Қурувчилар қурилаётган объект манзили бўйича рўйхатга олинади
Ишчиларни рўйхатга олиш учун объект раҳбарининг розилик хати керак бўлади.
Маҳаллий ҳокимият органларига янги ваколатлар берилди
Чора минтақаларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган.
Туманларда оммавий ва профессионал спортни ривожлантириш спорт мактаблари томонидан амалга оширилади
Кейинги ўқув йилидан бошлаб оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади
Темир йўл транспорти соҳасида қандай хизматлар бепул кўрсатилади
Ногиронлиги бўлган шахслар учун ва юк ташиш учун аравачалар ажратиш, кутиш залида Wi-fi, тиббий ёрдам пунктларида тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Талабалар учун якуний давлат имтиҳонини иш берувчи корхона ва ташкилотлар ҳам ўтказиши мумкин
Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Крипто соҳасида лицензия олиш учун давлат божи қанча туради?
Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.
Сурхондарё вилоятида учта сайёҳлик маркази қурилади
Улар Бойсун туманидаги Омонхона, Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоқлари ҳудудида ва Жарқўрғон туманидаги Оқтепа сув омбори соҳил ҳудудида жойлашади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолияти учун қўшимча шарт-шароитларни шакллантириш имконини берган ўзини ўзи банд қилиш институти фаолият кўрсатмоқда.
Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди
Бош режа шаҳар инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга қаратилган. 2040 йилгача Нукус шаҳри Нукус тумани ҳудудига 876 гектарга кенгайиши ҳисобга олинган.
Давлат органларининг ички аудит хизмати учун KPI белгиланмоқда
Уларнинг самарадорлиги ҳар чоракда баҳоланади.
Маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестридан нималар акс эттирилади.
Унга маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари, маъмурий марказлари, доимий яшовчи аҳоли сони ва бошқа маълумотлар киритилади.
Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод этилди
2025 йил 1 мартдан бошлаб янги трактор ва комбайнларга GPS қурилмалари ўрнатилмасдан уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистоннинг РФдаги элчихонаси фаолияти самарадорлиги қандай оширилади
Элчихона штат жадвалига биринчи котиб - Ўзбекистон ИИВ вакили лавозими киритилди.
Қарши давлат техника университети очилмоқда
Унинг вазифалари – муҳандислик, геология, ишлаб чиқариш, қурилиш, транспорт, энергетика, АТ, дастурлаш ва бошқа соҳаларда муҳандислик кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.
Асосий ставка – аввалги даражада
Марказий банк қарори инфляция даражасининг прогнозга нисбатан секин пасайиши ва юқори инфляцион кутилмаларнинг шаклланиши шароитида қабул қилинди.
Букмекерлик фаолияти учун лицензия талаблари белгиланмоқда
Шунингдек, Ўйинчилар ягона реестри ташкил этилади.
Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
Шунингдек, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш мезонлари ўзгартирилди.
Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда
Унда туристик соҳадаги барча хизматлар бирлаштирилади
Театр ва цирк артистларига малака тоифаси берилади
У йилда бир марта белгиланади ва Бадиий кенгаш хулосаси асосида муассаса директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди
Унинг ҳузурида шунингдек санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари бўйича Ахборот маркази ташкил этилди.
Шаҳрисабз туманида халқаро курорт қурилади
Минтақалараро ҳамкорлик III Форуми доирасида Россия томони билан Қашқадарё вилоятида «Гелон» барча мавсумли курорт мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги келишувга эришилди.
Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби белгиланмоқда
Жиноят-процессуал кодекси тегишли боб билан тўлдирилмоқда
Махсус иқтисодий зоналарни бошқариш тизими соддалаштирилади
"Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонунга МИЗ маъмурий кенгашларини тугатиш ва уларнинг вазифаларини дирекциялар зиммасига юклашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Йўл ҳаракати қоидаларига янги белгилар киритилмоқда
Йўл ҳаракати қоидаларидаги атамалар «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда.
Мамлакатда жамоавий спорт турлари ривожлантирилади
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб «Мактаб лигаси», «Талабалар лигаси», «Олий таълим кубоги» ва «Ректор кубоги» сингари спорт мусобақалари ўтказилади.
Уй қамоғида электрон браслетдан қандай фойдаланилади
Шунингдек, мазкур чора қўлланилмайдиган шахслар доираси белгиланмоқдаю
Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни харид қилиш тартиби такомиллаштирилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Харид маркази ва Тиббий техникага хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилмоқда.
Ахборот хизматлари раҳбарлари аттестациядан проактив шаклда ўтказилади
Мазкур хизматлар раҳбарлари ҳақидаги керакли маълумотлар электрон база орқали олинади.
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш такомиллаштирилади
Тўловга қобилиятсизлик соҳасида замонавий, шаффоф ва рақамлаштирилган бошқарув тизими жорий этилади.
Хусусий тиббиёт учун янги имкониятлар
Президентнинг ПФ-74-сон Фармонида нодавлат клиникаларнинг давлат тиббий суғуртаси тизимидаги иштирокини кенгайтириш, янги солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, ҳудудларда тиббий инфратузилмани ривожлантириш учун инвестиция механизмларини ишга тушириш назарда тутилган.
Йирик аҳоли пунктларида ФВВнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари ташкил этилади
Мақсад – республика туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, шунингдек, муҳим объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Гидроэнергетика: янги қувватлар, миллий лойиҳалар ва кенг кўламли инвестициялар
Гидроэнергетика тармоғини ривожлантириш қувватларни ошириш ва инвестицияларни жалб қилишга асосланади. Янги иншоотлар қуриш, миллий лойиҳалар моделини жорий этиш кўзда тутилган.
Коррупцияга қарши курашишда ҳокимларнинг масъулияти оширилади
ЎРҚ-1142-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига коррупциянинг олдини олиш, одил судловга эришишни кенгайтириш ва суд жараёнларини оптималлаштириш учун янги механизмларни яратишга қаратилган тузатишлар киритилди.
Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилганлик учун давлат божи миқдорлари камайтирилади
Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилганлик учун, Адлия вазирлигининг Aпелляция кенгаши томонидан апелляциялар ва аризаларни кўриб чиққанлик учун давлат божи миқдорлари юридик шахслар учун кескин камайтирилади.
Туризм соҳасида лойиҳа бошқаруви жорий этилмоқда
Президентнинг ПҚ-161-сон қарори ҳудудларда туризм инфратузилмасини комплекс ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган.
Электр таъминоти қоидалари янгиланди: шартномалар электрон шаклга ўтказилади
Энергия таъминоти соҳасини рақамлаштириш ва электр энергияси истеъмоли устидан назоратни кучайтириш давом этмоқда. Шартномаларнинг электрон шакли жорий этилиб, ҳисобга олинмаган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби аниқлаштирилди.
Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидия ва ссудалар бериш тартиби янгиланди
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар бериш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.



