
Техник регламентларни бузганлик учун 10 ЭКИҲгача жарима жорий этилди
20.07.2018 йилдаги ЎРҚ–485-сон Қонун билан техник регламентларни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди

Фуқаролар томонидан юридик шахсдан автомобилнинг 30 кунгача муддатга нотариал тасдиқлашсиз ижарага олинишига рухсат берилди
26.07.2018 йилдаги ЎРҚ-488-сон Қонун билан Фуқаролик кодексининг 565-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди

ЙҲҚни бузганлик учун жарима тўлашнинг қулай усули
Пойтахтда Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий чораларни қўллашнинг янги тартиби синовдан ўтказилмоқда, дея хабар беради Тошкент ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати

Божхона тўловлари ундирилмайдиган почта ва курьерлик жўнатмаларининг янги нормалари тасдиқланди
Президентнинг 19.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3873-сон қарори эълон қилинди

«Обод маҳалла» жамғармалари маблағлари нималарга сарфланади
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод маҳалла» жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (25.07.2018 йилда 3043-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди

Сервитут тўғрисидаги келишувни ЯИДХПда давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин
ЯИДХПда янги интерактив хизмат ишга туширилди. Унинг ёрдамида ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш мумкин

2019 йилда қандай фойда оласиз?
Янги солиқ солиш шароитида тушум, таннарх ва солиқ юкини прогнозлай олган ҳар бир тадбиркор бу саволга жавоб топа олади. Norma ПРМда ўтказиладиган махсус тренинг бунда ёрдам беради. Марказ компаниялар раҳбарлари, муассислари ва мулкдорларини янги солиқ солиш тизимининг фойдага таъсирини баҳолаш ноёб услубияти билан танишишга таклиф этади

Ўзбекистонда лойиҳалар раҳбарларини тайёрлай бошладилар
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази «Лойиҳа бошқаруви» йўналиши бўйича магистратурага қабул ҳақида эълон қилди

Кредит тарихини юритиш қандай лицензияланади
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 3042, 25.07.2018 й.) билан Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Божхона қўмитаси «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматини жорий этади
ҚҲТБТ порталида «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматидаги тегишли ахборотнинг масъул вазирликлар ва идоралар томонидан ўз вақтида янгилаб борилиши ва узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш бўйича йўриқнома лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Ҳужжатлар ва ордер ўрнига давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома
Ер кодекси ва “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилди ва 3 ой ўтгач кучга киради

Тошкентда БКДИ филиали очилади, киноиндустрия субъектларига – солиқ ва божхона имтиёзлари
Бу Президентнинг 24.07.2018 йилдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3880-сон қароридан келиб чиқади. ЎзАда эълон қилинган ҳужжатнинг асосий қоидалари шарҳини таклиф этамиз

Суғориладиган ерларни яхшилаш ва муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жарималар жорий қилинди
24.07.2018 йилдаги ЎРҚ–487-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддасига тегишли қўшимчалар киритилди. Тузатишлар эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради

Ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар биноларни ноль харид қиймати бўйича оладилар
Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2018 йилдаги «Ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 564-сон қарори эълон қилинди

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясидаги иш ҳақи нималарни ўз ичига олади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2018 йилдаги 566-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Иккинчи олий маълумот олиш мумкин бўлган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишни хоҳловчилар учун олий таълим муассасаларига қабул бошланганлиги ҳақида эълон қилди

Давлат хизматлари агентлиги бошқа органлар ходимларига жарима солиш ҳуқуқига эга бўлди
23.07.2018 йилдаги ЎРҚ–486-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилди

Октябрь ойидан виртуал банк карталари жорий этилади
Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (23.07.2018 йилда 1344-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

Давлат активларини бошқариш тизими ислоҳ қилинади
Давлат активларини бошқариш тизимини танқидий ўрганадиган ишчи гуруҳи ташкил этилди. Бу Президентнинг 23.06.2018 йилдаги Ф–5343-сон фармойишида назарда тутилган

Олий таълим муассасаларига квоталар бекор қилиниши, ўрта маълумот сифати халқаро стандартлар бўйича баҳоланиши мумкин
2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича Йўл харитаси лойиҳасида таълим ва инсон капиталини ривожлантириш соҳасида шу ва бошқа чора-тадбирлар назарда тутилган. Ушбу шарҳда улар ҳақида батафсил сўз юритамиз

Давлат Назаров: «Direktor.uz да онлайн-курсдан ўтди, малака имтиҳонига навбат келди»
Ўнлаб фойдаланувчилар Direktor.uz сайтида онлайн-курсдан ўтишди. Улар орасида «Daewoo Textile» ХК МЧЖ (Фарғона) бош менежери Давлат Назаров ҳам бор. Шу муносабат билан у norma.uz портали мухбирининг саволларига жавоб берди

Корпоратив ўқишни танланг
«Norma» профессионал ривожланиш маркази компаниянгиз олдида турган стратегик мақсадларга эришишга йўналтирилган корпоратив таълим дастурларини таклиф этади

Ўзбекистон 2018 йилда суверен кредит рейтингини олиш ниятида
Президентнинг 21.07.2018 йилдаги «Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсифакациялашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3877-сон қарори имзоланди

Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилди
20.07.2018 йилдаги ЎРҚ–485-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Жиноят иши бўйича хусусий бизнесга нисбатан тафтиш ўтказишнинг энг кўп муддати – 60 кун
Жиноят-процессуал кодексга тадбиркорлик субъектларига ва давлат улуши камида 50% бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жиноят иши бўйича тафтиш ўтказиш муддатларини эҳтимолий узайтиришни ҳисобга олган ҳолда чеклайдиган тузатишлар киритилди (20.07.2018 йилдаги ЎРҚ–485-сон Қонун)

Қандай қилиб экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш мумкин
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қарори (21.07.2018 йилда 3041-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Жиноятларни ҳисобга олишдан яширганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
20.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ–485-сон Қонунни таҳлил қилишда давом этамиз

Тадбиркорлик субъектига нисбатан жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар прокурори розилиги билан қўзғатилади
20.07.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ–485-сон Қонунни таҳлил қилишда давом этамиз

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қандай ўтказилади
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул қилиш учун номзодлар 45 ёшдан ошмаган, таянч олий маълумотга эга ва бошқарув лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган шахслар бўлиши мумкин.

1 сентябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Ижро ишида янги механизм қандай ишлайди – кафолат маблағлари
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга янги механизм киритилмоқда – ижро иши бўйича кафолат маблағлари. Мақсад – ижро ҳужжатлари устидан шикоят қилишда қарздорлар ва ундирувчиларнинг манфаатларини мувозанатлаш.

Ўзбекистонда «рақамли суд» қандай ишлайди
Ўзбекистонда 2025 йил якунига қадар тажриба тариқасида «Рақамли суд» концепцияси жорий этилмоқда.

Одил судлов соҳасида кадрлар халқаро стандартлар бўйича тайёрланади
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби негизида Одил судлов академияси ташкил этилади.

Жиноят процесси доирасида мамлакатдан чиқиш вақтинча чекланади
Жиноят процессида мажбурлов чоралари институтини такомиллаштириш учун айрим НҲҲларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Пробация назорати қандай амалга оширилади
Ички ишлар вазири Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлади.

Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди
Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилмоқда
У оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини мониторинг қилиб боради ва ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти эркинлиги кафолатлари қонунлаштирилди
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга асосан, давлат органлари мансабдор шахсларининг ННТ фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиши БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг

- Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
- Масофадан дарс бериш...
- «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Иш ҳақи сақланмайдиган таътил кимларга ва қандай берилади
- Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг вазифалари белгиланди