Адвокатликка номзодларга иш стажи бўйича талаб бекор қилинди
Муқаддам адвокат мақомини олиш учун юридик соҳада камида 2 йиллик иш стажи талаб этилган.
Иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш учун $46,25 млн ажратилади
Жаҳон банки “Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш” лойиҳаси учун маблағлар ажратади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари коррупциоген омилларга текширилади
Жамоатчиликни бундай омилларни бартараф этиш ҳақидаги таклифлари тегишли давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади.
Қорақалпоғистон тадбиркорларини имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватлашади
Хўжайли туманидаги 100 гектар ер майдонида "Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази" барпо этилади.
“Умра” хизматларини кўрсатиш бўйича қўшимча талаблар белгиланди
Улар орасида – туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши каби талаб мавжуд.
"Чимён" курортини қуриш бўйича лойиҳа ишлари бошланди
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида 47,9 млн евро миқдоридаги қарз маблағларини жалб қилиш юзасидан келишув имзоланган.
ID-карта, хорижга чиқиш паспорти ва техник паспортни уйда расмийлаштириш мумкин
Айрим ҳужжатлар эгаларига почта орқали жўнатилади.
Ҳарбий хизматчилар давлат мукофотларига тақдим этилганларида аттестациядан ўтказилади
Ҳарбий олийгоҳлар ўқитувчиларига уларнинг илмий даража ва унвонидан келиб чиқиб капитандан подполковник ҳарбий унвонигача берилади.
Ёнғин назорати органларининг ваколатлари кенгаймоқда
Эндиликда улар йилда бир маротаба юридик ва жисмоний шахсларга тегишли объектларда назорат текширувларини ўтказишга ҳақли.
Ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш: июлда ниманидир соддалаштиришди, бироқ муаммолар кўпайди
Buxgalter.uzдаги материаллар сизга ЭҲФни тўлдиришда муҳим жиҳатларни ҳисобга олишга ёрдам беради.
Аграрчилар ва озиқ-овқат корхоналари агросубсидияни қандай олади
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Агросубсидиялар аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Сенат томонидан қандай қонунлар маъқулланди
Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини оширишга қаратилган 9 та масала, шу жумладан 7 та қонун муҳокама қилинди.
“Агроплатформа” ахборот тизими қандай ёрдам беради
Унинг вазифалари орасида – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун хизматлар кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш жараёнидаги мавжуд вақт сарфи ва операцион харажатларни қисқартириш кабилар бор.
Узум етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади
2023-2026 йилларда узумчиликни ривожлантириш, кластер ва кооперация усулида узум маҳсулоти етиштириш ҳамда қайта ишлашга 100 млн АҚШ долларини йўналтириш режалаштирилмоқда.
Ёнғин хавфсизлиги бўйича текширувларни ўтказиш тартиби ўзгармоқда
Ўзгартиришлар мазкур йўналишда давлат назоратини кучайтиришга қаратилган.
Аграр соҳага рақамлаштириш жорий этилади
1 сентябрдан бошлаб “Агроплатформа” ахборот тизими ишга туширилади. У қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш жараёнларини рақамлаштириш учун мўлжалланган.
Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлиси 4 август куни бўлиб ўтади
Мажлисда бошқалар қатори, суд қарорларининг қонунийлиги ва адолатлилигини текшириш институтини такомиллаштириш, крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тизимини такомиллаштиришга қаратилган НҲҲларга ўзгартиришлар киритилишини назарда тутадиган бир қатор ҳужжатлар кўриб чиқилади.
Корея Эксимбанки Ўзбекистоннинг тиббиёт муассасаларига $74 млн ажратди
Ўзбекистоннинг “Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳасига улуши 14,78 млн АҚШ долларини ташкил этади.
Оториноларингология хизматининг кўлами кенгайтирилади
Оториноларингология бўлимларини зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 17 млн АҚШ долларини йўналтириш режалаштирилмоқда.
Ҳарбий техника ишлаб чиқишга қандай талаблар бор
Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасини муҳокама қилиш бошланди
Стратегия Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган бўлиб, 5 та йўналиш ва 100 та мақсаддан иборатдир. Стратегияни амалга ошириш учун жами 252,2 млрд АҚШ доллари ажратилади.
Мустақиллик кунига тайёргарлик кўриш бошланди
Барча ҳудудларда “уч авлод учрашуви” тадбирлари, анжуманлар, адабий-бадиий кечалар, миллий кино кунлари ва бошқа тадбирлар ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикасида ноқонуний қурилган уй-жойлар қонунийлаштирилади
Президентнинг “Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Фармони шунга қаратилган.
2030 йилгача маҳаллаларда 5 мингта спорт майдончалари барпо этилади
Спорт майдончаларидан фойдаланиш барча учун бепул бўлади, улардан мақсадли фойдаланишни назорат қилишга ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари масъул бўлади.
Туроператорларга давлат томонидан кўмаклар кўрсатилади
Туристлар оқимини ошириш ва туроператорларга давлат томонидан қўшимча кўмаклар кўрсатиш мақсадида Ўзбекистонга олиб келинган ҳар бир турист учун рағбатлантирувчи субсидиялар тўланади.
Ўзбекистонда пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори оширилди
Президентнинг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Маданият ва туризм вазирлиги қайта ташкил этилди
Унинг негизида Маданият вазирлиги ташкил этилади, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида эса Туризм қўмитаси фаолият кўрсатади.
Пойтахт тадбиркорлари учун давлат билан шерикликнинг янги қоидалари ўрнатилмоқда
Айрим йўналишлар бўйича “ҳаётий давр шартномалари” тузишга рухсат берилади.
МЧЖ тўғрисидаги Қонун янгиланди
Қонун МЧЖни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади ва қонунчиликдаги қатор бўшлиқларни бартараф этади.
Ягона QR-код орқали тўлов хизматлари
Қоидалар тўлов учун ишлатиладиган QR-кодларни стандартлаштириш ва турли тўлов тизимларини бирлаштиришга қаратилган.
1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Газ баллонлари учун аризалар – «E-gaz» тизими орқали
Турар жой хонадонларини маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби белгиланди
Самарқанд вилоятида машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
Ҳужжат юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали вилоят аҳолисининг бандлиги ва фаровонлигини таъминлашни мақсад қилган.
Маданият ва санъат соҳасида янги молиялаштириш тизими жорий этилади
Ҳужжат маданият ва санъат соҳасида лойиҳавий ва натижага қаратилган молиялаштириш тизимини жорий этишга, шунингдек давлат-хусусий шерикликни (ДХШ) кенгайтиришга қаратилган.
Бизнес назоратининг шаффофлиги ошади
Ҳужжат тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларга чек қўйиш ва коррупциявий хавфларни камайтиришга қаратилган.
Ҳайвонларнинг қайси юқумли касалликларида карантин жорий этилади
Қоидалар юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун чеклов чораларини қўллаш тартибини, шунингдек, чет элдан олиб кирилаётган ҳайвонларни карантинга олиш тартибини белгилайди.
Барқарор токенлар учун махсус ҳуқуқий режим жорий этилмоқда
Ҳужжат инвестицияларни жалб қилиш, рақобатни қўллаб-қувватлаш ва инновацион тўлов ечимларини ривожлантиришга қаратилган.
Фавқулодда вазиятлар бўйича волонтёр-қутқарувчилар гуруҳлари ташкил этилади
«Фавқулодда вазиятлар волонтёри» жамоатчилик гуруҳларига волонтёрлар ва кўнгиллиларни жалб этиш тартиби белгиланди.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Янги сонларда ўқинг
2026, 12 май№ 19
- Туризм соҳасида лойиҳа бошқаруви жорий этилмоқда
- 2026 йилда таътил тўловлари ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади
- Чет эллик туристларга сотилган турларни солиқ ҳисоботларида акс эттириш
- ККУ бошқарув соҳаси тўлиқ рақамлаштирилади
- Назорат-касса техникасини назорат-касса техникасини ким қўллаши керак


