
Президент томонидан иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга доир навбатдаги фармон имзоланди
Бу ҳақда давлатимиз раҳбари коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Ипотекани расмийлаштириш чоғида қандай қилиб субсидия олиш мумкин
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида низом (25.03.2020 йилдаги 182-сон ВМҚга қаранг) тасдиқланди.

НҲҲ гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 192-сон қарори билан уни ўтказиш тартиби тасдиқланган.

Ҳомийликка солиқ солишга тузатиш киритилади
Молия вазирлиги Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилмоқда. Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

Битирув ва кириш имтиҳонларини бирлаштирмоқчилар
ҚҲТБТ порталида Президентнинг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги бирлашмасини ташкил этиш учун субсидия қандай олинади
Кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш тартиби белгиланди.

Фаолият тўхтатиб қўйилган бўлса, ходимни қандай қилиб ишдан бўшатиш мумкин
Корхона фаолияти тўхтатиб қўйилган бўлса, ходимларни ишдан бўшатиш мумкинми? Вuxgalter.uz илтимосига кўра юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ вазият юзасидан тушунтириш берди.

Пойтахтда Абдулла Қодирий уй-музейи очилди
Ҳукуматнинг ўзбек ёзувчисининг бой ижодий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган қарори қабул қилинди.

Андижонда Ҳиндистон билан ҳамкорликда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 188-сон қарорида назарда тутилган.

Ҳудудларда нечта нотариус бўлиши лозим
Вазирлар Маҳкамаси томонидан нотариал округдаги нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилаш тартиби тасдиқланди.

Ўзини яккалаш ва хайрия акцияларини мувофиқлаштириш режими жорий этилди
Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси яна бир қатор чекловчи чора-тадбирларни жорий этди.

Шахсни ушлашда видеоёзувга тушириш жорий этилади, дориларни импорт қилиш соддалаштирилади
30 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Қаер жамоат жойи ҳисобланади
Қонун ҳужжатларида аниқ таъриф ва ягона ёндашув бўлмаганлиги сабабли мутахассислар бу борада мунозара қилиб келадилар. ИИВ «Жамоат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун лойиҳасига жамоат жойлари тушунчаси ва таснифини киритди.

Импорт товарлари чакана савдога чиқиши учун нималар қилиш лозим
Божхона тартиб-таомилларида иштирок этадиган мутахассислар ҳам автомобилларда ҳаракатланиш ҳуқуқи берилиши лозим, акс ҳолда импорт товарлар яқин орада дўконларга чиқмай қолиши мумкин. Божхона брокерлари уюшмаси шундай деб ҳисоблайди ҳамда божхонада тозалашда иштирок этадиган мутахассисларга ҳам рухсатнома стикерлари берилишини таклиф этади.

Камбағалликни қисқартиришга 100 млрд сўм йўналтирилади
Давлатимиз раҳбари иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирларини тасдиқлади.

Қандай қилиб ходимни карантин даврида ишдан бўшатиш мумкин
Ходимларни карантин даврида ишдан бўшатиш мумкинми? Қабул қилинаётган ижтимоий ҳимоя чоралари муносабати билан ишдан бўшатиш қоидалари ўзгардими?

Меҳнат вазирлиги томонидан масофавий ишлашнинг мослашувчан графиги тасдиқланди
Ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

Уруш фахрийларига – 10 миллион сўмдан
Президентнинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги Фармони имзоланди.

1 апрелдан нималар ўзгаради
1 апрелдан кучга кирадиган қонун ҳужжатларидаги солиқ имтиёзлари, инқирозга қарши чоралар, қурилишда давлат назорати, пойтахт пропискаси, фуқаролик, давлат хизматларига оид ва бошқа ўзгартиришлар шарҳимизда жамланган.

Ўзбекистон МДҲ иштирокчи-давлатларининг Ёшлар билан ишлаш кенгашига аъзо бўлди
Мамлакатимиз МДҲ иштирокчи-давлатларининг ёшлар билан ишлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битимига қўшилади.

Хусусий суд-экспертизаси: қоидалар тасдиқланди
Ҳукумат томонидан нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.

2020 йилги Давлат дастури тасдиқланди
Муҳокама қилинган лойиҳага солиштирилганда бандлар сони камроқ, уларни амалга ошириш учун ажратиладиган харажатлар кўпроқ.

«Ақлли» ҳисоблагич – газ таъминоти ташкилотларининг мулки
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ корхоналари барча сервис хизматлар ва уларга боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олади. Истеъмолчилар фақат ҳисоблагичнинг бутлигини кузатиб борадилар.

Қисман ҳақ тўланадиган таътил қандай расмийлаштирилади
Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашнинг бошқа турлари орасида Солиқ кодексида “асосий иш ҳақи қисман сақлаб қолинган ҳолда таътилда бўлган ходимларга бериладиган тўловлар” зикр этилган. Бундай тўловларни меҳнат қонунчилиги талабларини бузмаган ҳолда қандай расмийлаштириш мумкин.

Меҳнат вазирлиги: Қандай қилиб карантин даврида навбатдан ташқари таътилга чиқиш мумкин
Болалар боғчалари ва мактабларнинг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва мактаблар бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили бериш тартиби тасдиқланди

Республика комиссиясининг ваколати кенгайтирилди
Мақсад – аҳолини барча зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарлар билан таъминлаш.

Сирдарёда савдо-логистика терминали ташкил этилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 173-сон қарорида назарда тутилган.

Хоразмда халқаро физика ва математика мактаб-интернати ташкил этилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 171-сон қарорида белгиланган.

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қандай ўтказилади
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қилиш учун номзодлар 45 ёшдан ошмаган, таянч олий маълумотга эга ва бошқарув лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган шахслар бўлиши мумкин.

Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди
Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.

Транспорт воситасининг массаси ошганлиги учун тарифлар оширилди
Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг вазифалари белгиланди
Улар орасида – телекоммуникация соҳасидаги фаолият ва муносабатларни тартибга солиш, ушбу соҳада юридик шахсларнинг фаолиятига лицензия ва рухсат бериш ва бошқалар бор.

Мувофиқликни баҳолаш натижаларини тан олиш тартиби соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Ишончли учинчи тараф хизмати фаолияти қандай ташкил этилади
Ушбу хизматнинг вазифаси – ахборот ва электрон ҳужжатларни алмашишда ишончни таъминлаш учун электрон ҳужжатлардаги ЭРИнинг уни имзолаган шахсга тегишлилигини текшириш.

Сув хўжалиги баланслари қандай тузилади
Улар сув ресурсларини самарали бошқариш, сувнинг камчилиги ёки ортиқчалигининг олдини олиш, сувга талаб ва унинг таклифи ўртасида мувозанатни сақлаш учун шакллантирилади.

Депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш чоралари тасдиқланди
Президент қарори нормалари Қонунчилик палатаси депутатларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг сайловчилар олдидаги масъулиятини кучайтириш ҳамда ташаббусли бюджет механизмларини ривожлантиришга қаратилган.

Аграр секторни субсидиялаштириш жараёни рақамлаштирилади
Бу бюджет маблағларидан самарали ва ошкора фойдаланишни таъминлайди.

Автомототранспорт воситалари учун рақам белгиларини бериш соддалаштирилади
Ҳарф ва рақамларнинг истаган комбинациясига эга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари жисмоний шахсларнинг электрон мурожаати асосида ягона оширилган тўлов ставкаси бўйича берилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
- Масофадан дарс бериш...
- «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Иш ҳақи сақланмайдиган таътил кимларга ва қандай берилади
- Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди