
Ички ишлар органларининг 26 нафар ходими мукофотланди
25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни арафасида ҳуқуқ-тартибот хизматчилари медаллар ва орденлар билан мукофотланди

Қачон газ учун тўлиқ тўлашга тўғри келади
Вазирлар Маҳкамаси Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди. Энг асосийлари – ушбу шарҳда

2019 йил 1 апрелдан мобил қурилмалар IMEI бўйича рўйхатга олина бошлайди
Мақсад – мобил қурилмалардаги ўзига хос идентификация кодлари тўғрилигини текшириш орқали уларнинг мулкдорлари ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, аппаратлардан уларнинг эгаларини огоҳлантирмасдан ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик ва сифатсиз қурилмалар сотилишининг олдини олиш (ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 847-сон қарори)

Янги қурилган уйда кўчмас мулк 1 сўмга сотиб олинганда пойтахт пропискаси берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 йилдаги 845-сон қарори билан тегишли ўзгартиришлар киритилди

Талабалар ва ёшларга ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдам берадилар
Фарғонада Ёшлар инновация марказини ташкил этишга киришилди. У Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатади (ВМнинг 17.10.2018 йилдаги 832-сон қарори)

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими 2021 йил охирига буткул ташкил этилади
Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭЭҲО ва НҚАТ) 2021 йилнинг 1 декабрига келиб бутун республикани қамраб олади. Президентнинг 23.10.2018 йилдаги «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан мазкур тизимни ташкил қилиш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар белгиланди

ЯТТ қурилиш материалларини сотишлари, пластик дераза ва эшиклар тайёрлашлари мумкин эмас
2019 йил 1 январдан янги Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кучга киради (ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 850-сон қарори)

VPN ва Proxy жиноий ва маъмурий санкциялар остига тушадими
Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланганлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган янги моддаларини кўриб чиқамиз (22.10.2018 йилдаги ЎРҚ–503-сон Қонун)

Тадбиркорлар электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишга ёрдам берадилар
Электр энергияси, шу жумладан, муқобил электр энергиясини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини ягона энергетика тизимига улаш регламентга солинади, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмлари эса оширилади. Бу ЎзАда эълон қилинган Президентнинг 23.10.2018 йилдаги қарорида назарда тутилган

Бизнесга ноқонуний аралашув: маъмурий жарималар икки баравар оширилди, жиноий санкциялар кучайтирилди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг XVI-1-боби ва Жиноят кодексининг XIII1-бобига киритилган тузатишларни кўриб чиқамиз

Зиёвуддин Зокиров: «bir.uz ёрдамида бош бухгалтер бўламан»
Зиёвуддин Зокиров – 20 ёшда, у бошловчи бухгалтер. bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимида иккинчи уринишда «Ҳисоб рақамлар бўйича бухгалтер» мутахассислиги бўйича аттестациядан ўтдим. 10 ноябрда иш ҳақи ва ходимлар билан ҳисоблашишлар бўйича мутахассис малакасини тасдиқловчи ҳужжатни олиш учун bir.uz имтиҳонига яна келади. Бугун у «Norma» портали мухбирининг саволларига жавоб беради

Солиқ кодексининг янги таҳририни тайёрлаш жадвалдан ортда қолмоқда
Журналистлар билан учрашувда молия вазири Жамшид Қўчқоров ушбу ахборот билан ўртоқлашди

Қандай қилиб ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш мумкин
Иш берувчи ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган ходимга меҳнат дафтарчасини бермай, уни ушлаб қолишга уринади. Унинг бундай хатти-ҳаракат қилиши тўғрими? Ушбу материалда меҳнат ҳуқуқи соҳаси эксперти Абдусалом Рисқуллаев бу саволга жавоб беради

Тўланмаган қарз миқдорига қараб санкция қўлланилади
22.10.2018 йилдаги ЎРҚ–503-сон Қонун билан МЖТКнинг 198-1-моддасига (қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги) тузатишлар киритилди

Гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари қонун билан таъқиб қилинади
Ҳали гиёҳвандлик воситалари деб тан олинмаган, бироқ кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра уларга ўхшаш бўлган, шунингдек улар сингари руҳиятга фаол таъсир этадиган моддалар юзасидан жиноий санкциялар белгиланди (22.10.2018 йилдаги ЎРҚ–503-сон Қонун)

Айрим ЙҲҚни бузганлик учун жарималар оширилди
22.10.2018 йилдаги ЎРҚ–503-сон Қонун билан МЖТКнинг бир қатор моддаларига транспортдаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар оширилишини назарда тутувчи тузатишлар киритилди

Беморларга асоссиз равишда рад жавоби берганлик учун ярим йилдан кейин жарима солинади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этганлик учун жазо белгиланган модда киритилди (22.10.2018 йилдаги ЎРҚ–503-сон Қонун). У 6 ой ўтгач амалга киритилади

Халқ банки жамғариб бориладиган пенсия тизимини ислоҳ қилишни таклиф этди
Лойиҳада – ходимлар реестрини тақдим этишнинг янги муддатлари, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини бекор қилиш, Халқ банкининг таваккалчиликларини фуқаролар зиммасига юклаш ва жамғармаларни олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани соддалаштирилган тарзда бериш

Тошкентда «Смарт-сити» технологияларини жорий этувчи ҳамкор белгиланди
Россия компанияси Ўзбекистон пойтахтида «Смарт-сити» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун блокчейн-платформани тақдим этади

Озиқ-овқат саноати корхоналари бошқарувини ислоҳ қилиш таклиф этилмоқда
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга мустақил равишда ишлаб чиқариш ҳажмларини белгилаш, экспортни кўпайтириш ва хорижда миллий брендларни илгари суришга рухсат берилиши мумкин

Бизнес ва фуқаролар учун электр энергияси қиймати қанчалик қимматлашиши мумкин
Тадбиркорлик субъектлари учун тарифларни 44,8-59,6%га ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда - Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасининг якуний шарҳида

ҚҚС қандай ҳисобланади
Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши билан, 2019 йил 1 январдан обороти 1 млрд сўмдан кўп бўлган барча корхоналар томонидан ҚҚС тўланиши кутилмоқда. Келажакни ўйлаб иш тутадиган тадбиркорлар ҳозирданоқ ходимларини режалаштирилаётган ўзгаришларга тайёрлаш ишларини бошлаб юборишган. Бунда мутахассислар учун махсус ўқув курслари ташкил қилиш орқали «Norma» профессионал ривожланиш маркази ўз ҳиссасини қўшмоқда

Газ учун тарифлар: бизнес 2 баравар кўп тўлайдими ёки атамалардаги чалкашлик
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини кўриб чиқишда давом этамиз

Константин Иванов: «Китобларимизни сотиб олишда масофа муаммо туғдирмайди»
«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётида чиқарилган китобларни минтақаларда осонгина сотиб олиш мумкин. knigi.uz интернет-дўкони фаолият бошлаган дастлабки ойлар натижалари шундан далолат берди. Нашриёт директори Константин Иванов мухбиримизга берган интервьюсида бу ҳақдаги маълумотлар билан ўртоқлашди

16 ноябрдан бензин ва дизель ёқилғиси 200 сўмга қимматлашиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтмоқда

Туристик тоифадаги машиналарни сертификатлаштириш соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлади (ВМнинг 13.10.2018 йилдаги 824-сон қарори)

Давлат ва бизнес ўртасидаги шериклик – Молия вазирлиги ҳузуридаги Агентлик билан келишилган ҳолда
Президентнинг 20.10.2018 йилдаги “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди

Азиз Абдуҳакимов: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги таълим марказига айланади»
Тошкентда «Янги иқтисодиёт учун – янги кадрлар» Ўзбекистон-Россия таълим форуми бўлиб ўтди, унда Россия олий таълим муассасаларининг 82 нафар ректори ва Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг 80 нафар ректори қатнашди. Форум якунларига кўра Россиядаги етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари, қўшма факультетлар, «Double degree» дастурлари, академик айирбошлаш ва стажировкалар дастурлари ташкил этилиши тўғрисида 134 та ҳужжат имзоланди

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади
Шунингдек фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин улар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

"Жасорат мактаблари"га қандай ўқишга кириш мумкин
Жасорат синфларига ўқувчиларни қабул қилиш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади. Синовлар орасида математика ва она тили бўйича тестлар, шунингдек жисмоний тайёргарликни текшириш ҳам бор.

Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби тасдиқланди
Пенсияни тайинлаш ёки тайинлашдан бош тортиш тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда фуқароларнинг мобил қурилмаларига СМС-хабар кўринишида юборилади.

Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига бўлган талаблар кучайтирилди
Бундай моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш учун лицензия беришдан олдин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш зарур.

Барча қамоққа олинганлар тиббий кўрикдан ўтказилади
Чора қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Заргарлик соҳасини қўллаб-қувватлашга 100 млрд сўм ажратилади
Президент қарори билан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни саноат даражасига олиб чиқиш, жумладан халқаро бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Давлат театрларида эксперт гуруҳлари ташкил этилади
Уларнинг фаолияти порнография, тазйиқ, зўравонлик ва шафқатсизликни намойиш этишнинг олдини олишга йўналтирилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларга иш билан таъминлашда ёрдам берилади
Шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ёки уларни ишга қабул қилишда кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ажратилади.

Янги нодавлат олий таълим муассасалари учун қўшимча талаблар белгиланди
Масалан, дастлабки устав капитали моддий-техника базаси ва дастурий таъминотни ўз ичига олган ҳолда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши керак.
Янги сонларда ўқинг

- Ипотека кредитлари тақдим этиш тартиби такомиллаштирилди
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига ЖШДС қандай солинади
- Импорт қилинган асосий воситаларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
- «Мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»