Автомактабларнинг рейтинги белгиланади
Бу билан ИИВ қошидаги Жамоат тартибини сақлаш департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати шуғулланади.
«Қоракўл» ЭИЗ малакали мутахассислар билан тўлдирилади
ЭИЗ ҳудудида ер майдонларини ижара ҳуқуқи асосида ажратилганда, бунинг учун тўловларни ўн икки ой муддатда бўлиб тўлаш мумкин.
Пахтачилик соҳасида рақобат муҳити шаклланмоқда
Президент ҳузурида Пахтачилик кенгаши ташкил этилди, унинг зиммасига бир қатор вазифалар, жумладан, давлат-хусусий ҳамда хусусий уруғчилик кластерларини ташкил этиш юкланади.
Хотин-қизларнинг таълим олишлари учун кредитлар ажратилади
Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
Яширин айланма учун санкциялар контрабандага қарши курашишда ёрдам берадими
Ўзбекистон Республикасининг 11.03.2022 йилдаги ЎРҚ-758-сон Қонуни билан жарима санкцияларини қўллаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу қандай санкция эканлиги ва улар нимага қарши қаратилганлиги ҳақида – “Норма”нинг етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВнинг шарҳида.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун - $21,4 млн
Корея Республикаси Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳудудида жойлашган бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун йўналтириладиган грантлар ажратди.
“Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасининг 2-фазаси бошланади
Лойиҳа Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида амалга оширилади.
Мактабгача таълим соҳасида ДХШни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ривожлантириш учун хорижий молия институтларининг 70 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз маблағлари жалб қилиниши кутилмоқда.
Энергоресурслар тарифлари ҳозирча оширилмайди
Вазирлар Маҳкамаси 30.06.2022 йилдаги «Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги 348-сон ВМҚнинг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туради.
Ички ишлар органлари электрон браслетлардан фойдаланишади
Улар конвой остидаги шахсларнинг қочиш ҳолатларининг олдини олиш учун мўлжалланган.
Чет эл фуқароларининг қай бири кўчмас мулк объектини яшаш гувоҳномасисиз сотиб олиши мумкин
Ўзбекистон Республикасида янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини фуқаролари сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий мамлакатлар рўйхати тасдиқланди.
ЙПХ постларида «яшил» ва «қизил» йўлак тизими жорий этилади
«Яшил» йўлакдан ҳуқуқбузарлик содир этмаган транспорт, «қизил» йўлакдан эса қидирувда бўлган, суғурта полисининг муддати ўтган, техник кўрикдан ўтмаган ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ўз вақтида тўланмаган жаримаси бор бўлган транспорт воситалари ҳаракатланади.
Концерт-томоша фаолиятидан давлат божини ундириш тартиби ўзгартирилди
Шунингдек, концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи жисмоний шахсларга даромад солиғини декларация асосида ёки қатъий белгиланган миқдорда тўлаш ҳуқуқи берилади.
«Хавфсиз ва равон йўл» умуммиллий дастури тасдиқланди
Унинг доирасида автомобиль йўллари инфратузилмаси такомиллаштирилади, трассаларда ҳаракатни бошқариш тизими ва жамоат транспорти рақамлаштирилади, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтирилади.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитлар ажратилади
Улар тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш, ҳунармандчиликни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолига қўшимча даромад манбаи яратиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш учун йўналтирилиши мумкин.
Янги пул белгилари муомалага чиқарилади
Марказий банк 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисида маълум қилади.
Нефть ва газ соҳасида Таълим-ишлаб чиқариш кластери ташкил этилади
Унинг вазифалари орасида – таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришни ўзаро интеграциялаш, ўқувчи ва талабаларни ишлаб чиқариш амалиётига кенг жалб қилиш, нефть ва газ соҳаси учун мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш бор.
Қорақалпоғистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш фаолияти кенгайтирилади
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат бўйича вазирнинг ўринбосари лавозими жорий этилади, болалар санаторийси, тиббиёт марказлари, маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади.
Хусусий нотариал фаолияти: қоидалар ва амалга ошириш тартиби
Ҳукумат томонидан хусусий нотариал фаолиятни тартибга солишга йўналтирилган қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
Солиқ маслаҳати соҳасини тартибга солиш Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилмоқда
Олий Мажлис Сенатининг йигирма саккизинчи ялпи мажлиси ишида Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин
Автотранспортни бошқариш учун ишончномалар электрон шаклда расмийлаштирилади, фуқаролар ва юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.
Нукусда технопарк ташкил этилади
Халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш «Нукус» технопарки фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ходимларини махсус жамғарма рағбатлантиради
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг функция ва вазифаларини белгилайдиган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.
2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди
Унинг вазифаларидан бири - инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши орқали инновацион фаол ташкилотлар улушини ошириш.
Пахта ҳосилдорлигини оширганлик учун субсидия берилади
Тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 млн сўм субсидия берилади.
Сенатнинг XXVIII ялпи мажлиси 8 июлда бўлиб ўтади
Бу ҳақдаги қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида қабул қилинди.
Нодавлат спорт-таълим муассасаларини қандай қўллаб-қувватлашади
Белгиланган чоралар орасида - совриндор бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасаларига давлат тасарруфида бўлган зарур бино ва иншоотларни ижара тўловларисиз тақдим этиш бор.
Қурбон ҳайити 9 июлда нишонланади
Президент томонидан “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда
Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Банкротлик жараёнида тадбиркорларга махсус ҳисобварақлар очилади
МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.
Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди
Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.
Конституциявий суд тўғрисида янгиланган Конституциявий қонун қабул қилинди
Президент 14.10.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ЎРҚ-1181-сон Конституциявий қонунни имзолади.
Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади
Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.
Хусусий тадбиркорларнинг камералари хавфсизлик камари тақилмаганлигини қайд этади
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.
Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1180-сон Қонун айрим оғир жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум қилишни, болаларга нисбатан зўравонлик содир этган таълим ташкилотлари ходимларини ишдан бўшатиш учун қўшимча асосларни, шунингдек жабрланган вояга етмаганларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Яйловлардан фойдаланишнинг янги қоидалари жорий этилмоқда
Яйловлар учун ўтлатиш меъёрлари, «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш ҳамда суғурта жорий этилади. Маҳаллий аҳоли учун бепул жамоат яйловлари ташкил қилинади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 10 ноябрь№ 45
- Ёшларнинг стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилмоқда
- Камроқ аралашув кўпроқ фойда
- Нафақалар тўлаш, муддатидан олдин пенсия олиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилишни расмийлаштириш тўғрисида: нималарни билиш керак
- Қурилиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари
- Ҳисобварақлар режаси билан қандай ишланади


