Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2017 йилдаги 601-сон қарори билан Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими (ХМАТ) тўғрисидаги низом тасдиқланди
Лицейлар ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 2910, 2017 йил 3 август)
Давлат ва бизнес: ҳамкорликнинг янги тамойиллари
Президентнинг “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди
Банкирларга аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича ғоялар тақдим этилди
ССП ва БМТ ТД аёл тадбиркорларни кредитлаш бўйича икки кунлик семинар ўтказди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2911, 2017 йил 11 август) билан Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимининг тузилмаси тасдиқланди
Президентнинг 4.08.2017 йилдаги ПҚ-3172-сон қарори билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди
Музей фондларини тўлдириш учун ҳар йили 2 млрд сўм ажратилади
Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПҚ-3219-сон «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Бўш турган давлат мулки объектлари тадбиркорларга берилади
Ҳукумат Тошкент шаҳри ҳамда Андижон ва Сирдарё вилоятларида жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини қабул қилди
Хорижга чиқиш паспортлари 2019 йилдан амал қилишни бошлайди
Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПФ-5156-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони эълон қилинди
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2017 йилдаги 602-сон қарори билан Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказининг тузилмаси тасдиқланди ва унинг фаолияти тартиби белгиланди
Меҳмонхоналар хорижлик мутахассислар бўйича ЯИТдан озод қилинди
Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПҚ-3217-сон “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди
Ўзбекистон давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ–3179-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Россиянинг 6 компанияси Ўзбекистон сабзавотларини олдиндан ҳақ тўламасдан олади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2017 йилдаги 609-сон қарори билан «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан олдиндан ҳақ тўланмасдан, тасдиқланган банк аккредитиви очмасдан, ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг кафолатини расмийлаштирмасдан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниши мумкин бўлган етакчи чет эл импорт қилувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.1994 йилдаги 38-сон “Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурийшахсий суғуртаси тўғрисида”ги қарорига қўшимчалар киритилди
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ва жарималар миқдори тасдиқланди
Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПФ–5147-сон фармони билан Солиқ ва молия органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва уларнинг масъулиятини ошириш учун фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Бизнес-омбудсман Президент Девонида жойлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 4.08.2017 йилдаги 587-сон “Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Умумхалқ хайрия ҳашари 19-20 август кунлари бўлиб ўтади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги август ойини ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 19-20 август кунларини – умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилиш тўғрисидаги фармойиши имзоланди
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни кўзда тутадиган қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси қайта ташкил этилди
Президент 15.08.2017 йилда «Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди
«Ёшлик II» кони йилига 2 млн тоннагача руда беради
Президентнинг 15.08.2017 йилдаги ПҚ-3211-сон «Олмалиқ КМК» АЖни янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган
Фавқулодда вазиятлар бўйича илмий тадқиқотлар учун докторантура очилади
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фан ва технологиялар агентлигининг 7.08.2017 йилдаги «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик тайёргарлиги йўналишидаги илмий изланишлар устувор йўналишларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди
Ҳисоб палатаси бюджетга тушумлар устидан назоратни кучайтиради
Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПФ-5147-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди
2018 йил учун Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бошланди
Президентнинг 15.08.2017 йилдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги имзоланди
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилди
Президентнинг 14.08.2017 йилдаги ПҚ-3206-сон қарори имзолангани ҳақида давлат раҳбари сайтида хабар қилинади
Оқсоқоллар фуқароларнинг сайёр шахсий қабулини ташкил этади
Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2017 йилдаги 562-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди
Озодликдан маҳрум этилганлар билан онлайн-учрашувларга рухсат берилади
Президент 11.08.2017 йилдаги ПҚ–3200-сон «Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади
Ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқаролар йиғинига вакил этиб ким юборилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2017 йилдаги 561-сон «Фуқаролар вакилларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди
ХУМШ таъмирлаш учун бадалларнинг 80%игача йўналтиради
Вазирлар Маҳкамасининг 1.08.2017 йилдаги 570-сон қарори билан Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағларни тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига ер солиғининг бир қисми қандай қайтарилади
2027 йилда Наманган вилоятида томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олаётган фуқароларга ер солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича тажриба ўтказилади. Белгиланган талаблар бажарилганда тўланган солиқнинг 90 фоизи қайтарилади.
Бандлик ва ишсизликни ҳисобга олиш тартиби ўзгармоқда
Меҳнат ресурслари, бандлик ва ишсизлик тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди. Ишловчилар, ўзини ўзи банд қилганлар, ишсизлар ва аҳолининг бошқа тоифалари тўғрисидаги маълумотлар турли идораларнинг маълумотлар базаларидан тўпланади ва «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро платформаси орқали узатилади.
Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак
Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.
«Электр хавфсизлиги ойлиги»: мақсад ва вазифалар
Вазирлар Маҳкамаси томонидан электр токидан шикастланиш хавфини камайтириш, ёнғинларнинг олдини олиш ва электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш маданиятини оширишга қаратилган профилактик ва маърифий тадбирлар мажмуаси тасдиқланди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда
Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.
Cпелеотуризм қандай ривожлантирилади
2026-2028 йилларда ғор туризми салоҳияти юқори бўлган объектларда туризм инфратузилмасини босқичма-босқич ривожлантириш режалаштирилган. Инвестицияларни жалб қилиш, инфратузилмани яратиш, халқаро миқёсда тарғиб қилиш ҳамда табиий ва маданий меросни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш кўзда тутилган.



