Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги МДҲ шартномаси бўйича Ўзбекистоннинг ваколатли органи ўзгарди
Адлия вазирлиги ўрнини Мажбурий ижро бюроси эгаллади
Парламент фракциялари Давлат бюджетининг ижросини кўриб чиқдилар
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фракцияларнинг йиғилишлари бўлиб ўтди, уларда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йилдаги ҳамда 2019 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси муҳокама қилинди
Ўзбекистонда йўл қурилишини ривожлантириш стратегиясини «Roland Berger GmbH» ишлаб чиқади
Бу давлатга 2,6 млн еврога тушади. Немис консалтинг компанияси техник топшириқлар тақдим этилган кундан бошлаб, 120 кундан кўп бўлмаган муддатда ишлаб чиқиши керак
Тошкентда немис технологиялари бўйича пластик карталар ишлаб чиқариш ишга туширилади
Йилига 75 млн дона ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий завод қуриш билан ЯУПМ қўшма корхонаси ва «Veridos GmbH» немис компанияси шуғулланади
Автобусда ташиш хавфсизлиги оширилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 майдаги 424-сон қарорида назарда тутилган
Парламентда қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш тартиб-таомили ўзгарди
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (22.05.2019 йилдаги ЎРҚ-540-сон Қонун)
Уйлар барча зарур телеком-инфратузилма билан қурилади
Президент 22.05.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади
Давлат тижорат секторидаги иштирокини камайтиришда давом этади
Бу Президентнинг 2019 йил 21 майдаги ПҚ-4325-сон қарорида назарда тутилган
Нотариал ҳаракатлар учун қанча ҳақ тўланади
2019 йил 1 июндан нотариуслар фаолиятида СМС-хабар бериш электрон тизими жорий этилади
Қандай ҳужжатлар ЛБМА қошидаги Марказда экспертизадан ўтказилади
«Электрон ҳукумат» тизими доирасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилашга бағишланган навбатдаги ҳужжат қабул қилинди
Мактабгача таълим муассасаларида педагоглар кўпаяди
Уларни тайёрлаш учун республикамиздаги 97 та касб-ҳунар коллежи қайта ташкил этилиши Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2019 йилдаги 418-сон қарорида назарда тутилган
Хорижга чиқиш паспорти учун анкета: бир варақда
16 ёшдан катталар ва 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун янги анкета шакллари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди
Бухгалтерлар орасида сўров ўтказилмоқда
Саволларга жавоб бериб, чегирмани қўлга киритинг ва таълим марказларининг ўқитиш даражасини оширинг!
Иш берувчи бухгалтернинг малакасини қандай баҳолайди
Ҳозирги шароитда бухгалтерия ҳисоби бўйича яхши мутахассисни топиш мушкул. Раҳбарлар ва кадрлар хизмати ходимларида кўпинча уларнинг малакаси хусусида шубҳа туғилади. bir.uz портали ёрдам сифатида экспресс-тестни таклиф этмоқда
Инвестиция, бошқарув компаниялари ва венчур фондлари қандай ишлайди
Инвестиция ва бошқарув компаниялари фаолияти тўғрисида низом тасдиқланди
Муқобил энергетикани ривожлантириш солиқ имтиёзлари билан рағбатлантирилади
21.05.2019 йилдаги «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги ЎРҚ–539-сон Қонун эълон қилинди
Меҳмонхона хизматлари: брон қилишдан расмийлаштиришгача
Республикамиз ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш қоидалари: брон қилиш, ташриф буюрувчиларни расмийлаштириш, никоҳ муносабатларидан қатъи назар жой бериш, бепул хизматлар доираси ва бошқаларни белгиловчи намунавий низом қабул қилинди
Фойда солиғини ким пасайтирилган ставкада тўлашга ҳақли
2018 йилдан иккита солиқ – фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бирлаштирилди (29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 2, 32-бандлари)
ЭКИҲ ўтмишда қолади
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ, базавий ҳисоблаш миқдори ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори унинг ўрнини босади
Заргарларга лицензияларни Асиллик даражасини белгилаш палатаси беради
Заргарлик ва қимматбаҳо металлардан ясалган бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялаш функциялари МБ ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигидан Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига ўтказилди
«Менталист» таълим маркази умумбелгиланган солиқлар бўйича олти кунлик мини-курсни таклиф этади!
Мини-курсни Nortern Light Business Group молиявий директори, солиқ текширувлари ва маслаҳатлари соҳасида 25 йиллик тажрибага эга Нигора Мадраимова олиб боради.
$50 000 гача заргарлик буюмлари – хорижий кўргазмага контракт ва БЮДсиз
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги «Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3451-сон қарорига тегишли қўшимчалар киритилди
Яйловлардан фойдаланиш қонун билан тартибга солинди
20.05.2019 йилдаги «Яйловлар тўғрисида»ги ЎРҚ–538-сон Қонун эълон қилинди
Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари рўйхати эълон қилинди
2019 йил 1 апрель ҳолатидаги рўйхат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида жойлаштирилган
«Электрон ҳукумат»ни ривожлантириш учун биргаликда ҳаракат қиладилар
Рақамли иқтисодиёт ва «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди
Импорт қилинган товарлар ҳаракати қандай мониторинг қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2019 йилдаги 410-сон қарори билан олиб кирилган товар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида механизм тасдиқланди
Ҳисоб палатасининг ҳуқуқий мақомига аниқлик киритилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, унда бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди
Заргарлик тармоғида – янги қоида ва имтиёзлар
Улар Президентнинг 2019 йил 18 майдаги Фармони билан белгиланган
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Талабаларни давлат олий таълим ташкилотларига кўчиришнинг янги тартиби жорий этилди
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларни давлат ОТТларига кўчиришнинг янги қоидалари тасдиқланди. Аризалар ЯИДХП, махсус платформа ва давлат хизматлари марказлари орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Иш ташлаш масалалари тартибга солинди
Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши, хусусан, иш ташлаш ҳуқуқи жорий этилиши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига янги нормалар киритилди.
Ихтироларга патент бериш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби соддалаштирилди
Интеллектуал мулк соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тартиби янгиланди. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва бошқа интеллектуал мулк объектларига патентлар бериш ва уларни ўз кучида сақлаб туриш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.
Суд-экспертлик фаолиятини ташкил этишнинг янги қоидалари белгиланди
"Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида"ги янги Қонуннинг кучга кириши экспертизалар ўтказишга, мутахассислар мақомига ва суд-экспертиза ташкилотлари ишига нисбатан ягона талабларни белгилайди.
Интенсив мевали боғлар яратилади
Эскирган боғлар янгиланади ва 2026-2028 йилларда 172 минг гектар саноатлашган боғлар барпо этилади.
Олий солиқ мактаби ташкил этилади
У мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш билан шуғулланади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига талабалар қабули бошланади.





