Кирим қилинмаган товарлар учун санкция юмшатилди
“Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон Қонун билан кирим қилинмаган товарларни сақлаш учун санкция юмшатилди
Мактаб кутубхоналари учун қанча дарслик зарур
Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг қўшма қарори билан Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Нотариусликка номзодлар учун лавозим олиш тартиби ўзгартирилди
Адлия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 29 декабрда 2149-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Қурилиш меъёрларини буздингми – жаримага тортиласан
Жиноят кодекси белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун жавобгарликни кўзда тутадиган 229-3-модда билан тўлдирилди
Рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш учун ҳужжатлар намуналари – Интернет орқали
Бундай имконият Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ИДХЯПда рўёбга чиқарган янги хизмат туфайли юзага келди
АЖ умумий йиғилиши ваколатлари кенгайди
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” 26.04.1996 йилдаги 223–I-сон Қонунга ўзгартиришлар киритилди
Сўровларни электрон шаклда юбориш мумкин
Эндиликда ахборот олиш учун сўровларни ахборот тизими орқали оғзаки, ёзма ва электрон шаклда бериш мумкин. Бу Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида” ва “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” қонунларга киритилган ўзгартиришлар билан белгиланган
АЖ молиявий ҳисоботларни қачон эълон қилади
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” 30.08.1996 йилдаги 279–I-сон Қонунга молиявий ҳисоботни эълон қилиш муддатларига тааллуқли ўзгартиришлар киритилди
Тадбиркор фаолиятига аралашиш тақиқланди
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари органлари ваколатига аралашишга тақиқлар жорий қилинди
Суғурталовчининг чекланган мажбуриятлари тасдиқланди
Молия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 29.12.2015 йилда 1806-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисида Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
Қандай имтиёзлар 2 йилга узайтирилди
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарори билан бир қатор имтиёзлар 2018 йил 1 январгача узайтирилди
Жамоат жойларида чекиш ва спиртли ичимлик ичиш учун жарималар оширилди
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан жамоат жойларида тамаки ва алкоголли маҳсулотлар истеъмол қилганлик учун жавобгарлик оширилди
Судларнинг ижро ҳужжатларини электрон шаклда олиш мумкин
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан Хўжалик процессуал кодекси ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди
Рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари соддалашди
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди
"Ижод" фондининг вазифалари кенгайтирилди
2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон Президент Қарори билан 2010 йил 26 февралдаги ПҚ-1292-сон “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида “Ижод” фондини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарорига ўзгартириш киритилди
Бензин, дизель ёқилғиси ва газ учун солиқ ставкалари ва ҳисоб-китоби ўзгарди
Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарори билан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг янги ставкалари жорий қилинмоқда, шунингдек муайян хўжалик юритувчи субъектлар учун давал хомашёсидан ишлаб чиқариладиган нефть маҳсулотлари ҳажмларини солиқ солинадиган объектга киритилиши ҳисобига солиқ солинадиган база кенгайтирилди
Айрим имтиёзлар бекор қилинди
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарори билан 2016 йил 1 январдан бошлаб бир қатор имтиёзлар бекор қилинди
Қурилиш учун берилган кредитни сўндиришнинг имтиёзли даври оширилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 25 декабрда 1727-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
Ҳар қандай фуқаро давлат органлари мажлисларида ҳозир бўлиши мумкин
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг қўшма қарори билан Ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди
Хатланган мол-мулк қандай баҳоланади
Адлия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қўшма қарори билан янги Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби ўзгарди
Адлия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 22 декабрда 2090-10-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Ягона ер солиғи ставкаси пасайтирилди
Ягона ер солиғи ставкаси 6 марта пасайтирилди. 2016 йил 1 январдан бошлаб, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан у 0,95% миқдорида белгиланди
Ставкалари ўзгаришсиз қолган солиқлар ва мажбурий тўловлар
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарори билан 2016 йил учун солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ставкалари тасдиқланди
Акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим қилиш ва тўлаш тартиби ўзгарди
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан Солиқ кодексига акциз солиғи бўйича ўзгартиришлар киритилди
Хизмат соҳаси корхоналари учун ЯСТ ставкаси пасайтирилди
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан хизмат соҳаси корхоналари учун 5% миқдорида ЯСТ ставкаси белгиланди
ЖШДС ставкаси пасаяди. Бундан ким фойда кўради?
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи шкаласининг иккинчи ставкаси 1 фоизга пасаяди. 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан у 7,5% миқдорида белгиланди
2016 йилда ЯИТни эски ставка бўйича, суғурта бадалларини янги ставка бўйича тўлаймиз
Фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси оширилди. 2016 йил 1 январдан бошлаб, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан у 7,5% миқдорида белгиланди
Божхона божлари ставкаларига тузатиш киритилди
Президентнинг “Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 05.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон Қарори билан тасдиқланган Импорт божхона божи ставкаларига янги позициялар қўшилди ҳамда мавжуд айрим позицияларга ўзгартиришлар киритилди
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Олий солиқ мактаби ташкил этилади
У мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш билан шуғулланади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига талабалар қабули бошланади.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар алкоголь ва тамаки ҳақида огоҳлантирувчи ёзувларни жойлаштиришнинг янги тартиби ҳақида нималарни билишлари керак
Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг зарари тўғрисидаги ахборот панелларининг янги намуналари ва уларни жойлаштириш тартиби тасдиқланди.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.





