Наманган вилоятининг сув таъминоти тизими модернизация қилинади
Президентнинг 13.09.2017 йилдаги ПҚ–3273-сон «Наманган шаҳри ва Наманган вилоятининг Поп тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Селекция ютуғи учун патент 10 кунда расмийлаштирилади
14.09.2017 йилдаги ЎРҚ-446-сон Қонун билан интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Бизнес-омбудсман фаолияти учун қўшимча кафолатлар олди
Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушлаб туриш ва қамоққа олишга нисбатан иммунитет тақдим этилди
Кредит ташкилотлари устав жамғармасининг янги миқдорлари ўрнатилди
Президентнинг 12.09.2017 йилдаги ПҚ-3270-сон “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Маҳалла манфаатлари кўзланган даъволар давлат божидан озод этилди
14.09.2017 йилдаги ЎРҚ-446-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 329 ва 330-моддаларига қўшимчалар киритилди
НамДУ тилларни ўргатиш марказини ташкил этади
2017 йил 5 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Тўрақўрғон туманида Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида”ги 698-сон қарори қабул қилинди
Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Риштон туманида ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади
2017 йил 2 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятининг Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Риштон туманида ҳунармандчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 687-сон қарори қабул қилинди
Ўзбекистонда инфляциявий таргетлаш жорий этилади
Президентнинг 13.09.2017 йилдаги ПҚ-3272-сон «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Ватандошларимизнинг хориждаги муаммоларини ҳал қилиш билан ишчи гуруҳ шуғулланади
Президентнинг 12.09.2017 йилдаги Ф–5055-сон фармойиши билан «Ташқи ишлар вазирлигининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти» якунларини рўёбга чиқариш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилди
Солиқ маслаҳатчиларининг хулосасини олдингизми – режали текширишлар 5 йилда бир марта ўтказилади
ҚҲТБТ порталида солиқ маслаҳатчилари институтининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди
Пойтахтда “Астрономия ва аэронавтика” боғи очилади
Президентнинг 14.09.2017 йилдаги ПҚ-3275-сон қарорига асосан Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ва “Астрономия ва аэронавтика” боғи ташкил этилади
Тошкент шаҳрида АКТ чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактаб очилади
Президентнинг 14.09.2017 йилдаги ПҚ-3274-сон қарори билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш назарда тутилмоқда
МБ: Аҳоли бир ҳафтада банкларга 200 миллион АҚШ доллари топширди
Марказий банкда Президентнинг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан учрашув ўтказилди
Улгуржи савдога нисбатан лицензия талаблари юмшатилади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди
Юридик соҳа мутахасисларини тайёрлаш: ислоҳот ва вазифалар
Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида матбуот анжумани ўтказилди
Аукционда – “олтин” рақамлар
Ушбу шарҳда - "чиройли" автомобиль рақамларини сотиб олиш тартиботи хусусида
Китоб савдоси билан шуғулланадиган корхоналар 2020 йил 1 январгача ЯСТдан озод этилди
Президентнинг 13.09.2017 йилдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори имзоланди
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланадиган фуқароларга солиқ имтиёзлари берилади
ҚҲТБТ порталида Солиқ кодексининг 275- ва 290-моддаларига қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси эълон қилинди
Польшалик сайёҳлар учун виза 2 кунда расмийлаштирилади
Президент «Польша Республикаси туристлари учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди
Импорт қилинадиган шакар божхона божи ва акциздан озод қилинди
Бу давлат раҳбари сайтида эълон қилинган Президентнинг 12.09.2017 йилдаги ПҚ-3269-сон қарорида кўзда тутилган
Судланганлиги сабабли ишга қабул қилмаслик ғайриқонуний бўлади
Адлия вазирлигида «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда
Ўзбекистонда солиқ мониторинги жорий этилади
ҚҲТБТ порталида «Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилган бўлиб, у солиқ назоратининг янгича шакли — солиқ мониторингини назарда тутади
Жиноят қуроллари фақат айбдор мулкдордан мусодара қилинади
Адлия вазирлиги томонидан Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатишларнинг тегишли лойиҳаси ишлаб чиқилди
Мурожаатларга жавоблар тушунтирилади
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири кучга кирди. У 11.09.2017 йилдаги ЎРҚ–445-сон Қонун билан тасдиқланди
Икки мамлакат фуқаролигига эга шахслар ўзларини қандай хатарга қўядилар?
Бир ойдан кўпроқ вақт олдин чиққан Фуқароликни йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ўқувчиларда жиддий қизиқиш уйғотди. Таҳририятга чет элга кўчиб ўтиб, чет давлат фуқаролигини олган кишилар мурожаат қила бошлашди. Уларнинг айримларига портал эксперти Олег Заманов жавоб беради.
2017 йилнинг 5 сентябригача тузилган валюта битимлари билан қандай йўл тутилади?
Марказий банк мамлакатимиз ҳудудида чет эл валютасига товар (иш, хизмат)ларни сотиш амалиёти доирасида илгари амалга оширилган операциялар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солишга тааллуқли вазиятга тушунтириш берди
Депутатлар давлат бюджети ижросини кўриб чиқишди
11 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар жорий йилнинг I ярим йиллигида Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси натижаларини кўриб чиқишди
Маҳаллий пудратчилар Электрон ҳукуматни ривожлантириш учун буюртмаларнинг камида 30%ини олади
Президентнинг 29.08.2017 йилдаги ПҚ–3245-сон «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг вазифалари белгиланди
Қўмитага сунъий интеллект технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда хавфларни бошқариш ва хавф таҳлилига асосланган самарали назоратни ташкил этишни назарда тутувчи ягона автоматлаштирилган ахборот платформасини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишнинг янги қоидалари ишлаб чиқилди
Ҳокимият органлари, ташкилотлар ва фуқароларга қўйиладиган ягона талаблар белгиланди, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш, хабар бериш тизимларининг иш тартиби ҳамда табиий, техноген, радиациявий, кимёвий ва бошқа таҳдидлардан ҳимоя қилиш чоралари белгиланди.
ТХММ тўғрисидаги Конституциявий қонун қабул қилинди
Ҳужжат минтақада молиявий ва инвестиция муҳитини ривожлантиришда асосий бўғинга айланадиган Тошкент халқаро молия маркази (ТХММ) иштирокчилари учун алоҳида ҳуқуқий режим, имтиёзлар ва халқаро стандартларни жорий этади.
Минтақавий брендлар қандай тарғиб қилинади
Ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий брендларни ички ва ташқи бозорларда илгари суришга қаратилган географик кўрсаткичлар тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Мактаблардаги "Келажак соати" дастури давлат органлари иштирокида янгиланади
"Келажак соати"нинг янгиланган мазмунини ишлаб чиқишда ўқувчиларни касбга йўналтириш, ҳуқуқий, молиявий ва рақамли саводхонлигини ошириш, экологик тарбия ва фуқаролик масъулиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
MICE-туризм қандай рағбатлантирилади
Камида 100 нафар хорижий иштирокчини жалб қилган ҳолда халқаро конференциялар ва бошқа ишбилармонлик тадбирларини ташкил этган тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми тасдиқланди.
Агросаноат рақамлаштирилмоқда: фермерлар учун Агропортал имкониятлари кенгайтирилмоқда
2026 йил ҳосилидан бошлаб юридик шахс мақомига эга қишлоқ хўжалиги ташкилотлари "Рақамли қишлоқ хўжалиги" платформасига режалаштирилаётган ишлари тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда жойлаштиради, ижара шартномаларига ўзгартиришлар киритиш, агротадбирларни назорат қилиш ва кредитлардан фойдаланиш мониторинги Агропортал орқали амалга оширилади.
Собиқ давлат хизматчилари учун ишга жойлашишда мажбурий коррупцияга қарши текширув жорий этилмоқда
Давлат органларининг собиқ ходимлари илгари уларнинг назорати остида бўлган ташкилотларга ишга жойлашаётганда текширилади. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ишга қабул қилишга рухсат беради.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилади
Ушбу чора Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ҳамда уларнинг иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш бўйича фаолиятини давом эттириши учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.




