E-IJRO AUKSION орқали якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиш таклиф этилмоқда
ҚҲТБТ порталида якка тартибдаги қурилиш, шунингдек давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини ажратишнинг янги қоидаларини тасдиқлаш режалаштирилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
ЯСТ тўловчилар учун солиқ солишдаги янгиликлар
6 сентябрда «Norma» профессионал ривожланиш маркази ЯСТ тўловчи корхона ва ташкилотлар вакилларини 2018 йил бошидан солиқ солишда юз берган ўзгартиришларга бағишланган семинарга таклиф этади
ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботлар янгиланди
Бу ҳам Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарорида (рўйхат рақами 2439-6, 20.08.2018 йил) назарда тутилган
ДМЖга ажратмалар бўйича ҳисоботнинг янги шакллари тасдиқланди
Молия вазирлиги ва ДСҚ давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоботнинг барча шаклларини янгиларига ўзгартирди
Ер участкаси майдони ҳисоботда акс эттирилади
Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича ҳисоботнинг шаклларига тегишли тузатишлар киритилди
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботга қандай ўзгартириш киритилди
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарорида (20.08.2018 йилда 2439-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мавжуд ўзгартиришлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботнинг шаклларига ҳам тааллуқли
Акциз солиғи бўйича ҳисоботга қўшимча киритилди
Қўшимча Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (20.08.2018 йилда 2439-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан назарда тутилган
ҚҚС бўйича ҳисоботга тузатиш киритилди
Солиқ ҳисоботининг шаклларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни кўриб чиқишни давом эттирамиз
Солиқ ҳисоботида қандай кўчмас мулк кўрсатилади
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (20.08.2018 йилда 2439-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Маданий тадбирларга чипталарни сотишда блокчейндан фойдаланилади
ЎзАда Президентнинг 26.08.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
ИИО шахсий таркиби билан психологлар ишлайдилар
ИИВда шахсий таркиб билан ишлаш бўйича психологлар гуруҳи шакллантирилмоқда, ички ишлар органларига хизматга қабул қилинаётган номзодларни танловдан ўтказиш соддалаштирилмоқда, «Хулқ-атвор ва муомала маданияти кодекси» ишлаб чиқилмоқда, ходимларнинг янги формасини жорий этиш режалаштирилмоқда
Статистика ҳисоботларини топшириш муддати ўзгартирилди
Давлат статистика қўмитаси давлат статистика ҳисоботлари шаклларини топшириш муддатлари ўзгартирилганлиги ҳақида маълум қилди
ЖШДС бўйича ҳисобот шакллари ўзгарди
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (20.08.2018 йилда 2439-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Фойда солиғи бўйича ҳисобот шаклларига ўзгартиришлар киритилди
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (20.08.2018 йилда 2439-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Чет эл валютасидаги активлар ва мажбуриятлар янги қоидалар бўйича ҳисобга олинади
Молия вазирининг буйруғи билан Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Донни қайта ишловчи корхоналарга – солиқ ва божхона имтиёзлари
Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2018 йилдаги «Донни қайта ишловчи корхоналарни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 684-сон қарори эълон қилинди
2021 йилдан камида бир суткага чегарани кесиб ўтганлар алоҳида ҳисобга олинади
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли қўшимчалар киритилди
Мактаб ўқитувчисининг иш юкламаси белгиланди
Халқ таълими, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари томонидан умумий ўрта таълим муассасалари педагогларининг намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тасдиқланди (рўйхат рақами 3058, 20.08.2018 й.)
Қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилади
Марказий банк Бошқарувининг қарори (20.08.2018 йилда 3056-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан уларни сотиш ва қайтариб харид қилиб олиш тартиби тасдиқланди
Балиқ ишлаб чиқариш бўйича ЭИЗда қандай қатнашиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2018 йилдаги 677-сон қарори билан Тошкент вилоятида «Балиқ ишлаб чиқарувчи» эркин иқтисодий зонаси инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш тартиби тасдиқланди
Соат 21:00 дан 9:00 гача алкоголь сотишни тақиқлашлари мумкин
ҚҲТБТ порталида алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни тартибга солишга йўналтирилган ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Иш ҳақи ва нафақалар: қандай тўғри ҳисоблаш мумкин
28 август куни «Norma» профессионал ривожланиш маркази бухгалтерлар ва кадрлар бўйича ходимларни «Нормал меҳнат шароитларидан оғишганда иш ҳақи. Нафақалар (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парваришлаш ва бошқа нафақаларни) тўлаш. Таътил пули ҳисоб-китоби» семинарига таклиф қилади
«Ижтимоий тадбиркор» мақоми кимга берилади
ҚҲТБТ порталида тадбиркорлик субъекти «Ижтимоий тадбиркор» мақомини, шунингдек имтиёз ва преференцияларни олиши тартиби назарда тутилган низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Давлат бюджети тўғрисидаги барча ахборот ҳамма учун очиқ бўлади
Президентнинг «Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Ихтисослашган ташкилотлар давлат харидларида ёрдам беради
Давлат харидларини ўтказиш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3057, 20.08.2018 й.)
«Dori-Darmon» АКдаги давлат улуши ишончли бошқарувга топширилади
Президентнинг «Dori-Darmon» акциядорлик компанияси бошқарув самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинган
Тошкентда марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2018 йилдаги «Давлат-хусусий шериклик асосида марказлаштирилган клиника-диагностика лабораторияси ташкил этиш тўғрисида»ги 674-сон қарори эълон қилинди
Шукур Сулаймонов: «Бизнес бошламоқчи бўлганим сабабли direktor.uz эътиборимни тортди»
direktor.uz тизими ишга туширилган дастлабки ойда 1141 киши рўйхатдан ўтди. Бугунги кунга келиб «Молиявий саводхонлик асослари» онлайн-курсини 34 киши тамомлади. Шукур Сулаймонов 222,2 балл тўплаб, direktor.uz рейтингида биринчи ўринни эгаллади
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима ўрнига огоҳлантириш: МЖТКда нималар ўзгарди
Бир қатор енгил қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янги тузатишлар билан маъмурий огоҳлантириш институти жорий этилмоқда, шунингдек камералар томонидан қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати ва жазо чораларини қўллаш муддатлари аниқлаштирилмоқда.
1 февралдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури ишлаб чиқилди
У "Stent for Life" ва "Action Plan for Stroke" халқаро дастурларига асосланган бўлиб, 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.
Ягона ижтимоий реестр ишга туширилди: оилаларни қўллаб-қувватлаш янада манзиллироқ бўлади
Реестрда эҳтиёжманд оилалар ва давлат кўмагини олувчилар тўғрисидаги маълумотлар бирлаштирилган. Янги тизим уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳисобга олишни автоматлаштиради, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни соддалаштиради.
Қон билан ишлаш хизмати тизими такомиллаштирилмоқда
Ҳар ойда "Ҳаётни биргаликда сақлаб қоламиз" миллий донорлик акцияси ўтказилади: бир ҳафта – қон хизмати ташкилотларида, уч ҳафта – таълим, даволаш ва бошқа ташкилотларда.
Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Мобил операторларга абонентнинг розилигисиз хизматларни улаш тақиқланди, оператор ва абонент ўртасидаги шартномани бекор қилиш муддати эса 2 ойдан 1 йилгача узайтирилди.
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари – ягона бошқарув остида
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари тизимини кенг кўламда ислоҳ қилиш бошланмоқда. Президентнинг янги фармонида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигини ташкил этиш, қўшилган қиймат занжирларини жорий этиш, йирик лойиҳаларда кичик ва ўрта бизнес иштирокини кенгайтириш кўзда тутилган.
Ўзбек тилини билиш фуқароликни олишга ёрдам беради
Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Таълим ва малакаларни баҳолаш илмий-амалий маркази шуғулланади.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш дастури тасдиқланди
Мамлакатимизда болалар ва ёшларда миллий ўзликни англаш ва фуқаролик масъулиятини шакллантириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан таълимнинг барча босқичларида – боғчалардан тортиб олий ўқув юртларигача тарбиявий ишларнинг янги механизмлари тасдиқланди, шунингдек, ҳар ҳафталик мажбурий "Келажак соати" жорий этилди.
Баъзи талабаларга ётоқхона харажатлари қоплаб берилади
Муайян тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар ётоқхоналарида яшаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.



