Бир қатор тиббиёт олий таълим муассасалари қайта ташкил этилади
Хусусан, янги ташкил этилаётган Тошкент давлат тиббиёт университетининг вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.
Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
Такрорий савдолар ўтмаган деб эълон қилинганда гаров нарсасини ўзида қолдириш тартиби ўзгартирилди.
Фуқароларни хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юбориш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юбориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
У 2030 йилгача жорий қилинади.
Давлат улушига эга бир қатор йирик корхоналар халқаро бозорларда реализация қилинади
Айрим корхоналарнинг акциялари халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида жойлаштирилади.
Коррупцияга қарши курашишда парламентнинг роли оширилмоқда
Бошқалар қатори Олий Мажлис палаталари ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ олувчи учта вазирлик ва идорадаги коррупция омилларини аниқлайди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари орасидан бир қатор вазирлик ва идораларнинг коррупцияга қарши ички назорат раҳбарлари тайинланади
Ҳуқуқий эксперимент 2027 йил 1 январга қадар давом этади.
Савдо-саноат сиёсатида янги чора-тадбирлар қабул қилинди
Хусусан, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб республикага олиб кириладиган оқ шакарга акциз солиғи бекор қилинади.
«Ҳаж ва Умра» ягона портали ишга туширилади
Унда "Ҳаж" тадбирларига бораётган фуқароларнинг ягона электрон навбатини, шунингдек, "Умра" тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади.
Заргарларга қўшимча имтиёзлар берилди
Улар қимматбаҳо металлардан сувенир тангаларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳуқуқига ҳам эга бўлдилар.
Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш нормалари ўзгартирилди
Жисмоний шахслар номига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали олиб кириладиган товарларга нисбатан бир календарь ой мобайнида божсиз олиб киришнинг белгиланган нормалари қўлланилади.
«Яшил сертификат» қанча муддатга берилади
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда технологик жараёнларни «Яшил сертификат» экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Тадбиркорларга молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади
Бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш учун айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
РЕПО операциялари бўйича даромад бундан буён даромад сифатида ҳисобга олинмайди.
Cолиқ тўловчиларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтириладиган қисмига солиқ солинмайди.
АЖ ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлдилар
Қимматли қоғозлари фонд биржаси листингига киритилмаган АЖнинг расмий веб-сайтига эга бўлиш талаби бекор қилинди.
Электр энергияси ва табиий газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди
Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий ускуналарини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда МИБ ходимлари ушбу жараёнда иштирок этмайди.
Банклар қарздорлик ҳисобига балансга олинган мол-мулкларни ўзлари сотишади
Даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси оширилмоқда.
«Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди
Қонунда таваккалчиликнинг 6 тури бўйича суғурталаш назарда тутилган.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати тартиби ўзгаради
Якка тартибдаги уй-жойлар, нотурар бинолар ва кичик ҳажмдаги иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари устидан назорат хусусий ташкилотларга топширилади.
Мопед ва скутерлар учун гувоҳнома олиш муддати кўчирилди
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг амал қилиш муддати узайтирилди ва Хоналарни кўчма ўт ўчиргичлар билан жиҳозлашнинг янги меъёрлари тасдиқланди.
«Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби ўзгартирилди
Ўзгартиришлар йиғимлар миқдори ва генерация объектини рўйхатдан ўтказиш учун зарур маълумотлар рўйхатига тааллуқлидир.
Кимлар махсус кийим билан таъминланади
Тасдиқланган нормаларда 343 та касб ва лавозимдаги ходимлар учун махсус кийим, санитария кийими ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш муддатлари акс эттирилган.
Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Товарларни икки томонлама қарама-қарши аукцион орқали сотиш тартиби белгиланди.
Йўл ҳаракатига халақит берувчи ноқонуний тўсиқлар ўрнатганлик учун – жарима
Йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган тасмадан ҳаракатланганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди.
Ҳарбий хизматчиларга уй-жой ижараси учун компенсация миқдори оширилди
10 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбий хизматчилар учун ипотека кредити олишда дастлабки бадал миқдори уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 35 фоизини ташкил этади.
2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш стратегияси қандай амалга оширилади
Унинг асосий вазифалари – давлат молиясини бошқариш соҳасидаги ислоҳотларни тартибга солиш, молиявий барқарорлик ва интизомни мустаҳкамлаш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириш ва бошқалар.
Давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти такомиллаштирилмоқда
Республика ва маҳаллий ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари раҳбарлари махсус ваколатли давлат органида аттестациядан ўтадилар.
Тадбиркорлар қадоқланган мева ва сабзавотларни реализация қилишда қандай янги имтиёзларга эга бўладилар
Замонавий қадоқларда мева-сабзавот маҳсулотларини реализацияга чиқарадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари қатор шартлар бажарилганда 1фоизгача пасайтирилиши мумкин.
Текширувлар ўрнига ёнғин аудити: савдо марказлари ва бозорлар ёнғиндан суғурталанади
Ёнғин аудитининг ижобий хулосаси объектни бир йил давомида ФВВнинг режали текширувларидан озод қилади. Бозорлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлари ёнғиндан суғурталаниши шарт бўлади, ёнғин туфайли етказилган зарар учун айбдор шахс БҲМнинг 3000 бараваригача товон тўлаши мумкин.
Хусусий тадбиркорларнинг камералари хавфсизлик камари тақилмаганлигини қайд этади
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.
Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан тўлаб берилади
2026 йил ноябрь ойида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади. Ёқилғи-энергетика ресурслари бўйича компенсация олиш учун даромад чегараси жон бошига минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача оширилди.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари бир марталик ёрдам олади
Президентнинг 28.10.2026 йилдаги ПФ-236-сон Фармони билан 2026/2027 йилги иситиш мавсумида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратиш кўзда тутилган. Тўловлар 2026 йил ноябрь ойида амалга оширилади. Шунингдек, коммунал харажатлар ва кўмир хариди учун компенсация тақдим этиш мезонлари кенгайтирилмоқда.
Аҳоли учун суюлтирилган газ нархлари тасдиқланди
Суюлтирилган газ етказиб бериш тизимига босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилади. 15 ноябрдан аҳоли учун чакана нарх бир килограмми учун 5 000 сўмни ташкил этади. Бунда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 2030 йил 1 январга қадар харид қилинган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, бироқ ойига 20 килограммдан дан ошмаган миқдорда компенсация олишлари мумкин.
Илмий-инновацион ташкилотлар реестри тузилади
Илмий-инновацион фаолият субъектлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат мутахассисларга илмий идентификация рақамларини бериш, тегишли ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият йўналишларини ҳисобга олишни назарда тутади.
Волонтёрлик кадрлар захирасига ва ишга киришга ёрдам беради
Фаол волонтёрлар давлат органларининг кадрлар захирасига киритилади, волонтёрлик фаолияти учун эса эҳтиёжларга сарфлаш мумкин бўлган «ижтимоий токенлар» ҳисобланади. «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилмоқда.
Қорақалпоғистонда 5 млрд доллар инвестиция жалб этиш ва 513 мингта иш ўрнини яратиш режалаштирилмоқда
Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. 2027 йилда инвестициялар ҳажмини икки бараварга ошириб, 5 млрд долларга етказиш, экспортни 550 млн долларга ошириш, 513 минг кишини иш билан таъминлаш ҳамда янги саноат, қишлоқ хўжалиги ва IT-лойиҳаларини ривожлантириш режалаштирилмоқда.
Экстремизм учун жавобгарлик чоралари ўзгартирилди
Экстремистик ташкилотларда иштирок этиш ва уларни тузганлик учун энди турлича жазо белгиланди. Экстремистик материалларни биринчи марта тайёрлаш ва сақлаш учун эса маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда. Адлия вазирлиги экстремистик ташкилотлар ва материалларнинг электрон реестрини юритади.
Сув омборлари ҳудудида туризм объектларини ташкил этишга доир талаблар белгиланди
Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда туризм хизматларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди. Дам олувчиларнинг хавфсизлиги, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва экологик инфратузилмага оид талаблар белгиланди.
Янги сонларда ўқинг
2026, 24 ноябрь№ 47
- Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши текширувлар ўтказиш тартиби тасдиқланди
- Бошқа давлатда ўқиганлик даврини ҳисобга олиш, пенсияни танлаш ва рад этиш сабаблари ҳақида
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2026 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома қандай тўлдирилади


