Норезидент қарзини нақд валютада сўндириши мумкин
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди
ҚҚСни ҳисобга олиш ва қайтариш механизми қайта кўриб чиқилади
Президент раислигида 5 июль куни биринчи ярим йилликда Давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва энергия ресурсларига тарифларнинг ўзгариши масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мамлакатни бошқариш юзасидан ҳар ким ўз фикрини билдириши мумкин
Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қўриқлаш хизмати Миллий гвардияга ўтказилди
Вазирлар Маҳкамаси 3.07.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 555-сон қарорни қабул қилди.
Регистратордаги видео қаерга юборилади
ЙҲҚ бузилиши ҳақидаги видеони қабул қилиш бўйича ИИВ сайти - dyhxx.ejarima.uz иш бошлади.
Давлат активларини харид қилиш осонлашди
Президентнинг 1.07.2019 йилдаги ПҚ-4381-сон қарори билан давлат акциялар пакети (улушлари)ни реализация қилиш тартиб-таомили соддалаштирилди.
Баҳолаш фаолияти яна лицензияланади
Лицензиялар чекланмаган амал қилиш муддати билан Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади
ДУК: қачон йиллик йиғилиш ўтказилади ва ажратмалар тўланади
Давлат корхоналари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритилди.
Касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари кўпаяди
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
ЙПХ ходимларида 2020 йилда видеокамералар пайдо бўлади
Илгариги ускунани харид қилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари бажарилмади
Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасига 15 киши қабул қилинади
2019/2020 ўқув йили учун квота Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июлдаги 557-сон қарори билан тасдиқланган.
Шифокорлар электрон рецепт расмийлаштиришни бошлайди
Бу “электрон соғлиқни сақлаш” тизимини яратиш доирасидаги навбатдаги қадам.
Ижтимоий-меҳнат масалаларини ҳал этиш бўйича уч томонлама комиссиялар ташкил этилди
Уларнинг таркибида - давлат, иш берувчилар ва ходимлардан вакиллар мавжуд. Комиссияларнинг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари нимадан иборат?
Рецептура дориларининг онлайн-савдоси учун лицензиядан маҳрум қиладилар
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди. Улар уч ой ўтгач амал қилишни бошлайди.
Янги Жел кони 6,4 млрд кубометр газ беради
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва “Газпром ЭП Интернэшнл Б.В.” ўртасида маҳсулот тақсимотига оид Битимни маъқуллади
Хорижий инвесторларга кўмаклашиш гуруҳи ташкил этилади
Бу бир қатор вазирлик ва идоралар томонидан таклиф этилган эксперимент. Гуруҳ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида ташкил этилади
Сирдарёда бизнес-акселератор ташкил этилади
Мақсад - ёшларда муҳандислик кўникмаларини шакллантириш ва инновацион фаолиятга бўлган қизиқишни уйғотиш, уларни иш билан таъминлаш
Атом энергетикаси бўйича қайта ишланган қонун лойиҳаси тасдиқланди
Қонунчилик палатаси депутатлари 2 июль куни «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда кўриб чиқиб тасдиқладилар.
Кўпроқ тўлаб, лицензияни тезроқ олинг
Тиббий ва фармацевтика фаолияти (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) учун лицензияларни тезлаштирилган тартибда бериш механизми жорий этилмоқда
Қандай товар белгилари ҳаммага маълум деб эътироф этилади
Мезонлар Президентнинг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сон қарорида кўрсатилган.
Шахсга доир маълумотлар базалари рўйхатдан ўтказилади
2.07.2019 йилдаги “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги ЎРҚ-547-сон Қонун эълон қилинди.
Эски намунадаги “майда” купюралар ва тангалар тўлов қобилиятини йўқотди
Ўзбекистон МБ эслатиб ўтади, 2019 йил 1 июлдан бошлаб 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалар ҳамда шу номиналдаги банкнотлар тўлов қобилиятини йўқотади ва муомаладан чиқарилади.
1 июлдан мамлакатимизни нималар кутмоқда
2019 йил 1 июлдан божхонада тартибга солиш, лицензиялаштириш, давлат харидлари, инвесторлар билан ўзаро алоқалар, коррупция хавф-хатарларини баҳолаш ва бошқа кўплаб соҳаларга тааллуқли ўзгартиришлар кучга кирди.
Фарғона водийсида истиқболли бизнес-лойиҳаларни топиш билан шуғулланадилар
«SFI Management Group» ХК МЧЖ бошқа инвесторлар билан биргаликда «Vodiy Investments» инвестиция компанияси ва «Vodiy Investments Management» бошқарув компаниясини ташкил этади
Ҳисоб палатаси аниқланган ҳуқуқбузарликларга қандай муносабат билдиради
1.07.2019 йилдаги “Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги ЎРҚ-546-сон Қонун эълон қилинди.
Ветеринарлар қандай малака оширади
Ветеринария хизмати мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга малака тоифаларини бериш тартиби тасдиқланди.
Пенсия дафтарчалари энди электрон шаклда бўлади
Эндиликда қоғоз шаклидаги жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига ҳожат қолмади, дея хабар беради Давлат хизматлари агентлиги ўзининг Телеграм-каналида.
Импорт божларини вақтинча ошириш кўриб чиқилмоқда
29 июнь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан “Халқаро савдо ва солиқ ислоҳотлари” мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда
Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Банкротлик жараёнида тадбиркорларга махсус ҳисобварақлар очилади
МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.
Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди
Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.
Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади
Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.
Хусусий тадбиркорларнинг камералари хавфсизлик камари тақилмаганлигини қайд этади
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.
Яйловлардан фойдаланишнинг янги қоидалари жорий этилмоқда
Яйловлар учун ўтлатиш меъёрлари, «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш ҳамда суғурта жорий этилади. Маҳаллий аҳоли учун бепул жамоат яйловлари ташкил қилинади.
Текширувлар ўрнига ёнғин аудити: савдо марказлари ва бозорлар ёнғиндан суғурталанади
Ёнғин аудитининг ижобий хулосаси объектни бир йил давомида ФВВнинг режали текширувларидан озод қилади. Бозорлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлари ёнғиндан суғурталаниши шарт бўлади, ёнғин туфайли етказилган зарар учун айбдор шахс БҲМнинг 3000 бараваригача товон тўлаши мумкин.
Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди
Вазирлик узлуксиз таълимнинг барча босқичларини мувофиқлаштиради, илм-фан ва олий таълим интеграциясини ривожлантиради, шунингдек, таълим сифатини баҳолашнинг рақамли воситаларини жорий этади. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун янги тузилмалар ташкил этилиши назарда тутилган.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 10 ноябрь№ 45
- Ёшларнинг стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилмоқда
- Камроқ аралашув кўпроқ фойда
- Нафақалар тўлаш, муддатидан олдин пенсия олиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилишни расмийлаштириш тўғрисида: нималарни билиш керак
- Қурилиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари
- Ҳисобварақлар режаси билан қандай ишланади


