
Биржада нархлар кескин ошишининг олдини олувчи тизим жорий этилмоқда
Қўшимча тарзда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинадиган товарлар рўйхати белгиланди.

МК: Бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқи қайси пайтдан бошланади
Бу масала икки меъёрий ҳужжат – Меҳнат кодекси ва Ишлайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинган. Аммо шунга қарамай, нафақа автоном равишда ёки фақат ходима бола парвариши бўйича таътил расмийлаштираётганда тайинланадими, аниқлик йўқ. Афсуски янги МКда ҳам бу масалада ўзгариш бўлмади.

1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2022 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Иш берувчи ишдан бўшатиш нафақасини тўлаши шарт бўлган ҳолатлар
Ишдан бўшатиш нафақаси – ходимнинг ишдан маҳрум бўлиши оқибатларини юмшатиш мақсадида амалга ошириладиган пулли тўлов, йўқотилган иш ҳақини ўзига хос компенсация қилишдир.

E-commerce нима ва унда қандай иштирок этилади
Ушбу соҳага бағишланган мақолаларни эълон қилишни бошлаймиз. Муаллиф – Ўзбекистон Электрон тижорат уюшмаси раиси, www.mato.uz асосчиси Музаффар Аъзамов

«Ўзбеккосмос» агентлигига қўшимча вазифалар юклатилди
Улар сирасида – космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган мониторинг жараёнларида космик технологияларни қўллаш бўйича таклифларни тайёрлаш.

Авиация ҳалокатлари бўйича текширишлар қандай олиб борилади
Авиация ҳодисалари бўйича текширишлар ўтказилиши Транспорт вазирлиги томонидан ташкиллаштирилади.

Пойтахт ичимлик суви таъминотига 218 млн евродан зиёд маблағ йўналтирилади
Ушбу маблағларнинг 154,5 млн евро миқдоридаги қисми Европа банкларининг кредити ҳисобидан, 64,3 млн евро Ўзбекистон томонидан ажратилади

Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тартиби белгиланди
Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси таркиби тасдиқланди. Бош вазир раислигидаги мазкур комиссия 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат.

Қурилиш соҳасига жамоатчилик назорати жорий этилади
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар доирасида қурилиш тўғрисидаги маълумот “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимида эълон қилинади.

Бўстонлиқ туманида халқаро болалар соғломлаштириш оромгоҳи барпо этилади
Шунингдек 65 та болалар оромгоҳи касаба уюшмалари Федерацияси балансига ўтказилади.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ қандай таъминланади
Гендерга оид аудитнинг ҳуқуқий асослари, маҳкумларнинг ҳуқуқлари Олий Мажлис Сенатининг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинди.

Айрим товарлар учун божхона божи ноль ставкасининг амал қилиши узайтирилди
Шунингдек, олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланадиган товарлар рўйхатига буғдой уни ва буғдой-жавдар уни қўшилди.

Бизнес-омбудсман тадбиркордан ноқонуний ундирилган маблағларни қайтаришга ёрдам берди
Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи “Орзу” МЧЖ (номи ўзгартирилган) солиқ бошқармаси мансабдор шахсларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Геодезия соҳасида хавф-таҳлил тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда
Юқори ва ўртача хавф бартараф қилинмаган вазиятларда ҳуқуқбузарликни олдини олиш учун текширув ўтказилиши мумкин.

Ҳомиладор аёл билан қачон ва қандай шартларда меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин
Кўпгина иш берувчилар масала ҳомиладор аёлни ишдан бўшатишга дахл қилганда бу меҳнат низосига ва ташкилот учун салбий оқибатларга олиб келишидан қўрқишади. Бинобарин, янги МК бу масалада аёллар ҳуқуқларини анча ҳимоя қилган.

Учувчисиз учадиган аппаратларни кимлар олиб кириши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириши мумкин бўлган субъектлар рўйхати тасдиқланди.

Киберспортни кенг оммалаштириш дастури қабул қилинди
Дастур киберспорт лигасини ташкил қилиш, жаҳон бозорида рақобат қила оладиган киберспорт ўйинларини ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш ва ҳоказони назарда тутади.

Сенатнинг XXXV ялпи мажлиси 18 ноябрь куни бўлиб ўтади
Мажлисда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш, маҳкумларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ва бошқаларга қаратилган қонунлар муҳокама қилинади.

Онкогематологик касалликларни даволаш тизими такомиллаштирилади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда оммавий скрининг усулида онкогематологик, онкологик ва қон тизими касалликларини эрта аниқлаш бўйича мақсадли текширувлар ўтказиш тартибини ишлаб чиқади.

«Божхона-сервис» давлат муассасасининг вазифалари белгиланди
Ушбу муассаса ва унинг ҳудудий бўлимлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 245 нафарни ташкил этади.

2024 йилга қадар бухгалтерия ҳисобида нималар ўзгаради
Молия вазирлиги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни тайёрламоқда. Мақсад – бухгалтерия ҳисоби тизимини амалдаги СК билан келишиш, қонунда МҲХСнинг жорий этилишини ҳисобга олиш ва бухгалтерларнинг касб малакасини оширишга кўмаклашиш ҳисобланади.

Ҳар бир вилоятда биттадан йирик МИЗ ташкил этиш режалаштирилмоқда
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йирик махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Янги Меҳнат кодекси: таътиллар (3-қисм)
2023 йил 30 апрелдан бошлаб таътилларни тақдим қилишнинг кўпгина одатий шартлари ўзгаради. Ҳатто таътилнинг янги тури – иш ҳақи қисман сақланиб қоладиган таътил пайдо бўлади.

Қиморни реклама қилганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда
Бундай қилмиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни ўрнатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ташаббускори Адлия вазирлиги ҳисобланади.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти соддалаштирилди
Якка тартибдаги тадбиркорларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига доир қатор талаблар бекор қилинди.

Айрим статистик ҳисобот турлари бекор қилинади
Давлат статистика қўмитаси статистик маълумотларни статистика дастурларига мувофиқ тегишли вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотлари асосида шакллантиради.

Хорижлик сайёҳларга айрим харидлар қийматининг бир қисми қайтарилади
40 дан ортиқ турдаги товарлар бўйича ҚҚС қиймати қайтарилади.

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Хусусан, 1 июндан айрим қоидабузарликларни камералар ёрдамида қайд этиш тақиқланади.

"Президент иқтидорли фарзандлари" ташаббуси иштирокчиларини рағбатлантириш механизмлари тасдиқланди
Улар орасида халқаро академик рейтингнинг энг илғор 100 таликига кирувчи хорижий олий таълим муассасаларида таълим олиш харажатларини қоплаш ҳам бор.

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади
У Президентнинг 05.03.2025 йилдаги "Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ПФ-43-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилди.

Тиббий хизматлардан фойдаланиш янада қулайроқ бўлади
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими ва тамойилларини такомиллаштириш орқали соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давом этмоқда.

Болалар учун миллий контент ишлаб чиқилади
«Эл-юрт умиди» жамғармаси болалар медиаконтенти соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун хориждаги етакчи университетларда таълим олиш учун квоталар ажратади.

1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари берилмоқда
Шунингдек, пиво, пиво ичимликлари ва тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади.

Туризмни кенгайтириш учун янги чора-тадбирлар тасдиқланди
Шу йилдан бошлаб, ҳар йили ноябрь ойининг учинчи ҳафтасида Халқаро туризм ҳафталиги ўтказилади.

ТИФ ТН кодлари – ЖСТнинг қоидалари бўйича тасдиқланмоқда
Қарор билан импорт божхона ставкалари янгиланмоқда.

Пенсияларни тайинлаш жараёнига илғор рақамли технологиялар жорий этилмоқда
Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Янги сонларда ўқинг

- Ўзбекистонни барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳақида
- Шахсий кабинетингизда «бегоналар»…
- Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш учун янги лимитлар
- Солиқ резидентлиги сертификатига қандай талаблар қўйилади
- Умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштиради