Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда 2025 йил октябрда нималар ўзгаради 2025 йил III чорак учун 4-kb (sanoat) шакли бўйича ким ҳисобот топшириши керак Назорат касса техникасини кимлар қўллаши керак
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
28.12.18

Фискал таваккалчиликлар бюджетномага киритилади

24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонун билан Бюджет кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

28.12.18

Аудитор сертификати кимга имтиҳонсиз берилади

Малака сертификатини беришнинг янги тартиби молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланди ва 2019 йил 23 мартдан кучга киради

27.12.18

Апрель ойининг биринчи якшанбаси – геологлар куни

Президент томонидан 26.12.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги ЎРҚ-509-сон Қонун имзоланди

27.12.18

Табиий пардозбоп тошларни қазиб олувчиларга – солиқ ва божхона имтиёзлари

Президентнинг 26.12.2018 йилдаги «Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4078-сон қарори имзоланди

27.12.18

Хусусий қўриқлаш фирмалари ишлашига яна рухсат берилади

2019 йилда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди

27.12.18

Солиқ имтиёзларини берувчи органлар рўйхати кенгайтирилди

2019 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамасига солиқ ва бошқа мажбурий тўлов бўйича имтиёзлар бериш, ҳатто уларни тўлашдан тўлиқ озод этиш ҳуқуқи берилди

27.12.18

ҚҚС–2019: тўловчилар доираси кенгаяди, ҳисоб-китобнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади, узоқ муддатли активлар ҳисобга олинади

2019 йилдан бошлаб ҚҚС тўловчилар доираси кенгаяди. Айрим тоифадагилар учун ҚҚСни ҳисоб-китоб қилишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади. Узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин бўлади

27.12.18

Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш кучайтирилади

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида 25 декабрь куни 3 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Кун тартибида парламент сўрови ҳам бўлди

27.12.18

Соддалаштирилган ҚҚС – «ўрта» бизнес учун янги солиқ

Солиқ кодекси 40-1-боб билан тўлдирилди, бу билан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг янги, соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда

27.12.18

Хронометраж кўздан кечириш: мавсумийлик ҳисобга олинади, қўшимча ҳисобланган солиқлар суд орқали ундирилади

Нақд пул тушумидан ташқари, солиқ органлари барча товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ҳажмларини ва ҳатто ишлаб чиқариш ҳажмларини аниқлайдилар. Назорат қилишнинг энг кўп муддати 3 иш кунидан 7 иш кунига қадар узайтирилди

26.12.18

Рақамлар: муҳандис-олимлар қанча маош олади

ИТМнинг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари тасдиқланди

26.12.18

Бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ўрнига акциз солиғи

2019 йил 1 январдан бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ўрнига охирги истеъмолчига бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилаётганда ундириладиган акциз солиғи жорий этилади

26.12.18

Мавзули экспресс-ўрганишлар муддати етти кунгача узайтирилди

Солиқ кодексига киритилган тузатишларга мувофиқ ўрганишлар солиқ назорати шакллари рўйхатига киритилди

26.12.18

ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари – 2019 йилда қандай янгиликлар киритилади

2019 йилдан бошлаб фуқароларнинг суғурта бадаллари бекор қилинади. Айрим тоифадаги жисмоний шахслар ЯИТ тўлайдилар

26.12.18

Паспортлаштириш ўрнига - солиқ тўловчида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш

Солиқларни ҳисоблаш учун асос бўладиган солиқ тўловчиларни кўздан кечириш далолатномаларини тузиш назарда тутилган эди. Парламентдаги мунозаралардан кейин енгилроқ вариант қабул қилинди

26.12.18

Фойда солиғини тўлаш осонлашади

Фойда солиғи бўйича асосан солиқ ставкаларига, шунингдек чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар таркибига ўзгартиришлар киритилди

26.12.18

ЯСТ – 2019: йиллик айланмага қараб тўланади, базавий ставка пасайтирилади

Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида ЯСТ ўрнига айланмадан (ялпи тушумдан) солиқ жорий этилиши назарда тутилган эди. Бироқ солиқнинг мавжуд номини сақлаб қолишга қарор қилинди, яъни айланмадан (ялпи тушумдан) солиқ илгаригидек – ягона солиқ тўлови деб номланади

26.12.18

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган стаж ва иш ҳақини ҳисобга олиш тартибига қандай ўзгартириш киритилади

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонунга қаранг)

26.12.18

Давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бекор қилинди

2019 йилдан бошлаб давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бекор қилинади. 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонун билан Солиқ кодексига тегишли тузатишлар киритилди

26.12.18

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси пасайтирилади

2019 йилдан бошлаб юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси миқдори камаяди, уни кичик корхоналар тўлай бошлайди

26.12.18

Юридик шахслар учун қатъий белгиланган солиқ бекор қилинди

2019 йилдан юридик шахслар учун қатъий белгиланган солиқ бекор қилинди (24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонунга қаранг)

26.12.18

Солиқларни тўлиқ тўламай, хато қилганини ўзи аниқлади - камроқ пеня тўлайди

2019 йилдан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузганлик учун пеня миқдори оширилади ва табақалаштирилади

25.12.18

ИИВнинг байроғи ва эмблемаси тасдиқланди

Президентнинг 24.12.2018 йилдаги ПФ–5602-сон тегишли Фармони ЎзАда жойлаштирилган

25.12.18

Давстатқўм ҳисобот топшириш муддатларини кўчирди

Бу дам олиш кунларини кўчириш ва қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш билан боғлиқ (12.11.2018 йилдаги ПФ-5574-сон Президент Фармонига қаранг)

24.12.18

Янги йўлаклар божхона назоратини жадаллаштиришда қандай ёрдам беради

Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Мухторов махсус мухбир Гулнора Абдуназарова билан суҳбатда божхона назорати шаклларини тўрт йўлакли табақалаштиришнинг янги тизими ва унинг фаолиятига оид хусусиятлар ҳақида сўзлаб берди.

24.12.18

Божхона ходимлари куни белгиланди

Президент томонидан «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун имзоланди

24.12.18

Судьяларга имтиёзли автокредитлар берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2018 йилдаги «Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1036-сон қарори қабул қилинди

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Ер учас­тка­ла­ри­ни со­тиш тар­ти­би сод­да­лаш­ти­рил­ди

Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.

Те­ле­ком­му­ни­ка­ци­ялар­ни тар­тиб­га со­лиш аген­тли­ги­нинг ва­зи­фа­ла­ри бел­ги­лан­ди

Улар орасида – телекоммуникация соҳасидаги фаолият ва муносабатларни тартибга солиш, ушбу соҳада юридик шахсларнинг фаолиятига лицензия ва рухсат бериш ва бошқалар бор.

Му­во­фиқлик­ни баҳолаш на­ти­жа­ла­ри­ни тан олиш тар­ти­би сод­да­лаш­ти­рил­ди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Ишон­чли учин­чи та­раф хиз­ма­ти фа­олияти қан­дай таш­кил эти­ла­ди

Ушбу хизматнинг вазифаси – ахборот ва электрон ҳужжатларни алмашишда ишончни таъминлаш учун электрон ҳужжатлардаги ЭРИнинг уни имзолаган шахсга тегишлилигини текшириш.

Сув хўжа­ли­ги ба­лан­сла­ри қан­дай ту­зи­ла­ди

Улар сув ресурсларини самарали бошқариш, сувнинг камчилиги ёки ортиқчалигининг олдини олиш, сувга талаб ва унинг таклифи ўртасида мувозанатни сақлаш учун шакллантирилади.

Аг­рар сек­тор­ни суб­си­ди­ялаш­ти­риш жа­ра­ёни рақам­лаш­ти­ри­ла­ди

Бу бюджет маблағларидан самарали ва ошкора фойдаланишни таъминлайди.

Де­пу­тат­лар ва сай­лов­чи­лар ўрта­си­да­ги алоқалар­ни ку­чай­ти­риш чо­ра­ла­ри тас­диқлан­ди

Президент қарори нормалари Қонунчилик палатаси депутатларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг сайловчилар олдидаги масъулиятини кучайтириш ҳамда ташаббусли бюджет механизмларини ривожлантиришга қаратилган.

Ав­то­мо­тот­ран­спорт во­си­та­ла­ри учун рақам бел­ги­ла­ри­ни бе­риш сод­да­лаш­ти­ри­ла­ди

Ҳарф ва рақамларнинг истаган комбинациясига эга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари жисмоний шахсларнинг электрон мурожаати асосида ягона оширилган тўлов ставкаси бўйича берилади.

Суд-эк­спертлик фа­олияти рақам­лаш­ти­ри­ла­ди

Президент қарорида нодавлат суд экспертизаси институтининг тадқиқотлар ўтказишдаги иштироки улушини унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш йўли билан 5 баробарга ошириш назарда тутилган.

Маҳал­ла­лар­да ёш­лар би­лан иш­лаш ти­зи­ми­нинг са­ма­ра­дор­ли­ги оша­ди

"Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари асосида "Ёшларнинг ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:57:25
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:55:50
555rli3ASNt')) OR 440=(SELECT 440 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:54:15
555QXiglJi7') OR 684=(SELECT 684 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш

24.09.13
Гость_kEMlzpAX: 01.09.25 20:52:37
5552Nv5rqo6' OR 899=(SELECT 899 FROM
Шарҳлар: 3458
ўқиш
.

Валюталар курси

2025-09-26
  • USD:12199.71 (+0.00) сум
  • EUR:14328.56 (+0.00) сум
  • RUB:146.09 (+0.00) сум