Гўшт экспортининг алоҳида тартиби: қандай маҳсулотлар рўйхатга киритилди
Ўзгартиришлар экспортни рағбатлантириш ва ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлашга қаратилган.
"Оқила аёл" ҳаракати фаолларини пул мукофотлари билан рағбатлантирадилар
Маблағларни Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ва "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ажратади.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ҳужжат билан Қўмитанинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳисобдорлик ва бошқа органлар билан ҳамкорлик тартиби белгиланмоқда.
Пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларига кредит бериш шартлари ўзгартирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг баъзи ҳужжатларига тегишли қўшимчалар киритилди.
Тошкентда Креатив иқтисодиёт бўйича жаҳон конференцияси ўтказилади
Унинг доирасида Замонавий санъат маркази қошидаги арт-резиденциялар фойдаланишга топширилади, Франция маданият маркази, Миллий реставрация маркази лойиҳалари, шунингдек "Абулқосим" мадрасаси ва "Охунгузар" маданий мерос объектида креатив иқтисодиёт кластерларини яратиш лойиҳалари тақдимотлари ўтказилади.
Ўзэнергоинспекция Вазирлар Маҳкамасига ўтказилмоқда
Унга энергия самарадорлиги бўйича халқаро стандартларни жорий этиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш каби қўшимча вазифалар юклатилди.
Шаҳарсозлик соҳасидаги низолар қандай ҳал қилинади
Вазирлар Маҳкамаси бу соҳадаги низоларни судгача ҳал қилиш тартибини тасдиқлади.
Айрим унвонларни бериш муддатлари бир йилга узайтирилди
Булар Қуролли Кучлар, ИИВ, Миллий гвардия ва божхона хизматларидаги катта лейтенант ва ундан юқори унвонлар.
Ҳудудларнинг мастер-режалари қайси ҳолларда ишлаб чиқилади
Батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳудудларнинг аниқ муаммоларини бартараф этишга қаратилган шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа лойиҳавий ечимларни ўз ичига олади.
Ёшлар технопарклари стартапчилари хорижга стажировкага юборилади.
Докторантурага ҳужжатларни эса Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширса бўлади.
Андижон вилоятида "Мебель комплекси" кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда
Унда мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари, кўргазма павильонлари, очиқ ва ёпиқ савдо майдончалари, фурнитура ва бутловчи қисмлар савдо маркази жойлашади.
Ерларни қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш учун фоизсиз қарзлар ажратилади
Уларни вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, насос агрегатларини монтаж қилиш ва ишга тушириш, дарё ва каналлардан сув олиш учун ускуналар харид қилиш ва бошқаларга ишлатиш мумкин.
Сув ҳисоблагичларни сақлашга ким маъсул
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ҳуқумат қарорларига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими такомиллаштирилишга қаратилган ўзгартишлар киритилмоқда.
Экология соҳасидаги танловлар қандай ташкил этилади
Танлов ғолиблари 8 декабрь - Конституция куни арафасида тантанали вазиятда тақдирланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таъсири қандай баҳоланади
2025 йилдан бошлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мониторинг қилинади
Миллий вақт шкаласи жорий этилмоқда
Ташкилотларга аниқ вақт пулли хизмат асосида узатилади
Республика шоликорларига имтиёзли кредитлар ва субсидиялар берилади
Шоли етиштириш учун ускуналар харид қилиш харажатларининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилмоқда
Туман ва шаҳарларда ҳокимнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигида ҳудудий штаблар ташкил этилмоқда. Уларнинг ишини иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари бошчилигидаги Республика штаби мувофиқлаштиради.
Меҳмонхоналарга имконияти чекланган шахслар учун шароит яратишга субсидиялар ажратилади
Улар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ушбу жамғармага ўтказилган туристик (меҳмонхона) йиғимлари ҳисобидан тўланади.
Касаба уюшмалари ташкилотларининг рўйхатдан ўтказилиши соддалаштирилди
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартибини тартибга солувчи баъзи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ҳукмларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхалари учун бож тўланади
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди
Суғурта хизматларини кўрсатиш таннархига киритиладиган харажатлар таркиби белгиланмоқда
Суғурта хизматлари таннархи таркибига учта қўшимча махсус харажатлар киради
Жаҳон брендлари билан ҳамкорлик қилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 1 миллион АҚШ доллари миқдорида грант олади
Шунингдек, уларга халқаро стандартларни жорий этиш, экологик сертификатлаш ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш, ҳамда мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича харажатлар қопланади.
Судлар Халқ депутатлар кенгашлари олдида ҳисобот беришмайди
Шу билан бирга улар жамоатчиликни ҳар чоракда ўз фаолиятлари бўйича хабардор қилишади.
Ўзбекистонда факторинг ташкилотлари ташкил этилади
Уларнинг фаолияти Марказий банкда нобанк кредит ташкилоти сифатида реестрда ҳисобга олиш рўйхатидан ўтгандан сўнг амалга оширилади.
Бухоро вилоятининг туристик лойиҳалари имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
Президент қарори билан тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилаш ва лойиҳаларни молиялаштиришни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Кузда иш ҳақи, пенсия ва нафақлар оширилади
Тегишли фармонни Президент 2024 йил 12 августда имзолади.
“Пробация тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
Шунингдек, Жиноят кодексида ахлоқ тузатиш ишларини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш асоси ўзгармоқда.
Ижро тартиб-таомиллари рақамлаштирилади
Ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ҳамда ўз вақтида ижро этиш чора-тадбирлари белгиланган.
Халқ қабулхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади
Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини сўзсиз амалга ошириш орқали уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш назарда тутилмоқда.
Ўзбекистонда исломий молия жорий этилмоқда
Исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва банклар томонидан исломий молия хизматларини кўрсатиш тартибини мустаҳкамловчи Қонун қабул қилинди.
Муддатли ҳарбий хизматчилар қандай имтиёзларга эга бўладилар
Аскарларнинг касб эгаллаш ва таълим олишга бўлган қизиқиш ҳамда интилишларини қўллаб-қувватлаш орқали муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузи оширилади.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Қонуннинг қабул қилиниши атроф-муҳитни муҳофаза қилишни яхшилашга, давлат экологик назоратини самарали ташкил этишга, биологик хилма-хилликни сақлаб қолишга кўмаклашади.
Ҳуқуқий тажриба қандай ўтказилади
Қонунчилик даражасида ҳуқуқий тажрибани ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, ваколатли субъектлар доираси, уни қўллаш муддатлари, шунингдек, тажриба якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш механизми белгиланди.
Инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш жадаллашади
«Тармоқ - корхона - олий таълим муассасаси - илмий ташкилот» занжири асосида илмталаб, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, илмий, рационализаторлик ва стартап ишланмаларни тижоратлаштиришни кенгайтириш вазифаси қўйилмоқда.
«Менинг боғим» лойиҳаларини ташкил этиш жараёни такомиллаштирилмоқда
Ҳужжат «Менинг боғим» лойиҳаларини амалга оширишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва жамоатчиликнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Президентнинг 2026 йил 3 апрелдаги «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-123-сон қарори қабул қилинди.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика комиссиясининг вазифалари белгиланди
Ҳужжат агросаноат соҳасидаги ислоҳотларни самарали ташкил этиш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Янги сонларда ўқинг
2026, 28 апрель№ 17
- Бухгалтерлар учун етти муҳим ўзгариш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2026 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Фармацевтика маҳсулотларини реализация қилиш қандай ҳисобга олинади
- Уй-жой қурилиши соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар фуқаролар фойдасига қайта ҳисобланади


