Кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш – фақат жисмоний шахслар ўртасида
Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низомга тегишли тузатишлар киритилди.
Умумий овқатланиш ва кўнгилочар муассасалар туну кун ишлаши мумкин
Бунинг учун улар Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2019 йилдаги 624-сон қарорида белгиланган қатор талабларни бажариши лозим.
Нотариат навбатдаги ислоҳотлар бўсағасида
Президент Фармони муҳокамага қўйилди, унда хусусий нотариатга ўтиш, уй-жой олди-сотдисига оид битимлар ва автомобиль бошқаришга ишончномаларни соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш, нотариал ҳаракатларнинг янги шаклларини жорий этиш, Нотариуслар палатасини ташкил этиш ва бошқалар назарда тутилган.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш қанчага тушади
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича хизматлар нархлари тасдиқланди
Андижон вилоятида 5 та янги КСЗ барпо этилади
Андижон вилоятининг 2019-2022 йиллардаги саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тасдиқланди
Мажбурий тиббий суғурта уч босқичда жорий этилади
Тажриба 2021 йилда Сирдарё вилоятида ўтказилади, 2023 йилдан Қорақалпоғистон, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида, 2025 йилдан эса бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади.
15 та машғулотдан ўтиб бухгалтер бўлинг ва ўқиш учун 270 000 сўмлик чегирмани қўлга киритинг!
Юқори маош тўланадиган касб эгаси бўлмоқчимисиз? Масофадан ишлаш ёки эркин иш режимига нима дейсиз?
Коммунал хизмат: қарзлар мушкул вазиятга солиб қўймасин
Коммунал хизматлар бўйича тўловлардан қарз мавжуд бўлганда юзага келадиган нохушликлардан қандай халос бўлиш мумкин? Бу ва бошқа саволларга Мажбурий ижро бюроси бўлимининг катта инспектори Алибек Куанишов жавоб берди.
Гўшт-сут маҳсулотлари етиштиришга – Хитой инвестициялари
Жиззах вилоятида «DELMOR» Хитой компанияси иштирокида гўшт-сут йўналишида агросаноат кластери ташкил этилади
Соддалаштирилган иқтисодий суд ишини юритишда муаммолар мавжуд
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан баъзи вазиятларда қонундаги камчиликлар туфайли дебиторларга даъво талабларини тақдим этиш имкониятининг йўқлиги жуда жиддий муаммо ҳисобланади. У қисқа муддатларда ҳал этилиши керак.
Журналистларда касб этикаси кодекси пайдо бўлди
У Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг IV конференциясида тасдиқланган.
Сиқилган газ, алкоголь ва тамаки учун акциз оширилади
Янги ставкалар Президентнинг 2019 йил 24 июлдаги ПФ-5771-сон Фармони билан тасдиқланган.
Тошкентда бодикамерали ЙПХ ходимлари пайдо бўлди
22 июлдан бошлаб пойтахтимиз кўчаларида янги жиҳоз синовдан ўтказилмоқда.
Фойдали қазилмалар участкалари – ҳар йилги инвестициявий портфелга
Президентнинг 23 июлдаги қарорида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни такомиллаштириш ва 2020-2021 йилларда минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш назарда тутилган.
Ер, кредит ажратилиши, бинолар бузилиши: муаммо ва ечимлар
Президент 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.
Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш тизими ишга туширилади
“Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш регламенти тасдиқланди
Йўлларда – жарима тўловчиларни аниқлаш бўйича рейд
22 июлдан бошлаб пойтахт ЙҲХБ ходимлари Мажбурий ижро бюроси вакиллари билан ҳамкорликда ЙҲҚни бузиб, жаримани белгиланган муддатда тўламаган ҳайдовчиларни аниқлашга қаратилган тадбирлар ўтказишни бошлади.
Мақсадли докторантура қандай тузилган
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Электр энергияси ишлаб чиқарувчи тармоққа қандай уланади
Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электроэнергетика тизимига улаш регламенти тасдиқланди.
Микромолиялаштириш лимитлари оширилади
Президент 23.07.2019 йилдаги “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4400-сон қарорни имзолади.
Мактабгача таълимда ўзгаришлар кутилмоқда
Мамлакатимиз мактабгача таълимида илғор хорижий технологияларни жорий этиш бўйича комплекс лойиҳа амалга оширилмоқда
Маъмурий жариманинг 70%ини тўланг - қолгани «кечирилади»
Қонунчилик палатасининг 22 июлда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Миллий университети ректорида илмий консультант бўлади
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази ташкил этилди.
Кириш имтиҳонларига рухсатнома Давлат хизматлари марказларида берилади
Энди рухсатномани олиш учун яқин орадаги ДХМга 24/7 режимида мурожаат қилиш мумкин.
Тошкент вилоятида Астрахань давлат техника университетининг филиали очилади
Ўзининг биринчи талабаларини у 2020/2021 ўқув йилида қабул қилади.
Адвокатни суд орқали лицензиядан маҳрум қилиш механизми
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга тузатишлар ишлаб чиқилди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга доир ахборот – фойдаланиш учун очиқ
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборот вазирликлар ва идораларнинг ҳамда ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
Олий маълумот тўғрисидаги дипломларнинг янги намуналари тасдиқланди
Улар 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.
1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун захираларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва аҳоли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган молиявий ва моддий захираларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг янги қоидаларини белгилади.
Давлат шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Янги қарор қабул қилиниши билан 2026 йилдан бошлаб аҳоли ва ҳокимият вакиллари долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда фаолроқ иштирок этади. Рақамли платформалар ва молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш аҳолининг иштирокини янада шаффоф ва самарали қилади.
Дарахт ва буталардан фойдаланиш ҳамда кўчириб ўтказиш тартиби янгиланди
Вазирлар Маҳкамаси давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланишнинг янги қоидаларини тасдиқлади. Ҳужжатда уларни кўчириб ўтказиш, санитар кесиш, рухсатномалар бериш тартиби, шунингдек, қурилиш ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда қўшимча талаблар белгиланган.
Давлат аудитида сунъий интеллект ва хавф таҳлилини қўллаш кенгайтирилади
Президентнинг янги Фармонида бюджет тизимида хавфларини эрта аниқлаш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, назорат тартиб-таомилларини рақамлаштириш ва давлат органларининг бюджет интизоми рейтинги тизимини яратиш кўзда тутилган.
Мақсадли ипотека депозитларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади
Фуқаролар томонидан давлат субсидиясидан фойдаланган ҳолда бирламчи бозордан уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални шакллантириш учун мақсадли ипотека депозитларини очишни назарда тутувчи тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тартиби тасдиқланди.
Фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишнинг янги қоидалари ишлаб чиқилди
Ҳокимият органлари, ташкилотлар ва фуқароларга қўйиладиган ягона талаблар белгиланди, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш, хабар бериш тизимларининг иш тартиби ҳамда табиий, техноген, радиациявий, кимёвий ва бошқа таҳдидлардан ҳимоя қилиш чоралари белгиланди.
Атом энергетикаси соҳасида минтақавий билим ва кўникмалар маркази ташкил этилади
Марказ атом энергетикаси соҳасида таълим дастурлари, илмий ишланмалар ва халқаро лойиҳалар учун платформага айланади. Марказий Осиё давлатларидан келган мутахассислар замонавий симуляторларда таълим олишлари ва амалий машғулотлар ўтказишлари мумкин бўлади.
Замонавий юк машиналари ва ярим тиркамалар импортига божхона божлари нолга тенглаштирилди
"Автомобиль транспортида юк ташувларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.
Янги сонларда ўқинг
2026, 21 июль№ 29
- Давлат хизматлари: янги рақамли хизматлар
- Дастлабки кўрик: ҳуқуқми ёки имконсиз танловми
- Мол-мулк солиғи, муддатидан олдин бериладиган пенсия, бевалар учун имтиёзлар тўғрисида...
- ЯММТ маълумотларини солиқ базаси билан солиштириш функцияси ишга туширилди
- Бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш тартиби



