Крипто соҳасида лицензия олиш учун давлат божи қанча туради?
Фаолият туридан келиб чиқиб лицензия учун 1,1 млрд сўмдан 27,5 млрд сўмгача тўлов қилиш лозим бўлади.
Сурхондарё вилоятида учта сайёҳлик маркази қурилади
Улар Бойсун туманидаги Омонхона, Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоқлари ҳудудида ва Жарқўрғон туманидаги Оқтепа сув омбори соҳил ҳудудида жойлашади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолияти учун қўшимча шарт-шароитларни шакллантириш имконини берган ўзини ўзи банд қилиш институти фаолият кўрсатмоқда.
Нукус шаҳрининг бош режаси тасдиқланди
Бош режа шаҳар инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга қаратилган. 2040 йилгача Нукус шаҳри Нукус тумани ҳудудига 876 гектарга кенгайиши ҳисобга олинган.
Давлат органларининг ички аудит хизмати учун KPI белгиланмоқда
Уларнинг самарадорлиги ҳар чоракда баҳоланади.
Маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестридан нималар акс эттирилади.
Унга маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари, маъмурий марказлари, доимий яшовчи аҳоли сони ва бошқа маълумотлар киритилади.
Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод этилди
2025 йил 1 мартдан бошлаб янги трактор ва комбайнларга GPS қурилмалари ўрнатилмасдан уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистоннинг РФдаги элчихонаси фаолияти самарадорлиги қандай оширилади
Элчихона штат жадвалига биринчи котиб - Ўзбекистон ИИВ вакили лавозими киритилди.
Қарши давлат техника университети очилмоқда
Унинг вазифалари – муҳандислик, геология, ишлаб чиқариш, қурилиш, транспорт, энергетика, АТ, дастурлаш ва бошқа соҳаларда муҳандислик кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.
Асосий ставка – аввалги даражада
Марказий банк қарори инфляция даражасининг прогнозга нисбатан секин пасайиши ва юқори инфляцион кутилмаларнинг шаклланиши шароитида қабул қилинди.
Букмекерлик фаолияти учун лицензия талаблари белгиланмоқда
Шунингдек, Ўйинчилар ягона реестри ташкил этилади.
Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
Шунингдек, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш мезонлари ўзгартирилди.
Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда
Унда туристик соҳадаги барча хизматлар бирлаштирилади
Театр ва цирк артистларига малака тоифаси берилади
У йилда бир марта белгиланади ва Бадиий кенгаш хулосаси асосида муассаса директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди
Унинг ҳузурида шунингдек санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари бўйича Ахборот маркази ташкил этилди.
Шаҳрисабз туманида халқаро курорт қурилади
Минтақалараро ҳамкорлик III Форуми доирасида Россия томони билан Қашқадарё вилоятида «Гелон» барча мавсумли курорт мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги келишувга эришилди.
Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби белгиланмоқда
Жиноят-процессуал кодекси тегишли боб билан тўлдирилмоқда
Махсус иқтисодий зоналарни бошқариш тизими соддалаштирилади
"Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонунга МИЗ маъмурий кенгашларини тугатиш ва уларнинг вазифаларини дирекциялар зиммасига юклашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Йўл ҳаракати қоидаларига янги белгилар киритилмоқда
Йўл ҳаракати қоидаларидаги атамалар «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда.
Мамлакатда жамоавий спорт турлари ривожлантирилади
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб «Мактаб лигаси», «Талабалар лигаси», «Олий таълим кубоги» ва «Ректор кубоги» сингари спорт мусобақалари ўтказилади.
Уй қамоғида электрон браслетдан қандай фойдаланилади
Шунингдек, мазкур чора қўлланилмайдиган шахслар доираси белгиланмоқдаю
Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни харид қилиш тартиби такомиллаштирилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Харид маркази ва Тиббий техникага хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилмоқда.
Ахборот хизматлари раҳбарлари аттестациядан проактив шаклда ўтказилади
Мазкур хизматлар раҳбарлари ҳақидаги керакли маълумотлар электрон база орқали олинади.
Тадбиркорларнинг давлат харидларида иштирок этиш имкониятлари кенгайтирилади
"Юқори" ва "ўрта" барқарорлик рейтингига эга бўлган ишлаб чиқарувчиларга давлат харидларида иштирок этиш учун воситачилик йиғими миқдорига нисбатан 50 фоиз чегирма тақдим этилади.
Ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари очиқ реестрга киритилади
Реестрнинг мақсади - республика ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларини тизимлаштириш, мониторинг қилиш ва улар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона очиқ электрон ахборот базасини шакллантириш ва бошқалар.
"Яшил" иқтисодиётга ўтишда шаффофлик қандай таъминланади
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги уч ой муддатда иссиқхона газлари чиқиндилари ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ халқаро стандартларни қабул қилади.
"Ўзкомназорат" инспекцияси ижро ҳокимияти органлари Call-марказлари ишини баҳолайди
Фаолият самарадорлигига қараб, марказлар "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга бўлинади.
Болалар масалалари бўйича миллий комиссия вазифалари қайта кўриб чиқилди
Улар орасида – болаларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий ривожланишига, қобилиятларининг тўлиқ намоён бўлишига кўмаклашиш бўйича чораларни мувофиқлаштириш вазифалари бор.
Ўзбекистон минтақанинг таълим хабига айланмоқда
Илмий салоҳиятни бирлаштириш, ОТМларнинг академик, ташкилий ва молиявий мустақиллигини кенгайтириш орқали илмий кластерлар ташкил этилади.
Ягона QR-код орқали тўлов хизматлари
Қоидалар тўлов учун ишлатиладиган QR-кодларни стандартлаштириш ва турли тўлов тизимларини бирлаштиришга қаратилган.
Интеллектуал фаолият қандай рағбатлантирилади
Ҳужжат технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш, интеллектуал фаолият бўйича танловларни ўтказиш тартибини белгилайди.
Хорижий давлатларда олинган илмий даража тўғрисидаги ҳужжатлар қандай тан олинади
Хорижий давлатларнинг аттестация органлари томонидан талабгорларга берилган илмий даража тўғрисидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан экспертиза ўтказиш орқали ёки тўғридан-тўғри илмий экспертизасиз тан олинади ва нострификация қилинади.
МЧЖ тўғрисидаги Қонун янгиланди
Қонун МЧЖни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади ва қонунчиликдаги қатор бўшлиқларни бартараф этади.
1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Газ баллонлари учун аризалар – «E-gaz» тизими орқали
Турар жой хонадонларини маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби белгиланди
Самарқанд вилоятида машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
Ҳужжат юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали вилоят аҳолисининг бандлиги ва фаровонлигини таъминлашни мақсад қилган.
Замонавий иссиқхона инфратузилмаси барпо этилади
Ҳужжат Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида жойлашган иссиқхона хўжаликларини иқлим ўзгаришига мослаштириш, уларни Сурхондарё вилоятининг иқлим шароити қулай ҳудудларига кўчиришга қаратилган.
Барпо этилаётган объектларнинг хавфсизлиги ва сифати ошади
Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда нотурар биноларни қуриш ва реконструкция қилиш устидан назоратни кучайтиришнинг самарали механизми жорий этилмоқда.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Янги сонларда ўқинг
2026, 12 май№ 19
- Туризм соҳасида лойиҳа бошқаруви жорий этилмоқда
- 2026 йилда таътил тўловлари ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади
- Чет эллик туристларга сотилган турларни солиқ ҳисоботларида акс эттириш
- ККУ бошқарув соҳаси тўлиқ рақамлаштирилади
- Назорат-касса техникасини назорат-касса техникасини ким қўллаши керак


