Ташувчиларимиз Туркия портларида юкларни ортишлари мумкин
Туркия Ҳукумати Ўзбекистон автоташувчиларига қайтишда Туркия портларида юкларни ортиш ҳуқуқини берди.
Асиллик даражасини белгилаш палатаси раҳбарияти қандай тайинланади
Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ташкилий тузилмаси, марказий аппарати ва ҳудудий филиаллари тузилмаси ҳамда у тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
“Хавфсиз шаҳар”: пойтахтда жорий этишни 2020 йил охирига келиб якунлайдилар
Келаси йилнинг иккинчи ярмида видеокузатув камералари, экодатчиклар ва “ақлли” светофорлар ўрнатилади. Тизим 2020 йилнинг IV чорагида фойдаланишга топширилади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида олий таълим олиш янада осонлашади
Президент 19.08.2019 йилда Тошкент давлат аграр университети фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ-4421-сон қарорни имзолади.
Нодавлат Қўқон университети ташкил этилди
Унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2019 йилдаги 683-сон қарорида белгиланган.
2020 йилда миллий ҳисобларнинг янги тизимини жорий этишни бошлайдилар
У макроиқтисодий кўрсаткичлар қамровининг тўлиқлигини ва ЯИМни якуний истеъмол усулида ҳисоблаш методологиясини такомиллаштиришни таъминлайди.
Маълумотларни қандай янада очиқ ва фойдаланиш учун қулай қилиш мумкин
Очиқ маълумотлар соҳасидаги муаммоларни аниқлаш, маълумотларнинг долзарблигини ва ҳаққонийлик даражасини, уларга бўлган талабни ошириш, улардан фойдаланиш имконини берадиган порталнинг функционалини яхшилаш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.
Фармацевтика: лицензия олиш учун – тизимга уланинг
Ҳукумат фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва препаратларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибларини қайта кўриб чиқди.
Давлат бюджети шаффофлашади
Фуқаролар эса маҳаллий бюджетларнинг харажатлар қисми учун йўналишларни ўзлари белгилашлари мумкин
Айирбошлаш шохобчасида нақд валютани харид қилиш мумкин
Марказий банк хабарига кўра, 20 августдан бошлаб тижорат банклари айирбошлаш шохобчалари орқали хорижий валютани нақд шаклда сотишни бошлади.
Сирдарёнинг бўш ерлари қишлоқ хўжалиги лойиҳалари учун берилади
Сирдарё вилоятидаги қишлоқ хўжалиги ерларидан янада самарали фойдаланишга доир чора-тадбирлар қабул қилинди.
Меҳнат шартномаларини расмийлаштириш автоматлаштирилади
1 октябрдан “Ягона меҳнат миллий тизими” идоралараро аппарат-дастурий комплексини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Қандай касалликларни бюджет маблағлари ҳисобидан даволайдилар
Тегишли рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Квартирани қайта режалаштиришни расмийлаштирамиз
Жисмоний шахс, квартира мулкдори уни қайта режалаштирди. Ўзгаришларни кадастр хизматида рўйхатга олиш зарурми? Ушбу мураккаб масалани кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.
Жиноятчилар Туркияда яширина олишмайди
2019 йил 20 августда Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги экстрадиция тўғрисидаги 2018 йил 30 апрелдаги Битим кучга кирди
Туристларни кузатиб бориш хизматини қандай ёллаш мумкин
Ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тасдиқланди.
Божхона пломбасини қўйиш жараёни соддалаштирилди
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш қоидаларига тегишли тузатишлар киритилди.
Сенатнинг XXI ялпи мажлиси 23 август куни бўлиб ўтади
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси 2019 йил 19 август куни бўлиб ўтди.
МикроГЭСларни қуриш режаларига тузатиш киритилди
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 августдаги 665-сон қарорида айтилган.
Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома қандай олинади
Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
Мувофиқликни баҳолашда – янги тартиблар
2020 йил 1 январдан бошлаб мувофиқликни баҳолаш тизимида янги қоидалар амал қилишни бошлайди, синов лабораториялари комплекси қайта ташкил этилади
Қоракўл тери ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга – субсидиялар
Президентнинг 16.08.2019 йилдаги ПҚ-4420-сон “Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Фойдаланилмаётган мулк учун жиддий киришадилар
Фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан янги чоралар Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 йилдаги 666-сон қарори билан тасдиқланди. Ҳужжат 3 ой ўтгач кучга киради.
Банк-молия академиясига 200 киши қабул қилинади
Банк-молия академияси магистратурасига 2019/2020 ўқув йилига қабул квоталари тасдиқланди.
“Ғиждувон” ЭИЗ кенгайтирилади, “Наманган” ЭИЗ инфратузилма билан таъминланади
Бунга йўналтирилган чора-тадбирлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 670, 671-сон қарорларида акс эттирилган.
Депутатлар аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 2 та қонун лойиҳасини қабул қилдилар
2019 йил 14 август куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий йўналишдаги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Сув тежовчи технологияларга кетган харажатлар қопланади
Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Uzcard ҳамкорларининг сони ортди
Uzcard Ягона Умумреспублика Процессинг Марказига Tenge Bank қўшилди.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.
1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун захираларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва аҳоли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган молиявий ва моддий захираларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг янги қоидаларини белгилади.
Давлат шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Янги қарор қабул қилиниши билан 2026 йилдан бошлаб аҳоли ва ҳокимият вакиллари долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда фаолроқ иштирок этади. Рақамли платформалар ва молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш аҳолининг иштирокини янада шаффоф ва самарали қилади.
Дарахт ва буталардан фойдаланиш ҳамда кўчириб ўтказиш тартиби янгиланди
Вазирлар Маҳкамаси давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланишнинг янги қоидаларини тасдиқлади. Ҳужжатда уларни кўчириб ўтказиш, санитар кесиш, рухсатномалар бериш тартиби, шунингдек, қурилиш ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда қўшимча талаблар белгиланган.
Давлат аудитида сунъий интеллект ва хавф таҳлилини қўллаш кенгайтирилади
Президентнинг янги Фармонида бюджет тизимида хавфларини эрта аниқлаш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, назорат тартиб-таомилларини рақамлаштириш ва давлат органларининг бюджет интизоми рейтинги тизимини яратиш кўзда тутилган.
Фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишнинг янги қоидалари ишлаб чиқилди
Ҳокимият органлари, ташкилотлар ва фуқароларга қўйиладиган ягона талаблар белгиланди, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш, хабар бериш тизимларининг иш тартиби ҳамда табиий, техноген, радиациявий, кимёвий ва бошқа таҳдидлардан ҳимоя қилиш чоралари белгиланди.
Мақсадли ипотека депозитларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади
Фуқаролар томонидан давлат субсидиясидан фойдаланган ҳолда бирламчи бозордан уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални шакллантириш учун мақсадли ипотека депозитларини очишни назарда тутувчи тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тартиби тасдиқланди.
Замонавий юк машиналари ва ярим тиркамалар импортига божхона божлари нолга тенглаштирилди
"Автомобиль транспортида юк ташувларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.
Атом энергетикаси соҳасида минтақавий билим ва кўникмалар маркази ташкил этилади
Марказ атом энергетикаси соҳасида таълим дастурлари, илмий ишланмалар ва халқаро лойиҳалар учун платформага айланади. Марказий Осиё давлатларидан келган мутахассислар замонавий симуляторларда таълим олишлари ва амалий машғулотлар ўтказишлари мумкин бўлади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 28 июль№ 30
- Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилади
- Фойда солиғини қандай қилиб икки баравар пасайтириш мумкин
- 2026 йилнинг июль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали ёшлар бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида



