Кредит бўйича фоизларнинг бир қисмини Давлат жамғармаси компенсация қилади
Президентнинг 17.08.2017 йилдаги ПҚ-3225-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августдаги 593-сон қарори билан балиқни саноат йўли билан овлашни амалга ошириш ҳамда Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини маблағларидан фойдаланиш тартиби белгиланди
Ўқитувчиларни коллежларга танлаб олиш учун 45 кун талаб этилади
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директор ўринбосарлари, педагог ва муҳандис-педагогларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (рўйхат рақами 1461-1, 2017 йил 3 август)
Корпоратив пластик карта универсал бўлади
Бизнес янги шартларда кредит-пул жиҳатидан қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган Президентнинг “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасида айтилади
Олдиндан тўловсиз экспорт соддалаштирилган шартларда бўлади
Президентнинг “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасининг қатор қоидалари мамлакатимиз бизнесининг рақобатдошлигини оширишга қаратилган
Лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларнинг 55 турини бекор қилиш режалаштирилмоқда
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида лицензия ва рухсат бериш тартиботларини янада қисқартириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали очилади
Президентнинг 16.08.2017 йилдаги қарори билан филиалнинг вазифалари, тузилмаси, молиялаштириш манбалари ҳамда келаётган ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди
В1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
2017 йил 11 августда Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 610-сон қарори қабул қилинди
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2017 йилдаги 601-сон қарори билан Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими (ХМАТ) тўғрисидаги низом тасдиқланди
Лицейлар ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 2910, 2017 йил 3 август)
Давлат ва бизнес: ҳамкорликнинг янги тамойиллари
Президентнинг “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди
Банкирларга аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича ғоялар тақдим этилди
ССП ва БМТ ТД аёл тадбиркорларни кредитлаш бўйича икки кунлик семинар ўтказди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2911, 2017 йил 11 август) билан Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимининг тузилмаси тасдиқланди
Президентнинг 4.08.2017 йилдаги ПҚ-3172-сон қарори билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди
Музей фондларини тўлдириш учун ҳар йили 2 млрд сўм ажратилади
Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПҚ-3219-сон «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Бўш турган давлат мулки объектлари тадбиркорларга берилади
Ҳукумат Тошкент шаҳри ҳамда Андижон ва Сирдарё вилоятларида жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини қабул қилди
Хорижга чиқиш паспортлари 2019 йилдан амал қилишни бошлайди
Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПФ-5156-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони эълон қилинди
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2017 йилдаги 602-сон қарори билан Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказининг тузилмаси тасдиқланди ва унинг фаолияти тартиби белгиланди
Меҳмонхоналар хорижлик мутахассислар бўйича ЯИТдан озод қилинди
Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПҚ-3217-сон “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди
Ўзбекистон давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ–3179-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Россиянинг 6 компанияси Ўзбекистон сабзавотларини олдиндан ҳақ тўламасдан олади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2017 йилдаги 609-сон қарори билан «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан олдиндан ҳақ тўланмасдан, тасдиқланган банк аккредитиви очмасдан, ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг кафолатини расмийлаштирмасдан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниши мумкин бўлган етакчи чет эл импорт қилувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.1994 йилдаги 38-сон “Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурийшахсий суғуртаси тўғрисида”ги қарорига қўшимчалар киритилди
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ва жарималар миқдори тасдиқланди
Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПФ–5147-сон фармони билан Солиқ ва молия органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва уларнинг масъулиятини ошириш учун фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Бизнес-омбудсман Президент Девонида жойлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 4.08.2017 йилдаги 587-сон “Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Умумхалқ хайрия ҳашари 19-20 август кунлари бўлиб ўтади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги август ойини ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 19-20 август кунларини – умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилиш тўғрисидаги фармойиши имзоланди
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни кўзда тутадиган қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси қайта ташкил этилди
Президент 15.08.2017 йилда «Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди
«Ёшлик II» кони йилига 2 млн тоннагача руда беради
Президентнинг 15.08.2017 йилдаги ПҚ-3211-сон «Олмалиқ КМК» АЖни янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги бўлимида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари ҳар йили тўлов-контракт қийматининг 30 фоизи миқдорида чегирма олишлари мумкин бўлади. Уни расмийлаштириш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза бериш кифоя.
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул
Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланди.
Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак
2026 йил 1 декабрдан бошлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш «Xavfsiz mehnat» тизими орқали сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилади. Янги қоидалар, шунингдек, ходимларнинг соғлиғига етказилган зарарни махсус текшириш ва қоплаш тартибини белгилайди.
Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда
Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Сув истеъмоли мониторинги дронлар ёрдамида амалга оширилади
«Сувхўжаликназорат» инспекциясига сувни тежайдиган технологиялар ва сув ресурсларидан фойдаланишни мониторинг қилиш учун учувчисиз учиш аппаратларини қўллашга рухсат берилди. Бунда дронлар ёрдамида ўтказилган тадбирлар текширув ҳисобланмайди ва «Ягона давлат назорати» тизимида рўйхатдан ўтказилмайди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унинг вазифаларига кириш ва малака имтиҳонларини ўтказиш, миллий сертификатлар бериш, тест тизимини ишлаб чиқиш, таълим тўғрисидаги хорижий ҳужжатларни тан олиш ва таълим муассасаларининг расмий ҳужжатларини апостиллаш киради.
Таълим муассасаларида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда
Бир қатор НҲҲга вояга етмаганларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш учун масъул шахслар томонидан уларга нисбатан жисмоний зўравонлик, камситиш ва ҳақорат қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. Болаларга нисбатан зўравонлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган педагоглар бир йилга педагогик фаолиятдан четлаштирилади.
Бандлик ва ишсизликни ҳисобга олиш тартиби ўзгармоқда
Меҳнат ресурслари, бандлик ва ишсизлик тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди. Ишловчилар, ўзини ўзи банд қилганлар, ишсизлар ва аҳолининг бошқа тоифалари тўғрисидаги маълумотлар турли идораларнинг маълумотлар базаларидан тўпланади ва «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро платформаси орқали узатилади.




