
Болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш жорий этилмоқда
2018–2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ва пойтахтимизнинг айрим туманларида болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳани амалга ошириш учун жами 494 та гуруҳ ташкил этилди

Ваколатли иқтисодий операторлар қандай афзалликларга эга
Давлат божхона қўмитаси Ваколатли иқтисодий операторнинг фаолиятини шакллантириш ва ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқди

Хронометраж, мавзуга оид ва экспресс-ўрганиш бўйича қонун лойиҳаси пухта ишланади
Депутатлар «2019 йилга бюджет-солиқ сиёсати Концепцияси ва 2020-2021 йилларга прогноз мўлжаллари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси хусусида эътирозларини билдирдилар

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мамлакатимизнинг халқаро мажбуриятлари комплекс равишда бажарилмоқда
Президентнинг 10.12.2018 йилдаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди

Аудит соҳасидаги санкцияларни оширмоқчилар
ҚҲТБТда МЖТКга киритиладиган тузатишлар лойиҳаси тақдим этилган: аудиторларнинг масъулият доираси кенгайтирилмоқда, хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текширувидан бош тортганлиги учун жарима солиш тартиби ўзгартирилмоқда

Ишловчи пенсионерлар 2019 йилдан бошлаб тўлиқ пенсия олади
Президент мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида шу ҳақда маълум қилди

2019 йил 1 январдан божхона йиғимлари: мақбуллаштиришнинг навбатдаги варианти
ҚҲТБТ порталида кейинги йил бошидан жорий этилиши режалаштирилаётган божхона йиғимларининг янги ставкалари берилди

Йил бошидан буён 623 нафар судланган шахс афв этилди, 590 нафар шахс судлар томонидан оқланди
Конституция куни муносабати билан Президент қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва айни пайтда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 136 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди

Жиҳозни ўзи созлай оладими
Янги йил кириши билан: ундан аввал ҳам, кейин ҳам эмас, назорат-касса машинаси ва терминални чекларда ҚҚС акс эттириладиган қилиб қайта созлаб олса бўладими? Буни бировнинг ёрдамисиз ва ресурсларни тежаган ҳолда қандай амалга ошириш мумкин? Ушбу материалда мутахассисларнинг тавсиялари билан танишасиз

Давлат органлари тадбиркорларнинг ҳужжатларига муҳр қўйилишини камроқ талаб қилишади
Қонунчилик палатаси мажлисида 6 декабрь куни депутатлар тўртта қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар

Сув омборларида экотуризмни ташкил этиш учун ерни қандай олса бўлади
Ер участкалари сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида электрон аукцион орқали берилади. Уни ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 3.12.2018 йилдаги 978-сон қарори билан тасдиқланган

Мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш 2021 йилдан бошланади
Президент 2019-2025 йилларда Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ва уни 2019-2021 йилларда амалга ошириш дастурини тасдиқлади

Почта «Norma» нашриётига китобларни қайтариб беришига нима сабаб бўлди?
16.11.2018 йилдаги материалда knigi.uz интернет-дўкони харидори буюртмани ўз вақтида олмаган биринчи ҳолат батафсил кўриб чиқилган эди. Ушбу материалда вазият қандай якун топгани ҳақида сўз юритамиз ва «Norma» нашриёти директорининг барча мижозларга мурожаатини эътиборингизга ҳавола этамиз

Пойтахтда «Tashkent Central Park» қурилади
Янги комплекс таркибида беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар марказ, тижорат банки учун маъмурий бинолар ҳамда бошқа иншоотлар бўлади (ВМнинг 5.12.2018 йилдаги 991-сон қарори)

Кон ажратиш далолатномаларини бериш тартиби янгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 4.12.2018 йилдаги 983-сон қарори билан ер қаъридан фойдаланиш ва уни геологик ўрганиш соҳасида бошқарув ва назоратни янада такомиллаштириш назарда тутилган

Халқ табобати хонасида нималар бўлиши керак
«Халқ табобати» тиббий ихтисослашувнинг тури бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талаблар тасдиқланди (6.12.2018 йилда 2905-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

Электрон савдоларда қум-шағал қазиб олиш ҳуқуқини қандай олиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 3.12.2018 йилдаги 981-сон қарори билан дарё ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тасдиқланди

Геодезия ва картография ишлари учун – янги рухсат беришга доир тартиб-таомиллар
Геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди

«Декрет таътили»: ностандарт вазиятлар
Ушбу материалда кадрлар иши амалиётида учрайдиган ғайриодатий вазиятлар: бувиси ёки бошқа қариндоши номига болани парваришлаш таътилининг расмийлаштирилиши; ходиманинг декретдан чиқмасдан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаши ва унинг ўрнига вақтинча қабул қилинган ходимнинг кейинги тақдирини кўриб чиқамиз ва тушунтириш берамиз

Терминал ва НКМ чекларида ҚҚСни ажратиб кўрсатиш керакми
Тадбиркорлар солиқ солишнинг янги тизимига ўтишга ҳозирлик кўрмоқдалар. Бунда ҳал қилишни талаб этадиган кўплаб саволлар юзага келмоқда. Тўлов терминаллари ва НКМни чекларда алоҳида сатрда ҚҚС тўғрисидаги ахборот қайд этиладиган қилиб қайта созлаш зарурати ҳам кўпчиликни қизиқтирмоқда

Автоташишларга лицензияларни расмийлаштириш муддатлари қисқартирилди
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2018 йилдаги 994-сон қарорида назарда тутилган

Конституция – бахтимиз қомуси
Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Уларнинг бирида, “Агробанк” АТБ бош офисида Norma портали мухбири ҳам иштирок этди.

Халқаро паспорт қандай бўлади
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБдаги брифингда 2019 йилнинг 1 январидан бериладиган халқаро паспорт ҳақида сўз борди

Bir.uz бухгалтерлардан бошқалар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин
Бухгалтерия ҳисобининг асосларини кўплаб соҳа вакиллари билиши зарур. Шунинг учун ҳозирда Намангандаги «Panda Sanoat Savdo» МЧЖнинг бирваракайига беш нафар ходими bir.uz тизимида шуғулланишмоқда. Улар ўз танловлари хусусида экспресс-савол жараёнида айтиб беришди

Мамлакатимизни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкентда Ўзбекистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Уни «Буюк келажак» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти KPMG аудитор-консалтинг компанияси билан биргаликда ишлаб чиқди

Илмий ютуқлар қандай “монетизация” қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 3.12.2018 йилдаги 979-сон қарори билан юқори технологик бизнес-лойиҳаларни молиялаштириш, илмий ишни ишлаб чиқиш, тижорат сирини ташкил этувчи объектлардан фойдаланиш учун муаллифлик мукофоти тўлаш тартиби тасдиқланди

ҚҚСга ўтиш ҳақида жўнатилган хабарномани қайтариб олса бўладими?
Бу саволни «Norma» профессионал ривожланиш марказининг тренингида иштирок этган Оксана Клюева берди. Лекин бу савол солиқ органларидан худди шундай хабарномани олган кўплаб бош бухгалтерларни ҳам қизиқтиради

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини реестрга киритадилар
Хўжаликларни реестрга киритиш тартиби, ҳужжатларни тақдим этиш ва аризани кўриб чиқиш тартиб-таомиллари, шунингдек ундан чиқариш ҳолатлари Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2018 йилдаги 972-сон қарорида белгиланган

1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди
Улардан бири – таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш юзасидан илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш, шунингдек сўровлар ўтказиш.

Янги техника олий таълим муассасаси ташкил этилади
"ToshTech" техника университети ривожланиб бораётган саноат тармоқларини юқори малакали муҳандис кадрлар билан таъминлайди.

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун 2025 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига зарур маблағларни ажратади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг вазифалари белгиланди
Инспекция – бу қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва уларнинг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи ижро этувчи орган.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда нима қуриш мумкин
Масалан, суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ келувчи объектларни қуриш мумкин.

Ердан фойдаланиш самарадорлиги қандай оширилади
Президент Фармони билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашни назорат қилиш рақамли асосга ўтказилади
Махсус ваколатли органларнинг ерга оид қонунчиликка риоя қилмаслик фактларини барвақт аниқлаш ва улар бўйича чоралар кўриш вазифалари ва функциялари "E-yer nazorat" тизими орқали амалга оширилади.

МҲХСга ўтиш қоидаларида нима ўзгармоқда
Президентнинг 15 сентябрдаги «Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-282-сон қарори билан янги тизимли ислоҳот бошланади.

Озиқ-овқат чиқиндилари қисқартирилади ва утилизация қилинади
"Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври"да (2026–2030 йиллар) аҳолини етарли миқдордаги сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва уларнинг ортиқча чиқиндиларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади
- Экспорт қилинаётган товарни сертификатлаймиз
- Заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамни қандай тўлаш лозим
- Геология соҳасида чет эллик мутахассиснинг иш ҳақидан тўланадиган солиқ мажбуриятлари