
Қандай қилиб бухгалтер янги ишга киришиб кета олади
Янги жойда биринчи кун ишлаш – масъулиятли палла. Нимага эътибор бериш керак, нималарни назардан қочирмаслик лозим? Пойтахтдаги корхоналарда бош бухгалтер бўлиб ишлаб, катта тажрибага эга бўлган эксперт Ольга Шабанова маслаҳат беради

Олий таълим муассасаларига масофавий ўқитишга рухсат берилади
«Икки диплом» («double degree») модели бўйича ўқитиш тизими ҳам жорий этиладиган Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби дастлабки ана шундай муассаса бўлади

Тақиқланган ахбороти бўлган сайтлар қандай чекланади
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Пахтанинг қўлда терилган бир килограмми учун 650 сўмдан 1000 сўмгача тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2018 йилдаги 703-сон қарори билан пахта хом ашёсини қўлда ва машинада териш қиймати, шунингдек пахта териш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тасдиқланди

Ташқи рекламани жойлаштириш тартиби ўзгаради
Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2018 йилдаги 702-сон қарори билан ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди

15 сентябрдан нотурар жой объектларидан фойдаланмаганлик учун санкциялар жорий этилади
Президентнинг 4.09.2018 йилдаги «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

2019 йил 1 январдан бошлаб мактаб ходимларига – тўлиқ пенсия
Бу Президентнинг 5.09.2018 йилдаги «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган

Мактабга яқин йўлларда – ППХ нарядлари, ЙҲҚ бузилиши бўйича рейдлар - ҳар жума куни
Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2018 йилдаги 701-сон қарори билан йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва ЙТҲ профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари қабул қилинди

Тошкентда иссиқ сувни ўчириш жадвали эълон қилинди
Тошкентда иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида иссиқ сув таъминоти 10 сентябрдан 12 октябргача режали тартибда ўчирилади. «Тошиссиққуввати» шу ҳақда хабар берди

Ўзбекистонда крипто-биржаларга қандай талаблар қўйилади
Президентнинг 2.09.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3926-сон қарори қабул қилинди

Янги жамғарма блокчейн технологиялари жорий этилишини қўллаб-қувватлайди
«Рақамли ишонч» жамғармаси ташкил этилди. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилмоқда. Президентнинг 2.09.2018 йилда эълон қилинган ПҚ–3927-сон қарорида шулар назарда тутилган

2018 йил октябрь ойидан барча ишловчи пенсионерларга - тўлиқ пенсия
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси шундай таклиф киритиб, Президентнинг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти самарадорлиги ва ижтимоий адолатлилигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳасини ҚҲТБТ порталида жойлаштирди

Хронометраж тартибида нималар ўзгартирилади
ҚҲТБТ порталида Хўжалик юритувчи субъектларда товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушумлар ва ходимлар сони хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди

Болаларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига янги талаблар қўйиш таклиф этилмоқда
ҚҲТБТ порталида болалар озиқ-овқатини ишлаб чиқариш, импорт, реклама ва реализация қилишнинг янги нормаларини ўз ичига олган қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошлади

Паспорт йўқотганда нима қилиш керак
Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Баҳоловчи сертификатини қандай олиш мумкин
ЛБМА директорининг буйруғи билан баҳоловчи малака сертификатини беришнинг янги тартиби (29.08.2018 йилда 3063-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди

1 сентябрь: қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар
2018 йил сентябрдан Ўзбекистонда янги қоидалар ва норматив ҳужжатлар кучга кирди. Улар турли соҳалар: бизнесни текшириш, божхона расмийлаштируви, ер участкаларини олиб қўйиш, педагогларнинг иш ҳақи ва бошқаларга дахлдор. Шарҳимизда қонунчиликдаги энг муҳим ўзгартиришлар ҳақида қисқача сўз юритамиз

Онлайн-НКМни жорий этиш бўйича пилот лойиҳани октябрда бошлаш режалаштирилмоқда
Онлайн-НКМни жорий этиш бўйича пилот лойиҳани 1.10.2018 йилдан 1.03.2019 йилгача ўтказиш, унинг якунларига кўра эса мамлакатимиз ҳудудида тизимни жорий этиш юзасидан қарор қабул қилиш кўзланмоқда

Мустақиллик куни шарафига 261 нафар маҳкум афв этилди
Президент 30.08.2018 йилда «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан кимлар Ўзбекистон минтақаларида прописка қилиниши мумкин
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар беради

1 октябрдан айрим лицензияловчи органлар ўзгаради
81 та идоралараро коллегиал орган тугатилиб, уларнинг ваколатлари тегишли давлат муассасаларига ўтказилади. Тугатилаётганлар орасида фаолият юритаётган лицензияловчи органлар ҳам бор

Хусусий тиббиёт клиникалари қандай руҳий ва хулқ-атвор бузилишларини даволашлари мумкин
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати (рўйхат рақами 3062, 28.08.2018 й.) тасдиқланди

ДБҚ режалари: 3 турдаги йиғимни қолдириш, 4 та божхона йўлагини жорий этиш
Президентнинг божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир фармони лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда

Божхоначиларга – устамалар ва имтиёзли автокредитлар
Мазкур имтиёзлар Президентнинг «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳасида таклиф этилган

Ташқи реклама ислоҳоти: ичкаридан назар
Сўнгги вақтда ташқи реклама масаласи матбуотда кўп мунозараларга сабаб бўлаяпти. Кўплаб мақолаларда Тошкент реклама ассоциацияси раиси Анвар Йўлдошевнинг соҳани ислоҳ қилишга доир турли масалалар юзасидан билдирган фикр-мулоҳазалари келтирилаяпти. Бу фикрлар доим ҳам тўғри баён этилмайди. А.Йўлдошев билан суҳбат тушунмовчиликлар юзага келишининг олдини олиш имконини беради

Мамлакатимиз давлат мукофотлари – Тожикистон давлат ва жамоат арбобларига
Президентнинг 29.08.2018 йилдаги “Тожикистон Республикасининг бир гуруҳ Давлат ва жамоат арбоблари, маданият, фан ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакилларини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди

Мустақиллик куни арафасида давлат мукофотлари топширилди
Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Президент фармонлари имзоланди. Ҳужжатлар матнлари ЎзАда эълон қилинган

Ишдан бўшатиладиган ходимга бошқа ишни қандай қилиб тўғри таклиф этиш мумкин
Иш берувчи таклиф этиши керак бўлган бошқа ишга ўтказишлар орасида меҳнат шартномасини бекор қилиш ўрнига бошқа ишга ўтказиш алоҳида ўрин эгаллайди. Шарҳимизда бошқа ишни таклиф этиш ва ходимнинг бошқа ишга ўтишдан бош тортишини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш, мазкур тартиб-таомилнинг ўзига хос жиҳатлари ва бунда кўп йўл қўйиладиган хатолар ҳақида сўз юритамиз

Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди
Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг вазифалари белгиланди
Улар орасида – телекоммуникация соҳасидаги фаолият ва муносабатларни тартибга солиш, ушбу соҳада юридик шахсларнинг фаолиятига лицензия ва рухсат бериш ва бошқалар бор.

Мувофиқликни баҳолаш натижаларини тан олиш тартиби соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Ишончли учинчи тараф хизмати фаолияти қандай ташкил этилади
Ушбу хизматнинг вазифаси – ахборот ва электрон ҳужжатларни алмашишда ишончни таъминлаш учун электрон ҳужжатлардаги ЭРИнинг уни имзолаган шахсга тегишлилигини текшириш.

Сув хўжалиги баланслари қандай тузилади
Улар сув ресурсларини самарали бошқариш, сувнинг камчилиги ёки ортиқчалигининг олдини олиш, сувга талаб ва унинг таклифи ўртасида мувозанатни сақлаш учун шакллантирилади.

Депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш чоралари тасдиқланди
Президент қарори нормалари Қонунчилик палатаси депутатларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг сайловчилар олдидаги масъулиятини кучайтириш ҳамда ташаббусли бюджет механизмларини ривожлантиришга қаратилган.

Аграр секторни субсидиялаштириш жараёни рақамлаштирилади
Бу бюджет маблағларидан самарали ва ошкора фойдаланишни таъминлайди.

Автомототранспорт воситалари учун рақам белгиларини бериш соддалаштирилади
Ҳарф ва рақамларнинг истаган комбинациясига эга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари жисмоний шахсларнинг электрон мурожаати асосида ягона оширилган тўлов ставкаси бўйича берилади.

Суд-экспертлик фаолияти рақамлаштирилади
Президент қарорида нодавлат суд экспертизаси институтининг тадқиқотлар ўтказишдаги иштироки улушини унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш йўли билан 5 баробарга ошириш назарда тутилган.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
"Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари асосида "Ёшларнинг ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.