
«Саховат ва кўмак» жамғармаси муҳтож оилаларга ёрдам беради
У «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилмоқда.

Прописка тизими қандай ислоҳ қилинади
Президентнинг 22 апрелдаги доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилишга доир Фармони имзоланди.

Карантин даврида дори воситалари қандай сотилади ва етказиб берилади
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги дори-дармонларни истеъмолчиларга етказиб беришда қоидабузарликлар ўсиб бораётганлигини қайд этди.

Россия давлат нефть ва газ университетининг филиали кечки бўлим очишни кўзламоқда
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

Аҳоли бандлиги қандай таъминланади
Президент Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Бадиий академия ҳузурида иккита муассаса ташкил этилди
Президент 21 апрелда тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир қарорни имзолади.

Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини нишонлаш юзасидан нималар режалаштирилган
2020 йил октябрь ойида буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлаш юзасидан байрам тадбирлари режалаштирилган.

Йирик солиқ тўловчиларга автода ҳаракатланиш учун стикер берилади
Рухсат берувчи стикерлар ушбу корхоналар ходимларининг шахсий ва хизмат автомобилларига Давлат солиқ қўмитаси томонидан берилади.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар янада такомиллаштирилади
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар ана шу мақсадга йўналтирилган.

Қибрай туманида «Invest Village» шаҳарчаси ташкил этилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 242-сон қарорида назарда тутилган.

Хусусий олий таълим муассасасида бизнес ва бошқарув асослари ўргатилади
Тошкентда янги нодавлат ОТМ - ТЕАМ университети очилмоқда.

Карантин: уй-жойни ижарага бериш ва ижарага олишнинг оқибатлари
Яқинда Тошкент шаҳар ҳокими квартираларни ижарага берувчи пойтахт фуқароларини ижарачилардан уй-жой учун вақтинча ҳақ олмасликка чақирди. Бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Муборак Рамазон ойи 24 апрелдан бошланади
Тегишли қарор Президент томонидан 2020 йил 20 апрелда имзоланди.

Давлат харидлари: электрон танлов ва тендерлар қандай ўтказилади
Молия вазирлиги электрон танлов ва тендерларни ўтказиш тартиб-таомилларини белгилади.

Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тартиби янгиланди
Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида янги низом тасдиқланди.

Деновда тадбиркорлик ва педагогика институти очилади
Термиз давлат университети Денов филиали негизида Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилади.

Ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфга кимлар қабул қилинади
Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисида низом тасдиқланди.

Муддати тугаган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати узайтирилди
Карантин даврида амал қилиш муддати тугаган лицензиялар, паспортлар, яшаш гувоҳномалари ва бошқа ҳужжатлар 1 июлга қадар ҳақиқий бўлади.

Карантин муддати узайтирилди
Республика махсус комиссияси чекловчи тадбирларни 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирди.

Депутатлар масофавий режимда ишлашга ўтадилар
16 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Қарши шаҳри ва Хоразм вилоятида канализация тизими яхшиланади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш лойиҳаси амалга оширилади.

«Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси ташкил этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2020 йилдаги 228-сон қарори билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.

Давлат харидлари: стратегик харидорлар учун нималар ўзгарди
Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар амалга оширадиган харид шартларига тузатишлар киритилди.

Ҳокимларнинг қарорлари «Е-qaror» тизими орқали ўтади
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари қабул қилинди.

Давлат активлари ижараси ва банкротлик: масалалар қандай ҳал этилмоқда
Инвестиция мажбуриятлари бажарилиши, хусусийлаштирилаётган давлат активлари бўйича тўловлар, банкротлик - тадбиркорлар Давлат активларини бошқариш агентлигига шундай масалалар юзасидан мурожаат қилмоқда.

Бюджет ташкилотлари ходимларига рағбатлантириш тарзидаги тўловлар вақтинча тўхтатилади
2020 йил учун Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва бюджет харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чоралар тасдиқланди.

Шарқшунослик институти университетга айланди
Президентнинг 16 апрелдаги қарори билан Тошкент давлат шарқшунослик институтини ислоҳ қилиш назарда тутилган.

Президент ҳузурида Жамоатчилик палатаси ташкил этилади
Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони 16 апрелда имзоланган.

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қандай ўтказилади
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қилиш учун номзодлар 45 ёшдан ошмаган, таянч олий маълумотга эга ва бошқарув лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган шахслар бўлиши мумкин.

Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди
Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.

Транспорт воситасининг массаси ошганлиги учун тарифлар оширилди
Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг вазифалари белгиланди
Улар орасида – телекоммуникация соҳасидаги фаолият ва муносабатларни тартибга солиш, ушбу соҳада юридик шахсларнинг фаолиятига лицензия ва рухсат бериш ва бошқалар бор.

Мувофиқликни баҳолаш натижаларини тан олиш тартиби соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Ишончли учинчи тараф хизмати фаолияти қандай ташкил этилади
Ушбу хизматнинг вазифаси – ахборот ва электрон ҳужжатларни алмашишда ишончни таъминлаш учун электрон ҳужжатлардаги ЭРИнинг уни имзолаган шахсга тегишлилигини текшириш.

Сув хўжалиги баланслари қандай тузилади
Улар сув ресурсларини самарали бошқариш, сувнинг камчилиги ёки ортиқчалигининг олдини олиш, сувга талаб ва унинг таклифи ўртасида мувозанатни сақлаш учун шакллантирилади.

Депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш чоралари тасдиқланди
Президент қарори нормалари Қонунчилик палатаси депутатларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг сайловчилар олдидаги масъулиятини кучайтириш ҳамда ташаббусли бюджет механизмларини ривожлантиришга қаратилган.

Аграр секторни субсидиялаштириш жараёни рақамлаштирилади
Бу бюджет маблағларидан самарали ва ошкора фойдаланишни таъминлайди.

Автомототранспорт воситалари учун рақам белгиларини бериш соддалаштирилади
Ҳарф ва рақамларнинг истаган комбинациясига эга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари жисмоний шахсларнинг электрон мурожаати асосида ягона оширилган тўлов ставкаси бўйича берилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
- Масофадан дарс бериш...
- «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Иш ҳақи сақланмайдиган таътил кимларга ва қандай берилади
- Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди