Янги боғ ва токзорларни барпо этишга 1 трлн сўм ажратилади
Ўзбекистон Президенти 5 ноябрь куни мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Карантин остидаги маҳсулот қандай олиб қўйилади, қайтариб юборилади ва йўқ қилинади
Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Молия вазирлиги 2020 йилги «Фуқаролар учун бюджет» лойиҳасини тақдим этди
Лойиҳадан бюджет жараёнидаги ўзгаришларни, 2020 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини 2021-2022 йилларга мўлжалланган йўналишларни билиб олиш ҳамда 2020 йилги Давлат бюджети лойиҳаси, ташаббусли бюджетлаштириш билан танишиш мумкин.
Депутатлар 2019 йилги Давлат дастурини амалга оширишдаги камчиликларни кўрсатиб ўтишди
Парламентарийлар Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил III чорагидаги бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини эшитишди.
III гуруҳ истеъмолчилари учун сувдан фойдаланиш тарифлари оширилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Молия бош бошқармасида тасдиқланган декларацияда янги тарифлар белгиланди.
2020 йил охирига қадар қимматбаҳо кўчатларни кесиш тақиқланди
Президентнинг 30 октябрдаги Фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилди.
Ҳуқуқни қўллаш назоратга олинади
Мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ҳуқуқий мониторингини амалга ошириш тизими жорий этилмоқда.
Банк хизматлари офислари нима учун керак
Уларни ташкил этиш ва ҳисобга қўйиш тартиби МБ Бошқаруви қарори билан тасдиқланган.
Электрон пуллар: чиқариш, фойдаланиш, қоплаш
Ўзбекистонда электрон пуллар муомаласи тартибга солинди.
Марказий банк тўлов тизимлари устидан назоратни кучайтиради
1.11.2019 йилдаги “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги ЎРҚ-578-сон Қонун эълон қилинди. У уч ой ўтгач кучга киради.
Айрим божхонага оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилади
Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан МЖТКга тузатишлар киритилди. Тузатишлар уч ой ўтгач кучга киради.
Институт Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилди
Президентнинг 30 октябрдаги қарорида Марказнинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ва мақоми белгиланди.
Банк-молия академияси Ўзмиллийбанкка ўтказилди
Президентнинг 31 октябрдаги қарори билан мамлакатимиз банк тизими кадрлари салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари белгиланди.
1 январдан бошлаб меҳнат муносабатлари онлайнга ўтади
“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси 2020 йил 1 январдан жорий қилинади.
Меҳнат шартномалари қоғоз шаклида қолади
Ўтган ҳафта пойтахтда «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексини такомиллаштириш» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
1 ноябрдан алкоголь қимматлашади
Янги энг паст улгуржи ва чакана сотиш нархлари тасдиқланди.
Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга субсидиялар табақалаштирилади
Президент 2019 йил 25 октябрда ПҚ-4499-сон билан тегишли қарорни имзолади.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Алкоголь қимматлашади, ҳисоблагичларни текширувдан ўтказишнинг янги қоидалари кучга киради, мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгартирилади, Сув хўжалиги вазирлигида қисқартиришлар бўлади.
Олимпия захиралари мактабларида регби бўлимлари очилади
Президент 29.10.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Мамлакатимизда хоспислар тармоғи ва паллиатив ёрдам кўрсатиш бўлимлари очилади
Ҳукумат онкологик хизмат ва онкологик беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни ривожлантириш дастури, шунингдек нуклеар тиббиётни ривожлантириш концепциясини тасдиқлади.
Илмий тадқиқотлар натижалари қандай тижоратлаштирилади
29.10.2019 йилдаги “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-576-сон Қонун эълон қилинди.
Олий суд суд ажримлари ва давлат божи юзасидан тушунтиришлар берди
Олий суд Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди.
Андижон вилоятида тажриба-кўргазма майдони ташкил этилди
Ҳудудда инновацион технологияларни тижоратлаштириш унинг асосий мақсади ҳисобланади.
Контракт тўлови муддати яна узайтирилди
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.
Ягона божхона тўловини жорий этиш таклиф этилмоқда
ҚҲТБТ порталида жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Таълим, маданият ва спорт – Ўзнет афзалликлари
2019–2021 йилларга Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш бўйича комплекс дастур тасдиқланди.
Кун тартибида – аҳолини рўйхатга олиш, ер ости бойликлари ва бола ҳуқуқлари
Қонунчилик палатасининг 18 октябрдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари ва мамлакат ҳаётидаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар муҳокама қилинди.
Давлат хизматлари учун навбатни масофадан бронлаш мумкин
Давлат хизматлари агентлиги ташриф буюрувчиларга қулай вақтда навбатга ёзилиш функциясини жорий этмоқда.
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда
Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига ер солиғининг бир қисми қандай қайтарилади
2027 йилда Наманган вилоятида томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олаётган фуқароларга ер солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича тажриба ўтказилади. Белгиланган талаблар бажарилганда тўланган солиқнинг 90 фоизи қайтарилади.
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Банкротлик жараёнида тадбиркорларга махсус ҳисобварақлар очилади
МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.
Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак
Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.
Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди
Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.
Конституциявий суд тўғрисида янгиланган Конституциявий қонун қабул қилинди
Президент 14.10.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ЎРҚ-1181-сон Конституциявий қонунни имзолади.
Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади
Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 3 ноябрь№ 44
- 1 ноябрдан нималар ўзгаради
- Ичимлик суви ишлаб чиқариш ва етказиб бериш алоҳида ажратилади
- Олиб кирилгандан кейинги транспорт харажатлари: уларни божхона қийматидан чиқариш мумкинми?
- Пенсия тўлашни тўхтатиш, қайта ҳисоблаш ва олиш ёши тўғрисида...
- Чет эл хизмат сафарлари харажатлари қандай қопланади


