Бизнес йўлига ғов бўлиш қимматга тушиши мумкин
Ўзбекистон Республикасининг 20.08.2015 йилдаги Қонуни билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида материаллар циклини давом эттирамиз
Экологик назорат жиддий амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.10.2015 йилдаги 286 ва 287-сон қарорлари билан идоравий ва жамоатчилик экологик назоратни тартибга солувчи бир қатор ҳужжатлар тасдиқланди
Тадбиркорларга барча давлат хизматлари «ягона дарча» орқали кўрсатилади
Президентнинг 28.09.2015 йилдаги ПҚ-2412-сон Қарори билан тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди
Давлат объектларидан оқилона фойдаланилади
Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2015 йилдаги 289-сон қарори билан давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди
Кўчмас мулк билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш учун маълумотнома он-лайн тарзда берилади
Ягона портал (ИДХЯП)да Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг янги хизмати амалга оширилди
Кичик бизнес ўз маҳсулотларини тақдим қилди
Пойтахтимизда 17–19 октябрь кунлари “Кичик бизнес асбоб-ускуналари ва маҳсулотлари” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси кўмагида ўтказилди
Ўзбекистон аудиторларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди
Молия вазирлиги маълумотларига кўра 1 октябрь ҳолатига малака сертификатига эга аудиторларнинг сони 648 нафар кишини, аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга ташкилотлар сони эса 103 тани ташкил қилади
Abitur.mg.uz: маслаҳатлар он-лайн тарзда
Abitur.uz – бу ҳар бир ОТМ абитуриенти ёки мактаб битирувчиси, шунингдек ўқув ишлари мудирлари, синф раҳбарлари, касбга йўналтириш бўйича педагоглар ва репетиторлар учун ахборот жойлаштирилган сайт
Талаба баллари
2015 йилда Тошкентдаги олий таълим муассасалари учун ўтиш баллари қандай бўлди? Буни “Менинг шаҳрим. Таълим” туркумидаги дастурларнинг бепул намойиш версияларидан билиш мумкин
Халқаро-ҳуқуқий муносабатларда парламентнинг иштироки
Парламентаризм институти кенгайиши ва ривожланиши билан парламентларнинг халқаро муносабатлардаги роли борган сари салмоқли бўлиб, ваколатлари кенгайиб бормокда
Сабзавотларни автотранспортда экспорт қилиш – истисно тарзида
Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2015 йилдаги 288-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг “Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 28.08.2015 йилдаги 249-сон қарорига қўшимчалар киритилди
Ташқи савдо шартномаси. Назариядан – амалиётга. 2-қисм
Ташқи савдо битими шакли билан бевосита боғлиқ яна бир муҳим масала бу уни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан рўйхатдан ўтказиш ҳисобланади
Йўллардаги видеокамералар ва ЙҲҚ бузилиши тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Солиқ ҳисоботига талаблар аниқлаштирилди
Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритилди
Иш ҳақи учун буюртмани муҳрсиз бериш имконияти
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага қўшимча киритилди. Унга мувофиқ ходимларга иш ҳақи тўловларини амалга ошириш учун ҳисобварақда маблағларни банд (брон) қилишга доир ариза хўжалик юритувчи субъектнинг думалоқ муҳри билан у мавжуд бўлган тақдирда тасдиқланади
Солиқларни Интернет орқали тўлаш мумкин
Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 8 октябрда 2465-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ташқи савдо шартномаси. Назариядан – амалиётга. 1-қисм
Тадбиркорлар ўзларининг ташқи савдо фаолиятларида кўпинча бутун бир муаммолар қаторига дуч келишади. Бу унинг ҳуқуқий тартибга солишнинг мураккаблиги ҳамда назорат қилувчи органларнинг эътибор марказида бўлиши, низоларни ҳал қилишнинг алоҳида тартиби ва кўпгина бошқалар
Бизнесни нотўғри текширдингми – Жиноят кодекси бўйича жавоб берасан
Ўзбекистон Республикасининг 20.08.2015 йилдаги Қонуни билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида материаллар циклини давом эттирамиз
Темир йўл транспортига чипталарни он-лайн тарзда харид қилиш мумкин
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ сайтида темир йўл транспорти қатновларига чипталарни буюртма қилиш ва сотиб олиш имконияти пайдо бўлди
Аҳолини газ билан таъминлаш масаласи парламент диққат марказида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида “Ўзтрансгаз” компанияси бошқаруви раисининг “Аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида”ги ахбороти эшитилди
МАК Рига шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновларни бажаришни бошлайди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳаво кемалари парвозининг қишки жадвалига мувофиқ Рига шаҳрига тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни бажаришни бошлайди
Ўзбекистонда Maestro ва MasterCard карталари учун терминаллар ўрнатилади
Яқингача зарурий POS-терминаллари билан республиканинг ҳеч бир банки ишламаган. Аммо вазият ўзгарди
2015 йил абитуриент кампанияси қандай ўтди
Ўзбекистон ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртлари, шунингдек олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовлари якунлари чиқарилди
Ўзбекистонда кекса фуқаролар учун сайт ишга тушди
Портал биринчи навбатда, кексаларга ҳаётнинг турли соҳалари бўйича ахборот масалаларини ҳал қилишда ёрдам беришга мўлжалланган. Ҳозирги вақтда портални ахборот билан тўлдириш жараёни кетмоқда
Маиший электр приборларини маркировкалаш тизими тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2015 йилдаги 276-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдори
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2015 йилдаги 278-сон қарори билан Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида Низом тасдиқланди
Инсайдер ахборот назорат остида бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2015 йилдаги 274-сон қарори билан аввал қабул қилинган қонунларга мувофиқ келтириш мақсадида Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Адлия органларининг вазифаси – тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Бизнес манфаатлари ҳимояси – Ўзбекистонда давлатнинг устувор вазифаси. Тадбиркорликни ривожлантириш ҳам институционал, ҳам норматив даражада амалга оширилаётир
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Талабаларни давлат олий таълим ташкилотларига кўчиришнинг янги тартиби жорий этилди
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларни давлат ОТТларига кўчиришнинг янги қоидалари тасдиқланди. Аризалар ЯИДХП, махсус платформа ва давлат хизматлари марказлари орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Иш ташлаш масалалари тартибга солинди
Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши, хусусан, иш ташлаш ҳуқуқи жорий этилиши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига янги нормалар киритилди.
Ихтироларга патент бериш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби соддалаштирилди
Интеллектуал мулк соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тартиби янгиланди. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва бошқа интеллектуал мулк объектларига патентлар бериш ва уларни ўз кучида сақлаб туриш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.
Суд-экспертлик фаолиятини ташкил этишнинг янги қоидалари белгиланди
"Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида"ги янги Қонуннинг кучга кириши экспертизалар ўтказишга, мутахассислар мақомига ва суд-экспертиза ташкилотлари ишига нисбатан ягона талабларни белгилайди.
Интенсив мевали боғлар яратилади
Эскирган боғлар янгиланади ва 2026-2028 йилларда 172 минг гектар саноатлашган боғлар барпо этилади.
Олий солиқ мактаби ташкил этилади
У мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш билан шуғулланади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига талабалар қабули бошланади.





