирасида – космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган мониторинг жараёнларида космик технологияларни қўллаш бўйича таклифларни тайёрлаш.

Авиация ҳалокатлари бўйича текширишлар қандай олиб борилади
Авиация ҳодисалари бўйича текширишлар ўтказилиши Транспорт вазирлиги томонидан ташкиллаштирилади.

Пойтахт ичимлик суви таъминотига 218 млн евродан зиёд маблағ йўналтирилади
Ушбу маблағларнинг 154,5 млн евро миқдоридаги қисми Европа банкларининг кредити ҳисобидан, 64,3 млн евро Ўзбекистон томонидан ажратилади

Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тартиби белгиланди
Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси таркиби тасдиқланди. Бош вазир раислигидаги мазкур комиссия 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат.

Қурилиш соҳасига жамоатчилик назорати жорий этилади
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар доирасида қурилиш тўғрисидаги маълумот “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимида эълон қилинади.

Бўстонлиқ туманида халқаро болалар соғломлаштириш оромгоҳи барпо этилади
Шунингдек 65 та болалар оромгоҳи касаба уюшмалари Федерацияси балансига ўтказилади.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ қандай таъминланади
Гендерга оид аудитнинг ҳуқуқий асослари, маҳкумларнинг ҳуқуқлари Олий Мажлис Сенатининг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинди.

Айрим товарлар учун божхона божи ноль ставкасининг амал қилиши узайтирилди
Шунингдек, олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланадиган товарлар рўйхатига буғдой уни ва буғдой-жавдар уни қўшилди.

Бизнес-омбудсман тадбиркордан ноқонуний ундирилган маблағларни қайтаришга ёрдам берди
Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи “Орзу” МЧЖ (номи ўзгартирилган) солиқ бошқармаси мансабдор шахсларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Геодезия соҳасида хавф-таҳлил тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда
Юқори ва ўртача хавф бартараф қилинмаган вазиятларда ҳуқуқбузарликни олдини олиш учун текширув ўтказилиши мумкин.

Ҳомиладор аёл билан қачон ва қандай шартларда меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин
Кўпгина иш берувчилар масала ҳомиладор аёлни ишдан бўшатишга дахл қилганда бу меҳнат низосига ва ташкилот учун салбий оқибатларга олиб келишидан қўрқишади. Бинобарин, янги МК бу масалада аёллар ҳуқуқларини анча ҳимоя қилган.

Учувчисиз учадиган аппаратларни кимлар олиб кириши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириши мумкин бўлган субъектлар рўйхати тасдиқланди.

Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ушбу ҳудудларда ойлик маошга устамалар ва қўшимча таътил кунлари берилади

Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди
Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритилди. Баҳоланаётган мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларидан бирини қўллайди.

Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгартирилди
Шундай қилиб, савдоларни ташкил этувчи сифатида нафақат мол эгаси ёки мулкий ҳуқуқ соҳиби, балки ихтисослаштирилган ташкилот ҳам чиқиши мумкин.

Айбсизлик презумпциясига оид нормалар такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сувдан фойдаланишдаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади
Улар тақдим этган фото ва видеоматериаллар содир этилган ҳуқуқбузарлик ва уни содир этган шахс ҳақидаги маълумотлар ва бошқаларни акс эттириши керак.

Қайси маҳсулотларнинг таснифий кодлари ўзгартирилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ТИФ ТНнинг янгиланган шакли амалга киритилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгартирилган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқланди.

МИБ Мажбуриятлар реестрини юритади
Реестрдаги маълумотлар 10 йил сақланади ва унга ижро ҳужжати тўғрисидаги маълумотларнинг киритилиши қарздорни банкрот деб топиш тартибига тўсқинлик қилмайди.

Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун Марказий банк бошқаруви 2025 йил 12 июнда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устамалар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан сув хўжалиги бирлашмалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кимга имтиёзли ижтимоий хизматлар учун ваучер берилади
"Инсон" маркази томонидан берилган ваучер бўйича ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари кўрсатилган хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланадиган субсидия кўринишида қопланади.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради