"Ҳалол" маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда
Сертификатлашда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) томонидан қабул қилинган ва халқаро миқёсда расман тан олинган стандартларга устуворлик берилади.
Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади
У Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги махсус электрон платформада тўпланган маълумотлар ҳамда меҳнат бозоридаги талаб таҳлили асосида аниқланади.
Чорвачилик ва паррандачиликка имтиёзлар берилди
Ҳудудларда 1 млн аҳолини иш билан таъминлаш бўйича «Парранда боқиш даромад топиш» лойиҳаси амалга оширилади.
Давлат органларининг барча расмий сайтлари – Ягона платформада
Идоралар томонидан Ягона платформада эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати ишлаб чиқилади.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар дорихоналарда қандай сақланади ва сотилади
Гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган дорилар сейфларда сақланиши лозим. Иш кунининг охирида сейфлар ёпилиши ва масъул шахс томонидан муҳрланиши керак.
Санэпидқўм фаолияти тартиби белгиланди
Қўмита мажбурий тиббий чораларни даволаш ёки карантинда сақлаш кўринишида қўллаш ҳуқуқига эга.
Аёлларни пиллачиликка ўқитиб, мавсумий иш билан таъминлайдилар
Ўқув курсларини Хитой, Вьетнам, Ҳиндистон ва Япониядан келган пиллачилик мутахассислари олиб борадилар.
Алкоголь маҳсулотини ишлаб чиқаришда импорт қилинган спиртдан фойдаланиш тақиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларнин ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишии ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўгрисида низом тасдиқланди.
Тергов судьяси ваколатига оид ишлар қандай кўрилади
Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Давлат фармацевтика маҳсулотлари экспортини рағбатлантиради
2025 йил 1 апрелдан чекланган савдо устамалари фақат рецепт бўйича бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан қўлланилади.
Ўз аҳамиятини йўқотган айрим нормалар бекор қилинди
Маҳаллий ҳокимият органларининг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб судларга мурожаат этиш ваколатлари бекор қилинмоқда
Давлат чегарасини кесиб ўтиш учун транспорт воситалари электрон навбатга туриши мумкин бўлади
Ушбу тизимдан юк автотранспорт воситалари Ўзбекистондан чиқишида фойдаланишм мумкин бўлади.
Тебинбулоқ кон-металлургия комбинати НДТУ билан ҳамкор бўлади
Президент қарори билан Нукус давлат техника университети (НДТУ) ташкил этилмоқда.
Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади
Янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилмоқда.
Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилмоқда
Бу Республика олий таълим кенгаши ва Туркия олий таълим кенгаши муассислигидаги нодавлат олий таълим ташкилоти бўлади.
Айрим хорижий мутахассисларни жалб қилганлик учун тўлов ундирилмайди
Гап нуфузли халқаро брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислар ҳақида кетмоқда
Бухоро ва Наманганда техника университетлари ташкил этилмоқда
Уларга саноат ҳамкорлари сифатида йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлар бириктирилади.
1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Суғурталовчилар қандай мезонларга кўра баҳоланади
Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Солиқлар, ҳуқуқ ва молия бўйича ўқитувчиларни қидиряпмиз!
Ўзбекистон молия мутахассислари ассоциацияси (ACFP) сизни молиявий-иқтисодий фанлар ва ҳуқуқ бўйича ўқитувчи сифатида аккредитациядан ўтишга таклиф қилади.
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича биотехник тадбирлар қандай ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан биотехник тадбирларни ўтказиш ҳудудлари ва уларга қўйиладиган талаблар белгиланди.
Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар янгиланди
Ҳужжат билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контрактнинг янгиланган шакли тасдиқланди.
Электротехника саноатини янги тараққиёт босқичига олиб чиқадилар
Юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган тармоқ корхоналарига солиқ имтиёзлари тақдим этилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий экспертизасини ўтказиш тартиби белгиланди
Қонун лойиҳаларининг илмий экспертизаси бепул, қонуности лойиҳаларнинг экспертизаси келишув асосида амалга оширилади.
Янги олий ўқув юртида ахборот ва кибер хавфсизлик бўйича кадрлар тайёрланади
"Cyber university" давлат университетига қабул қилиш параметрлари Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк бошқаруви 2025 йил 23 январда асосий ставкани йиллик 13,5% даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Миграцион профилактика бўлинмалари ташкил этилмоқда
Президент Қарори билан меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш бўйича чоралар белгиланди.
Тўқимачилик соҳасини ривожлантириш қандай қўллаб-қувватланади
"Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан корхоналарнинг "GOTS", "ОЕКО-ТЕХ", "BCI", "BSCI", "Organic Cotton", "SEDEX" халқаро сертификатларини олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб беради.
Беш йиллик экологик мониторинг дастури тасдиқланди
У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.
Маданият, санъат ва адабиётни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш қандай таъминланади
Сел сувларини тўплаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Бешта сел сув омборининг қурилиши қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминотини яхшилаш, минглаб гектар янги ерларни фойдаланишга киритиш имконини беради.
Қурилиш хизматлари рақамли форматга ўтказилади
Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш рухсат берувчи ҳужжатларни олиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш, қурилиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
Кўчмас мулк қачон техник инвентаризациядан ўтказилади
Кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказишни тайинлаш асослари ва кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Шаҳар автобус йўналишларида йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини модернизация қилиш давом этмоқда. Янги чора-тадбирлар замонавий автобус ва электробусларни олиб киришда имтиёзлар бериш, автобуслар, метро ва шаҳар атрофи электропоездларини бирлаштирувчи ягона транспорт тўлов платформасини жорий этишни назарда тутади.
Илмий кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Устувор йўналишлар бўйича докторантлар учун стипендиялар миқдори оширилади, илмий даража олишда лойиҳавий ёндашув жорий этилади, диссертация ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилади.
Ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимояси кучайтирилади
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори оширилади.





