Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил 1 июндан умумий овқатланиш ва меҳмонхоналарда спиртли ичимликларни маркировкалаш қандай амалга оширилади (ПФ-100-сон): мутахассисларнинг шарҳлари Норезидентдан интеллектуал мулк объектини сотиб олиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Нима учун пиво ПФ-246 бўйича «алкоголли маҳсулотлар»га киради, лекин ПФ-100 бўйича бу рўйхатга кирмайди?

Қонунчиликдаги янгиликлар

Қалбакилаштирилган ва муддати ўтган товарлар мусодара қилинади

Қалбакилаштирилган ва муддати ўтган товарлар мусодара қилинади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига тузатишлар киритилди (22.10.2018 йилдаги ЎРҚ–503-сон Қонун)

Автомобилларни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштиришга рухсат берилди

Автомобилларни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштиришга рухсат берилди

Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2001 йилдаги «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсларга беришни тартибга солиш тўғрисида»ги 354-сон қароридан 2001 йилдан буён амал қилиб келаётган тақиқ чиқариб ташланди (ВМнинг 24.10.2018 йилдаги 863-сон қарори)

Дори воситаларининг хорижда рўйхатдан ўтказилганлиги қандай тан олинади

Дори воситаларининг хорижда рўйхатдан ўтказилганлиги қандай тан олинади

Зарур ҳужжатлар рўйхати, йиғим суммаси, аризани кўриб чиқиш муддатлари, Ўзбекистондан ташқарида амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиб-таомили тасдиқланди

Аллергияни диагностика қилиш ва даволаш янги даражага кўтарилади

Аллергияни диагностика қилиш ва даволаш янги даражага кўтарилади

Тошкентда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Халқаро молекуляр аллергология маркази ташкил этилмоқда (ВМнинг 25.10.2018 йилдаги 865-сон қарори)

Давлат ветеринария қўмитаси мутахассислари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка қилиниши мумкин

Давлат ветеринария қўмитаси мутахассислари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка қилиниши мумкин

Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди

Тадбиркорлик субъектларига банк ҳисобварақларини масофадан туриб очишга рухсат берилди

Тадбиркорлик субъектларига банк ҳисобварақларини масофадан туриб очишга рухсат берилди

Марказий банк Бошқарувининг қарори (25.10.2018 йилда 1948-16-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: бизнес учун янгиликлар

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: бизнес учун янгиликлар

Энергиянинг прогноз ҳажмига ҳар йилги буюртманомалар ва намунавий шартномалар бекор қилинди, юкламалар соатлари ва қувват коэффициенти пасайтирилганлиги учун қўшимча маблағларни ундириш тартиби ўзгартирилди. Ушбу шарҳда Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларидаги тадбиркорлар учун янгиликлар ҳақида сўз юритамиз

Исталган электр ҳисоблагични сотиб олиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш – ЭТК ҳисобидан

Исталган электр ҳисоблагични сотиб олиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш – ЭТК ҳисобидан

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўз абонентларининг барча ҳисоблагичларини сақлаш харажатларини ўз зиммасига олади. Кўп квартирали турар жойлар ҳамда ётоқхоналарда яшовчи истеъмолчилар электр плиталар ўрнатиш техник шартларда назарда тутилган ҳолдагина электр энергияси ҳақини 50%лик чегирма билан тўлай оладилар

Хусусий инвесторлар кимё саноатини ривожлантиришга ёрдам берадилар

Хусусий инвесторлар кимё саноатини ривожлантиришга ёрдам берадилар

Кимё саноатининг тўртта йирик корхонаси устав капиталидаги давлат улуши ва “Ўзкимёсаноат” АЖ улуши хусусий инвесторларга сотилади (хусусийлаштирилади)

ННТ томонидан ноқонуний фаолият ва қонунбузарликлар ҳақида адлия органларига хабар берилади

ННТ томонидан ноқонуний фаолият ва қонунбузарликлар ҳақида адлия органларига хабар берилади

Қонун ҳужжатларини бузаётган ННТни аниқлаш учун адлия органларининг бошқа давлат бошқаруви органлари, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби белгиланди (ВМнинг 23.10.2018 йилдаги 854-сон қарори)

Ватандошларга – соддалаштирилган виза ва фуқаролик, ишга жойлаштириш ва бошқа ёрдам

Ватандошларга – соддалаштирилган виза ва фуқаролик, ишга жойлаштириш ва бошқа ёрдам

Президентнинг 25.10.2018 йилдаги “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Кичик саноат корхоналари ва микрофирмаларнинг арзон кредитлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади

Кичик саноат корхоналари ва микрофирмаларнинг арзон кредитлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади

Яқин 12 йилда мамлакатимизни саноатлашув ва инновациялар фаол жорий этилиши кутмоқда. 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларда ана шулар назарда тутилган

Ахборотга қандай ёшга оид чекловлар қўйилади

Ахборотга қандай ёшга оид чекловлар қўйилади

Ёшга оид таснифлаш мезонлари тасдиқланди ва уни амалга ошириш, ахборот маҳсулотини ёшга оид тоифа белгиси билан маркалаш, шунингдек болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилувчи дастурий-аппарат ва техника воситаларини қўллаш механизми белгиланди

Ички ишлар органларининг 26 нафар ходими мукофотланди

Ички ишлар органларининг 26 нафар ходими мукофотланди

25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни арафасида ҳуқуқ-тартибот хизматчилари медаллар ва орденлар билан мукофотланди

Қачон газ учун тўлиқ тўлашга тўғри келади

Қачон газ учун тўлиқ тўлашга тўғри келади

Вазирлар Маҳкамаси Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди. Энг асосийлари – ушбу шарҳда

2019 йил 1 апрелдан мобил қурилмалар IMEI бўйича рўйхатга олина бошлайди

2019 йил 1 апрелдан мобил қурилмалар IMEI бўйича рўйхатга олина бошлайди

Мақсад – мобил қурилмалардаги ўзига хос идентификация кодлари тўғрилигини текшириш орқали уларнинг мулкдорлари ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, аппаратлардан уларнинг эгаларини огоҳлантирмасдан ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик ва сифатсиз қурилмалар сотилишининг олдини олиш (ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 847-сон қарори)

Янги қурилган уйда кўчмас мулк 1 сўмга сотиб олинганда пойтахт пропискаси берилади

Янги қурилган уйда кўчмас мулк 1 сўмга сотиб олинганда пойтахт пропискаси берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 йилдаги 845-сон қарори билан тегишли ўзгартиришлар киритилди

Талабалар ва ёшларга ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдам берадилар

Талабалар ва ёшларга ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдам берадилар

Фарғонада Ёшлар инновация марказини ташкил этишга киришилди. У Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатади (ВМнинг 17.10.2018 йилдаги 832-сон қарори)

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими 2021 йил охирига буткул ташкил этилади

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими 2021 йил охирига буткул ташкил этилади

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭЭҲО ва НҚАТ) 2021 йилнинг 1 декабрига келиб бутун республикани қамраб олади. Президентнинг 23.10.2018 йилдаги «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан мазкур тизимни ташкил қилиш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар белгиланди

ЯТТ қурилиш материалларини сотишлари, пластик дераза ва эшиклар тайёрлашлари мумкин эмас

ЯТТ қурилиш материалларини сотишлари, пластик дераза ва эшиклар тайёрлашлари мумкин эмас

2019 йил 1 январдан янги Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кучга киради (ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 850-сон қарори)