Алкоголь қимматлашади, ҳисоблагичларни текширувдан ўтказишнинг янги қоидалари кучга киради, мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгартирилади, Сув хўжалиги вазирлигида қисқартиришлар бўлади.
Кун тартибида – аҳолини рўйхатга олиш, ер ости бойликлари ва бола ҳуқуқлари
Қонунчилик палатасининг 18 октябрдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари ва мамлакат ҳаётидаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар муҳокама қилинди.
Давлат хизматлари учун навбатни масофадан бронлаш мумкин
Давлат хизматлари агентлиги ташриф буюрувчиларга қулай вақтда навбатга ёзилиш функциясини жорий этмоқда.
Янги қонун молиявий сектор ривожига қандай таъсир кўрсатади?
МБ яқинда қабул қилинган кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришга доир қонунни шарҳлади.
Пойтахтда иссиқлик таъминоти ёқилади
Тошкент шаҳар ҳокими 25 октябрдан бошлаб иситиш мавсумини бошлаш юзасидан фармойиш берди.
Депутатлар корхона тугатилишини соддалаштирувчи тузатишларни қабул қилдилар
22 октябрдаги мажлисда тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилишига қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Депутатлар суд мажлисини трансляция қилишга қарши
Судлар фаолиятида АКТдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг 18 октябрдаги мажлиси кун тартибидан чиқарилди.
Зарарларни қоплаш манбаларини қонунда белгилаш лозим
Конституциявий суд Фуқаролик кодексининг 15-моддасига тузатиш киритиш юзасидан қонунчилик ташаббуси билан чиқди.
Қайта молиялаштириш ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 19 октябрдаги қарори билан қайта молиялаштириш ставкаси йиллик 16% даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.
Сўм девальвацияси жисмоний шахслар депозитларига таъсир кўрсатмади
2019 йилнинг июль-август ойларида ички ва ташқи омиллар таъсирида хорижий валютага бўлган талаб ўсди, натижада сўм девальвацияси тезлашди.
Ўзбекистон «Top-20 ислоҳотчи мамлакатлар» қаторидан жой олди
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 24 октябрь куни эълон қилинадиган «Бизнес юритиш – 2020» йиллик ҳисоботида давлатимизнинг ўрни салмоқли даражада яхшиланишини прогноз қилмоқда.
Стоматолог талабалар иккита ОТМ дипломини оладилар
Тошкент давлат стоматология институти Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси билан қўшма факультет ташкил этиш бўйича шартнома имзолади.
МБ валютани нақдлаштириш учун комиссияни маълум қилди
Регуляторнинг сўзларига кўра, банк кассалари орқали халқаро тўлов карталаридаги (ХТК) хорижий валютани нақдлаштириш учун комиссия 0,5 – 1%ни ташкил этади, айрим банкларда умуман бепул. Бу МДҲ бўйича ўртачадан пастдир (2%).
Кўп квартирали уйни қандай бошқаришни унда яшовчилар белгилайди
Ялпи мажлисда сенаторлар “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунни маъқуллашди.
Сенаторлар “Мудофаа тўғрисида”ги Қонунни маъқуллашди
Сенаторлар томонидан ялпи мажлис кун тартиби доирасида “Мудофаа тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири кўриб чиқилди.
Гўдакни қандай озиқлантириш – қонунда белгиланган
23-ялпи мажлисда 11 октябрь жума куни сенаторлар “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Қонунни маъқуллашди.
Илмий фаолият қонун билан тартибга солинди
Сенат 11 октябрь куни “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонунни маъқуллади.
Тўлов тизимлари иштирокчилари ва операторларига функциялар белгиланди
“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама этилган яна бир масала бўлди.




