Интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилишига оид хулоса қандай тартибда берилади
Хулоса бериш ҳақидаги сўров Адлия вазирлиги томонидан 30 кун ичида кўриб чиқилади.
"Қўқон" ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилмоқда
Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокимлиги заҳирасига киритилган 210,4 гектар ер қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилмоқда.
Давлат харидларида кимларга имтиёзлар берилади
Нарх ва бошқа шароитлар тенг булган ҳолларда, ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг таклифлари устунликка эга бўлади.
Ер участкалари лойиҳаларнинг мастер-режаларига мувофиқ реализация қилинади
Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини амалга ошириш ва бўш ерлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Божхона омборларининг ёнғин хавфсизлиги кучайтирилди
Эндиликда божхона ва эркин омбор фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ФВВдан хулоса олиш зарур.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекцияси назорат тадбирларини қандай ўтказади
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ваколатларига аниқлик киритилмоқда
Марказий банк Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритди
Хусусан, айрим субъектлар томонидан ушбу ташкилотлардаги улушларга эгалик қилиш тартиби ўзгартирилмоқда.
Йўллар тоифаларга ажратилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан умумий фойдаланишдаги йўллар халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга йўллар тоифаларига киритилди.
Божхона кирим ордерининг янги шакли тасдиқланди
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан ордерни тўлдириш қоидалари тасдиқланмоқда
Экологияни яхшилашга доир қатор чора-тадбирлар тасдиқланди
Улар қайта тикланадиган электр манбаларидан самарали фойдаланиш ва “Экологик транспорт” тизимини ривожлантиришга қаратилган.
Автожарималар устидан ЯИДХП орқали шикоят киритиш мумкин
Мурожаатни кўриб чиқиш муддати – 5 кун.
Йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонлари ўзгартирилди
Хусусан, суғурта ташкилотлари ҳам йирик солиқ тўловчилар қаторига киради.
Хорижий давлатда яшаш учун рухсатнома олган депутат ва сенаторларнинг ваколатлари тугатилади
Депутат ишга чиқмаганда ундан кунлик маоши ушлаб қолинади.
Мактабгача таълим агентлиги тугатилди
Унинг функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига юклатилди.
“Умра” тадбирларини ташкил этиш – фақат лицензия асосида
Лицензия Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилади.
Йўллар ва йўл инфратузилмасини сақлаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди
Барча қурилиш-таъмирлаш ишлари тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади.
Фермерларнинг ҳосил суғуртаси бўйича ҳаражатлари қисман қоплаб берилади
Субсидия миқдори – суғурта мукофотининг 50 фоизи, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизигача.
Янги илмий-тадқиқот институти номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш билан шуғулланади
Шунингдек, у кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда, унинг намуналарини аниқлайди ва уларни халқаро рўйхатлар ва реестрларга киритади.
Паррандачилик соҳасини қандай қўллаб-қувватлашади
Хусусан, 1 июлдан бошлаб парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.
Дивидендларни инвестиция воситачилари орқали тўлаш тартиби белгиланди
АЖ дивидендларни Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси орқали хам тўлаб бериши мумкин.
Қуролга рухсатнома қандай олинади
Вазирлар Маҳкамасинг қарори билан қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқиш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланмоқда.
Товарларни бепул тарқатган ҳолда оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди
Чора фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашга қаратилган.
Қамоқхоналарда товар харид қилиш учун инфокиосклар ўрнатилади
Уларни ўрнатадиган инвесторлар махсус комиссия томонидан танлаб олинади
Қорақалпоғистонда аграр соҳага субсидия берилади
Биринчи босқичда субсидиялар 2024 йилда Амударё, Тўрткўл ва Беруний туманларидаги лойиҳаларни, 2025 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилади.
Хорижий тилларни ўрганаётганлар учун қўшимча рағбатлантириш белгиланди
2024 йилда камида 1 мингта умумий ўрта таълим муассасасининг синф хоналарини хусусий ўқув марказларига касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун текин фойдаланишга бериш режалаштирилмоқда.
1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади
Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази ташкил этилди
Марказ фаолиятига АҚШнинг Колумбия университети кўмаклашади
Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига қандай тайёрлашади
Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва соҳанинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари молиявий қўллаб-қувватланади
Ҳужжат давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Экология миллий қўмитаси ва экологик полиция фаолияти қандай ташкил этилади
2026 йил 1 апрелдан бошлаб аҳоли пунктларининг дарахтлар ўсадиган ер майдонларини олиб қўйиш ёки бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйилади.
1 декабрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 декабрдан миллий қонунчиликда кучга кирадиган асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Кам таъминланган оилалар ёшларига қўшимча имтиёзлар берилади
Бунда улар ўқишда ижобий кўрсаткичларга эга бўлиши, волонтёрлик фаолиятини амалга ошириши, "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказиладиган лойиҳаларда иштирок этиши ва бошқалар талаб этилади.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси учун жиноий жазо кучайтирилади
Гиёҳвандлик иллатига қарши курашиш ва уюшган наркожиноятчиликка чек қўйишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар белгиланди.
Уй-жой қурилиши соҳасида назорат кучайтирилади
Президентнинг "Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилишни бошқаришнинг янги тизими шаклланмоқда
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузурида экология полицияси ташкил этилмоқда.
Туризм соҳасини тизимли ривожлантириш қандай таъминланади
Президент қарори билан туризм соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ҳозирги 3,5 фоиздан 7 фоизга етказиш, шунингдек, хорижий сайёҳларнинг йиллик оқимини 10 миллиондан 20 миллион кишига ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тизими такомиллаштирилмоқда
2026 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан маҳсулот етиштириш учун давлат имтиёзли кредитларидан фойдаланишда унинг йўқотилиши хавфини суғурталаш босқичма-босқич амалга оширилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 9 декабрь№ 49
- Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари меъёрлари янгиланди
- Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик варақаси) бўйича нафақа қандай ҳисобланади
- Кадрлар хизматининг 2025 йил декабрь ойидаги устувор вазифалари
- Иқтисодиётда интеллектуал мулк улуши ортади
- Молиявий технологиялар бозорининг ривожланиши тезлашмоқда



