
Божхона ва эркин омборларни, «Duty free» дўконларини лицензиялаш тартиби янгиланди
Кўрсатилган фаолият турлари бўйича лицензия олиш учун рухсат берувчи тартиб-таомилларни тартибга солувчи низомлар янги таҳрирда тасдиқланди ва 2019 йил 20 мартдан кучга киради

Бизнесни электр тармоқларига улаш соддалаштирилмоқда
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ВМнинг 19.12.2018 йилдаги 1030-сон қарорига қаранг)

Президент ҚҚСга ўтишнинг айрим тафсилотларини очиб берди
Солиқ икки йил мобайнида босқичма-босқич жорий этилади. Товар айланмаси 1 млрд сўмдан 3 млрд сўмгача бўлган корхоналар ҚҚСни ихтиёрий равишда соддалаштирилган тартибда тўлайди

«Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонунни янгиламоқчилар
ҚҲТБТ порталида ушбу ҳужжатнинг янги таҳрири лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган

Жисмоний шахслар фойдаланилмаётган нотурар объектлар учун ҳақ тўлашларига тўғри келади
Энди улар мол-мулк солиғи ва ер солиғини ҳам оширилган ставкаларда тўлашлари керак бўлади. 100 ЭКИҲдан ортиқ солиқ қарзи бўлганда эса суд орқали қарзларни қоплаш ҳисобидан ундирув объектга қаратилади

Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизими ташкил этилди
Президентнинг 20.12.2018 йилдаги “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Маданий меросни муҳофаза қилиш билан Маданият вазирлиги департаменти шуғулланади
Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни такомиллаштиришнинг янги босқичи бошланди. Янги тартиблар жорий этилмоқда. Маданият вазирлигида – қайта ташкил этиш. Бу Президентнинг 19.12.2018 йилдаги қарорида назарда тутилган

Операторнинг айби билан тўлов тизимидаги узилишлар учун санкциялар жорий этилади
ҚҲТБТ порталида «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тақдим этилди

Луиза Юдова: «Аттестация имтиҳони мақсадга элтувчи муҳим босқичдир»
Бухгалтер Луиза Юдова – Norma ПРМнинг масофавий ўқув ресурсларининг фаол фойдаланувчиси. Портал мухбири Олег Гаевойга берган интервьюсида bir.uz ва direktor.uz да ўқиш жараёнида 96 варақли 8 та ва яна битта дафтарнинг ярмига конспект ёзиб борганлигини айтди ва нега бундай қилганини тушунтириб берди

Қизилмия экстрактини ишлаб чиқарувчилар – Уюшма аъзоларига плантациялар ташкил этиш мажбурияти юклатилади
ҚҲТБТ порталида Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси аъзоларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар муҳокама қилинмоқда

МБда солиқ қарзини сўзсиз ундириш юзасидан муносабат билдирилди
Илгари регулятор “Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низом” лойиҳаси юзасидан ўз эътирозларини билдирган ва уни қайта ишлаш зарур деб ҳисоблайди

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури қабул қилинди
Президентнинг 19.12.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Ҳарбий хизматчилар маънавий-маърифий ишларга қўшган ҳиссаси учун тақдирланади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2018 йилдаги 1020-сон қарори билан Қуролли Кучларнинг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди

Резидент ташкилотлар йирик давлат лойиҳаларига инвестиция киритишлари мумкин
Ҳукумат 2018 йилнинг декабридан бошлаб давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди

Олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси соддалаштирилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи (12.12.2018 йилда 1963-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тегишли тузатишлар киритиш назарда тутилган

ШҲТнинг аксилтеррор Битими ва Тожикистон билан шериклик тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди
Ўзбекистон иккита халқаро шартномани ратификация қилди (18.12.2018 йилдаги ЎРҚ–504 ва ЎРҚ–505-сон қонунларга қаранг)

Солиқ қарзи қандай қилиб жисмоний шахсларнинг «пластигидан» сўзсиз ҳисобдан чиқарилади
ҚҲТБТ порталида Жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан солиқ қарзини сўзсиз ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Таркибида ёғлар, туз ва қанд миқдори юқори бўлган маҳсулотлар айланмаси чекланади
Президентнинг 18.12.2018 йилдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Қандай қилиб рақамни сақлаб қолган ҳолда операторни алмаштириш мумкин
Ахборот коммуникациялари вазирлиги абонент рақамини сақлаб қолган ҳолда уяли алоқа операторини алмаштириш тартиби лойиҳасини ҚҲТБТ порталида муҳокама қилиш учун жойлаштирди

Суриштирув, тергов органлари ва судга мажбурий келтириш қандай амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2018 йилдаги 1024-сон қарори билан суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тасдиқланди

«Тараққиёт» танлови финали иштирокчилари орасидан бошқарувчилар захираси қандай шакллантирилади
Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича “Тараққиёт” республика танлови финали иштирокчилари орасидан бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тартиби тасдиқланди (ВМнинг 14.12.2018 йилдаги 1018-сон қарори)

Ҳайдовчилик гувоҳномасини ЯИДХП орқали алмаштириш мумкин
ЯИДХПда «Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун мурожаат юбориш» янги интерактив хизмати ишга туширилди

Терминал ва НКМни қайта созлаш: муқобил йўли бўлмаган вариант
2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтаётган тадбиркорлар чекларда ҚҚСни ажратиб кўрсатиш учун терминал ва НКМни қайта созлаш масаласини ижтимоий тармоқларда муҳокама қилишда давом этмоқдалар. Бошқа фикр-мулоҳазалар қатори, хорижий тажрибанинг юзаки таҳлилига асосланган хато фикрларнинг ҳам гувоҳи бўлмоқдамиз

ТДЮУда танлов: «халқаро» ҳуқуқшунослар ғолиб бўлишди
Тошкент давлат юридик университетида 3-курс талабалари ўртасида мукофот фонди 40 ЭКИҲни ташкил қилган «Жиноят ишлари бўйича намунавий суд процесси» танлови ўтказилди

Автони қисқа муддатли ижарага бериш: тартиб белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 йилдаги 1015-сон қарори билан Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ўзбекистон орқали транзитга – «яшил чироқ»
Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2018 йилдаги 1022-сон қарори билан давлатимиз ҳудуди орқали транзит ўтишга доир айрим қоидаларга тузатишлар киритилди

ФҲДЁ органлари гербли гувоҳномаларни қандай тўлдирадилар
Адлия вазирининг буйруғи (13.12.2018 йилда 3098-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан 2019 йил 1 январдан эътиборан тўлдиришнинг янги қоидалари кучга киради

Кўчмас мулк объектлари манзиллари қандай рўйхатга олинади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 йилдаги 1010-сон қарори билан Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тасдиқланди

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади
Шунингдек фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин улар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби тасдиқланди
Пенсияни тайинлаш ёки тайинлашдан бош тортиш тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда фуқароларнинг мобил қурилмаларига СМС-хабар кўринишида юборилади.

"Жасорат мактаблари"га қандай ўқишга кириш мумкин
Жасорат синфларига ўқувчиларни қабул қилиш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади. Синовлар орасида математика ва она тили бўйича тестлар, шунингдек жисмоний тайёргарликни текшириш ҳам бор.

Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига бўлган талаблар кучайтирилди
Бундай моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш учун лицензия беришдан олдин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш зарур.

Заргарлик соҳасини қўллаб-қувватлашга 100 млрд сўм ажратилади
Президент қарори билан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни саноат даражасига олиб чиқиш, жумладан халқаро бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Ногиронлиги бўлган шахсларга иш билан таъминлашда ёрдам берилади
Шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ёки уларни ишга қабул қилишда кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ажратилади.

Давлат театрларида эксперт гуруҳлари ташкил этилади
Уларнинг фаолияти порнография, тазйиқ, зўравонлик ва шафқатсизликни намойиш этишнинг олдини олишга йўналтирилади.

Янги нодавлат олий таълим муассасалари учун қўшимча талаблар белгиланди
Масалан, дастлабки устав капитали моддий-техника базаси ва дастурий таъминотни ўз ичига олган ҳолда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши керак.

Муҳандислик коммуникация тармоқлари коллекторларидан фойдаланиш қоидалари белгиланди
Коллекторларни яратиш ва жойлаштиришга бўлган умумий талаблар «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Янги сонларда ўқинг

- Ипотека кредитлари тақдим этиш тартиби такомиллаштирилди
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДС қандай солинади
- Импорт қилинган асосий воситаларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
- «Мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»