Кимлар махсус кийим билан таъминланади
Тасдиқланган нормаларда 343 та касб ва лавозимдаги ходимлар учун махсус кийим, санитария кийими ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш муддатлари акс эттирилган.
Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Товарларни икки томонлама қарама-қарши аукцион орқали сотиш тартиби белгиланди.
Йўл ҳаракатига халақит берувчи ноқонуний тўсиқлар ўрнатганлик учун – жарима
Йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган тасмадан ҳаракатланганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди.
Ҳарбий хизматчиларга уй-жой ижараси учун компенсация миқдори оширилди
10 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбий хизматчилар учун ипотека кредити олишда дастлабки бадал миқдори уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 35 фоизини ташкил этади.
2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш стратегияси қандай амалга оширилади
Унинг асосий вазифалари – давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тартибга солиш, молиявий барқарорлик ва интизомни мустаҳкамлаш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириш ва бошқалар.
Давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти такомиллаштирилмоқда
Республика ва маҳаллий ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари раҳбарлари махсус ваколатли давлат органида аттестациядан ўтадилар.
Тадбиркорлар қадоқланган мева ва сабзавотларни реализация қилишда қандай янги имтиёзларга эга бўладилар
Замонавий қадоқларда мева-сабзавот маҳсулотларини реализацияга чиқарадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари қатор шартлар бажарилганда 1фоизгача пасайтирилиши мумкин.
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ўзи киритган қонун лойиҳасини у иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар чақириб олишга ҳақли.
Оилавий зўравонликдан жабр кўрган шахсларни ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чоралар белгиланди
Жумладан, никоҳ бекор қилинаётганда оилавий зўравонликдан жабрланган шахснинг илтимосига кўра суд ярашиш учун муддат белгиламайди.
Концертларда жонли ижро қандай рағбатлантирилади
Фонограммасиз ёки ундан қисман фойдаланган ҳолда ўтказиладиган концерт ташкилотчиларига реклама ва ижара учун чегирмалар тақдим этилади.
Лимончилик соҳасини қўллаб-қувватлаш учун - 5 млрд сўм
Аҳоли хонадонларида ва ижарага берилган ер майдонларида ихчам иссиқхоналар қуриб берилади ҳамда 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади.
БЮДни тўлдириш тартиби ўзгармоқда
Божхона тўловлари таснифлагичига ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бир нечта туманларда ишсизлик ва камбағаллик тўлиқ бартараф этилади
Шунингдек, аҳоли ва сайёҳларнинг яшаши, дам олиши ва сайр қилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича мастер режа лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Туманларда энергия балансини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади
Уларга туман прокурорлари бошчилик қилади.
МБнинг 14 фоиз асосий ставкаси қайси санадан қўлланилади
Маълумки, 2025 йил 20 мартда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 0,5 фоиз пунктга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасигача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилган.
Икки йил ичида 3 мингга яқин микро ГЭСлар қурилади
Натижада 280 минг нафар аҳоли электр энергияси билан таъминланади.
Камбағал оилалар реестридаги оилаларга энергия сарфи учун компенсация тўланади
Шунингдек, уларга 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўланади.
Томорқа участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар тасдиқланди
Деҳқон (фермер) хўжаликлари ва томорқа участкаларидаги бўш ер майдонлари тўғрисидаги маълумот ягона платформада шакллантирилади.
2026 йилга бориб божхона декларацияларини инсон омилисиз расмийлаштириш икки баробарга ошади
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бошқа тўловларни республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилмоқда
Агентликнинг асосий вазифалари жумласида – ушбу соҳада рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи чораларни ишлаб чиқиш ва тартибга солиш бор.
Йўналишсиз таксиларга тақиқловчи белгиларда тўхташга рухсат берилади
Шунингдек, уларга аэропортлар, вокзаллар ва бошқа объектларнинг пуллик автотураргоҳларига бепул киришга рухсат берилади.
Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилмоқда
Соҳага сунъий интеллект технологиялари жорий этилади, шунингдек божхона органларининг ташкилий тузилмалари оптималлаштирилади.
Йўловчи божхона декларациясининг шакли ва мазмуни ўзгартирилди
Декларация «A» ва «Б» саҳифалардан иборат бўлади.
Интеллектуал мулк соҳасидаги талабномалар экспертизасини ўтказишни аутсорсингга беришга рухсат этилди
Аутсорсерларни танлаш давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик қандай оширилади
Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото-видео материалларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали кўриб чиқиш учун юборишлари мумкин.
Томорқа ерларидан янада самаралироқ фойдаланилади
Маҳалла еттилиги ва банкирлар экиш ишларини ташкил этиш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёжни аниқлаб, уларни молиялаштириш ишларини ташкил этади.
Ёшлар қандай қўллаб-қувватланади
Президентнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва илм-фанни оммалаштиришга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш чоралари тасдиқланди.
Абитуриентлар учун тестлар: улгуржи ва чакана усулда
Фойдаланувчиларда «Менинг шаҳрим. Таълим» сериясидаги анъанавий дисклар билан бир қаторда маълум фанлар бўйича тестларни танлаш асосда сотиб олиш имконияти ҳам пайдо бўлди.
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Олий солиқ мактаби ташкил этилади
У мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш билан шуғулланади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига талабалар қабули бошланади.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар алкоголь ва тамаки ҳақида огоҳлантирувчи ёзувларни жойлаштиришнинг янги тартиби ҳақида нималарни билишлари керак
Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг зарари тўғрисидаги ахборот панелларининг янги намуналари ва уларни жойлаштириш тартиби тасдиқланди.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.
1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.





